«ТАСДИҚЛАЙМАН» «КЕЛИШИЛГАН»
Чуст туман 59-сонли ДМТТ 59-сонли ДМТТ касаба уюшма
директори қўмитаси раиси:
__________ М.Бакиева __________ М.Файзуллаева
«___»_________2021 й. «___»___________2021 й
Чуст туман 59-сонли ДМТТ нинг
«Ички меҳнат тартиби қоидалари»
«Янги тахрирда»
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ички меҳнат тартибининг ушбу қоидалари (кейинги ўринларда «Қоидалар») Ўзбекистон Республикасининг «Конституцияси», Ўзбекистон Республикасининг «мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Ушбу қоида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш, қўшимча киритиш ва бекор қилишни, меҳнат интизомини таъминлашни, иш ва дам олиш вақтидан фойдаланишни, меҳнат муносабатлари соҳасидаги келишмовчиликларни, низоларни ва ходимларни меҳнат фаолияти давомида пайдо бўладиган бошқа масалалари ҳал этилишини тартибга солувчи қоидаларни қўллашни белгиловчи 59-мттнинг асосий локал норматив ҳужжати ҳисобланади.
1.2. Қоидалар 59-мттда касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва қўлланилади. Қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчаларни иш берувчи касаба уюшма қўмитаси билан келишган ҳолда киритиб жамоага етказади.
1.3. Мазкур қоидаларга риоя этиш ходимлар ва иш берувчи учун мажбурий ҳисобланади, уларни бажармаслик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
II. 59-мтт мудирининг мажбуриятлари
2.1. 59-мтт мудири (кейинги бандларда «иш берувчи» деб юритилади) ходимларни зиммасига юклатилган меҳнат вазифалари билан таништиради. Меҳнат, техника хавфсизлиги йўриқномаси билан таништириб махсус дафтарга имзо қўйдиради.
2.2. Ходимларнинт меҳнат қилишлари учун шароит яратади (зарур жихозлар билан таьминлаш, оргтехника ва канцелярия жихозлари билан таьминлаш), дам олишлари учун зарур бўлган норматив ҳужжатларда, санитария қоидаларида назарда тутилган шароитларни яратиб беради. 2.3. 59-мтт «Устави»га асосан муассасанинг (тизимнинг) барча фаолиятига рахбарликни амалга оширади. Молия-хўжалик фаолияти масалаларини ҳал қилади. Ходимлар меҳнатини ташкил этади, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлайди, меҳнат муҳофазаси ва техника хавсизлиги қоидаларига риоя этилишини, шунингдек тегишли ходимларнииг муҳофаза воситалари билан таъминлайди.
2.4. Ходимларнииг эҳтиёжи ва асосли талабларига эътибор 6илан қарайди, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб боради.
2.5. Ходимларга иш ҳақи, товон, нафақа, моддий ёрдам ва рағбатлантириш пулларини ўз вақтида берилишини таъминлайди. Бюджетдан ташқари маблағ ишлаб топиб, оталик ташкилотлар, ҳомийларни ёрдами билан ходимларни моддий имкониятларини яхшилашга, 59-мтт моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
2.6. Жамоани фикрини инобатга олган ҳолда меҳнатда сезиларли ютуққа эришган ходимларни мукофотлаш, меҳнат интизомини 6узган ходимларни интизомий жазога тортиш ишларини олиб боради.
2.7. Ходимларнинг меҳнат малакасини, маълумотини оширишлари учун шароитлар ратиб беради. Шаҳодатлаш орқали самарали ишлаётган ходимларнинг тоифасини ошириб боради, хизмат сафарбарлиги бўйича шароит яратиб беради.
2.8. 59-мтт касаба уюшма қўмитаси билан келишган ҳолда юқори ваколатли ташкилотларнинг қарорлари асосида ходимларни ишдан ташқари уюштириладиган тадбирларга (шанбалик, фан олимпиадалари, мавсумий қишлок хўжалик ишларига, ҳоказоларга) жалб этади.
2.9. 59-мтт ва қуйи тизимда иш жойини, таълим ташкилотларини мунтазам равишда санитария гигиена талаби асосида дезинфекция ишлари ташкил этилишини таъминлаш чорасини кўради.
2.10. Ходимларга ўрнак бўлиш учун «ички меҳнат тартиб қоидалари», «одоб ахлоқ қоидалари» ва амалдаги меҳнат қонунчилигига риоя қилишда ижобий ҳислатлари билан намуна бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |