Гидросферадаги сув миқдори
Шу
3 фоиз сувнинг 2 фоизи муз
,
1 фоизи
тоза сув
. Ана шу бир фоиз чучук сув ердаги энг
ноёб минерал ҳисобланиб, унинг ўрнини босув-
чи биронта модда йўқ. Биологик нуқтаи назар-
дан чучук сув ҳаётни бошқарувчи экологик муҳит
ҳисобланади. Чучук сувнинг 1 литрида 1 г.гача
эриган тузлар (0,1 %) бўлади.
Ер юзи аҳолиси (6,4–6,5 млрд) учун ўртача
7 – 7,5 млн. м
3
чучук сув керак. Лекин сув
заҳирасининг 70 % дан ортиғи қутблар, юқори
тоғларда жойлашган музликлар, 30 % қорлар ва
ер остидадир.
Бевосита фойдаланиш мумкин бўлган тоза сув-
лар бир текис тақсимланмаган, масалан Хитой ва
Ҳиндистонда бир кишига 3,1 минг м
3
сув тўғри кел-
са, Норвегияда 108,8 минг м
3
сув тўғри келади;
[1].
Инсон бевосита ишлатиши мумкин бўлган чучук
сув заҳиралари ифлосланиш натижасида тугайди.
Жуда секин тикланадиган заҳира ҳисобланади.
Инсоният ўзининг барча фаолиятида ана шу бир
фоиз тоза сувдан фойдаланади.
Чучук сувдан фойдаланишда иккита омилни
ҳисобга олиш керак:
• аҳоли сонининг ошиши;
• Саноат ва қишлоқ хўжалигини тез ривожла-
ниши натижасида сув сарфининг ортиши.
Сув миқдори эса ўзгармайди...
Сув таъминотининг анъанавий манбалари
бўлган дарёлар, кўллар, Шимолий қутб музликла-
ри, денгизлар, сув омборлари ифлосланди. Тоза
ичимлик суви тобора тақчил бўлиб бормоқда. Ин-
сониятнинг энг катта озиқ – овқат манбаи бўлган
жаҳон океанлари ҳам ҳозирги вақтда инсон циви-
лизацияси қурбони бўлмоқда.
Сувнинг ифлосланиши деганда унинг таркиби-
даги сифатини камайтирувчи бегона бирикмалар-
нинг мавжудлиги тушунилади.
Экспертларнинг айтишича, ҳар йили океанлар-
га 10 млн. тонна нефт тушади. Нефт сув юзида
парда ҳосил қилади. Ҳосил бўлган парда сув би-
лан ҳаво ўртасида газ алмашинишини йўқ қилади.
Ишлаб чиқаришдан чиққан ифлос сувлар ҳам оке-
анга тўкилади. Булар таркибида: қўрғошин, симоб,
мишьяк каби хавфли моддалар мавжуд. Бу модда-
лар тирик организмлар учун хавфлидир.
Қайта фойдаланиш учун, ифлосланган ҳар бир
м
3
саноат ва маиший оқава сувларига, 20 – 30 м
3
ҳажмдаги тоза сувни аралаштириш зарур бўлади
[1].
Тоза сувнинг ифлосланиши натижасида бар-
ча тирик организмлар, жумладан инсон истеъмол
қиладиган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари,
ҳайвон ва ҳайвон маҳсулотлари таркибига
заҳарли моддалар ўтиб, кишилар зарар кўради.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш
муҳим аҳамият касб этади. Инсоннинг хўжалик
фаолиятида сув манбалари арзон транспорт ва
энергия воситаси, суғориладиган дехқончиликни
ривожлантиришнинг асоси, саноат корхоналарини
тўғри жойлаштиришни белгилайдиган муҳим омил
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |