M · V = P · Y Бу ерда: M – муомаладаги пул миқдори; V – пулнинг айланиш тезлиги;
P – баҳолар даражаси (баҳо индекси); Y – реал ЯИМ.
Пулнинг айланиш тезлиги, иқтисодиётда битимлар таркиби нисбатан барқарор бўлганлиги учун ҳам доимий катталик деб қабул қилинади. Аммо банк тизимига ҳисоб-китобларни тезлаштирувчи техник воситалар жорий қилиниши натижасида у ўзгариши мумкин. V доимий бўлган шароитда алмаштириш тенгламаси қуйидагича бўлади: M · V* = P · Y(Фишер тенгламаси),бундан: M=(P*Y)/V P · Y – номинал ЯИМ миқдорини билдиришини ва доимий миқдорлигини ҳисобга олсак, муомала учун зарур бўлган пул миқдори ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар миқдори ва уларнинг баҳоси ўзгаришларига, бошқача айтганда, номинал ЯИМ ўзгаришига боғлиқ. Муомаладаги пул массасининг ўзгариши, классик назарияга кўра, Y секин ўзгариши туфайли асосан баҳолар даражасига таъсир кўрсатади. Бу ҳолат “пулнинг нейтраллиги” номини олган.
Монетаристлар қоидасига кўра ҳукумат пул массасининг ўсиш суръатини, реал ЯММнинг ўртача ўсиш суръати даражасида таъминлаб турсалар иқтисодиётда баҳолар даражаси барқарор бўлади.
Фишер тенгламасидан ташқари бу тенгламанинг бошқа бир шакли Кембриж тенгламасидан ҳам кенг фойдаланилади: M=k*PY Бу ерда: k= 1/V – пулнинг айланиш тезлигига тескари миқдор.
k - коэффициентни номинал пул миқдори (М)нинг даромадлар (P·Y)даги улушини кўрсатади.
Кембриж тенгламаси турли даражада даромадли бўлган турлича молиявий активлар мавжудлигини ва даромадни уларнинг қайси бири кўринишида сақлашни танлаш имконияти мавжудлигини кўзда тутади.Пулга реал талаб қуйидаги кўринишда ҳисобланади:(M/P) D = k Y
Бу ерда: М/Р – “реал пул қолдиғи”, “пул маблағларининг реал заҳираси” деб номланади.
3.Неоклассик ёндошув тарафдорлари инфляциянинг манбаи ишлаб чиқаришнинг
ҳаддан зиёд ўсишида, ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишида деб билишади.
Демак кейнсчилар инфляцияга талаб томонидан, неоклассиклар эса таклиф томонидан
ёндошишади.
Агар иқтисодиётда товарлар ва хизматлар массаси ялпи талабга нисбатан секинроқ
ўсса, ёки ялпи талаб кўпайгани ҳолда ўзгармасдан турса, бу номутаносиблик баҳолар
даражасининг кўтарилиши орқали бартараф этилади. Оқибатда пул бирлигининг харид
қобилияти пасаяди ва миллий иқтисодиётнинг қўшимча пул массасига эҳтиёжи пайдо
бўлади.
а) позитив макроиқтисодиёт;
б) норматив макроиқтисоиёт.
Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадор-ликларини ўрганади.
Норматив макроиқтисодиёт эса қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки но-
мақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади.
2.Баҳолар индексини ёки инфляция даражасини ҳисоблаш учун:
— дефлятор (Пааше индекси);
— истеъмол нархлари индекси (Ласпейрес индекси);
— саноат ишлаб чиқариш баҳолари индекслари ҳисобланиши лозим.
Дефлятор кўрсаткичи қуйидаги формула билан ҳисоблаганади:
Бу ерда: i - дефляторни ҳисоблаш учун бозор саватига киритилган товарлар сони;
- жорий йилда бозор саватига киритилган i - товар ёки хизматлар ҳаж миқдори (масалан, 2 кг шакар, 2 дона кўйлак ва ҳ.к);
- жорий йилда бозор саватига киритилган i — маҳсулотнинг шу йилга баҳоси;
- жорий йилда бозор саватига киритилган i - маҳсулотнинг базис йилдаги баҳоси.
Дефляторни ҳисоблаш шартлари:
— одатда ўтган йилга нисбатан ҳисобланади;
— бозор савати жорий йилда аниқланиб кейинги йилларда ўзгартирилиши мумкин;
— бозор саватига ҳам истеъмол ишлаб чиқариш характеридаги товарлар ва хизматлар киритилади;
— бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар турларининг умумий ЯИМ даги улуши катта қисмини ташкил қилиши керак;
— бозор саватига киритилган товарлар ва хизматлар ҳажмлари ўртасидаги нисбат уларнинг ЯИМ даги улушлари ўртасидаги нисбатга мос келиши керак.
Истеъмол нархлари индекси қуйидагича аниқланади:
- базис йилда бозор саватига киритилган i - товар ва хизматлар ҳажми;
- товарнинг жорий йилдаги баҳоси;
- товарнинг базис йилдаги ҳажми.
Истеъмол нархлари индекси ҳисоблашнинг шартлари;
— бозор савати базис йил учун аниқланади ва бир неча йил давомида ўзгармайди;
— бозор саватига фақат истеъмол характеридаги товарлар ва хизматлар киритилади;
— бозор саватига киритилган товарлар ва хизматларнинг ҳажми истеъмол харажатларининг катта қисмини ташкил этиши керак.
ЯИМ дефлятори эса бозор саватига жорий йида киритилмай қолган товарлар баҳоларининг ошишини ҳисобга олиш имконини бермаслиги туфайли баҳолар даражасини бироз пасайтириб кўрсатади. Шу сабабли бу икки индекснинг ўртача даражасини характерловчи Фишер индекси ҳисобланади: