4.Савол
.Тадбиркорлик фаолиятида ҳисоб ва ҳисоботга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.
МЕЪЁРИЙ ҲУҚУҚИЙ ХУЖЖАТЛАР
1.ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2016 ЙИЛ 13 АПРЕЛЬДАГИ ЎРҚ-404-СОН “БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА” ГИ ҚОНУНИ (32 та моддадан иборат)
2.ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРлигиНИНГ 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли “МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА” БУЙРУҒИ
3.ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ КОДЕКСИ (ЯНГИ ТАҲРИРИ)
4.“МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ХАРАЖАТЛАРИ ТАРКИБИ ҲАМДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ 54-СОНЛИ НИЗОМ
5.Савол
Молиявий ва бошқарув ҳисоби, унинг моҳияти, мақсади ва вазифалари, хўжалик жараёнида қўлланиладиган ўлчов бирликлари ҳамда ҳисоб турлари.
Молиявий ва бошқарув ҳисоби. Молиявий ва бошқарув ҳисоби - иқтисодий фанлардан бири бўлиб, унинг назарияси молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил этиш техникаси, предмети ва усулини ўргатади. Бу фан халқ хўжалиги тармоқларида Молиявий ва бошқарув ҳисобини юритиш усулларини ўрганиб, умумлаштириб, унинг илғор усулларини жорий этиш билан шуғулланади. Шу билан бирга бу фан бошқа мамлакатлар бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларининг илғор шаклларини халқ хўжалиги тармоқларига жорий этиш йўлларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этишга тавция этади.
Кишилик жамиятининг ҳамма босқичларида ҳам халқ хўжалигидаги ҳисоб турларига талаб мавжуд бўлган. Чунки халқ хўжалик ҳисоби инсоният учун зарур бўлган истеъмол буюмлари, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқаларни ишлаб чиқариш, тақсимлашни ҳисобга олиш демакдир. Ҳар бир жамиятнинг ҳам асосий мақсади зарурий буюмларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлашдан иборат. Бу мақсадни амалга ошириш учун кишилар ижтимоий ҳаётида содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни кузатиш, жамиятда мавжуд бўлган меҳнат буюмлари, меҳнат қуролларини, ҳамда меҳнат жараёнларини ҳисобга олиб бориш зарур бўлади. Худди шу вазифани эса халқ хўжалик ҳисоби бажаради.
Товар айирбошлаш даврида халқ хўжалик ҳисоби аҳамияти кўпайди, чунки товар айирбошлаш учун умумий эквивалент талаб этилади. Умумий эквивалентга эса фақат ҳисоб-китобни таҳлил этиш, тўғри юргизиш орқалигина эга бўлиш мумкин, яъни алмаштириладиган товарни ишлаб чиқаришга сарфланган ижтимоий зарурий меҳнат миқдорини аниқлаш керак бўлади. Ишлаб чиқариш кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини ўсиши натижасида хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилиш мураккаблашган ва моддий ишлаб чиқариш асосида вужудга келган халқ хўжалик ҳисоби аҳамияти ошган, жамият ҳамма соҳаларида мулкларни ҳисобга олиш борасидаги, иқтисодий фаолиятини бошқаришдаги роли ошиб борган.
Иқтисодий фаолиятини бошқариш халқ хўжалик ҳисоби орқали олинган маълумотлар асосида олиб борилади ва тегишли қарор ва қонун ҳамда қоидалар қабул қилиниб, шулар асосида бутун халқ хўжалиги фаолияти бошқарилади.
Хўжалик ҳисоби асосан қуйидаги функцияларни бажаради:
а) халқ хўжалик ҳисоби тармоқлари корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган хўжалик жараёнларини кузатиб бориш.
б) кузатиш орқали олинган маълумотларни миқдорий кўрсатмаларда ифодалаш.
в) корхона, ташкилот, муассаса хўжалик фаолиятларини кузатиш натижаларини махсус ҳужжатларда қайд этиш.
г) махсус акс ҳужжатларда акс эттирилган маълумотларни умумлаштириш ва гуруҳлаштириш, хўжалик жараёнлари устидан назорат ўрнатиш ва уларга таъсир этиш.
Молиявий ва бошқарув ҳисобини юқоридаги функциялари айрим корхона, муассаса ва ташкилот ва умуман бутун халқ хўжалигининг иқтисодий жиҳатдан асосланган жорий ва келгусидаги режа кўрсаткичларини тузишда, улар бажарилишини устидан назорат олиб боришда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳисобда қўлланиладиган ўлчовлар. Молиявий ва бошқарув ҳисобида 3 ўлчов бирлигидан фойдаланилса-да, аммо ягона пул ўлчов бирлигида умумлаштирилади, бундан ташқари молиявий ва бошқарув ҳисобининг яна бир хусусияти ҳамма жараёнлар ҳужжатларда акс эттириш лозим.
Молиявий ва бошқарув ҳисобида қуйидаги ўлчов бирликларидан фойлаланилади:
1. Натура ўлчови.
2. Пул ўлчов бирлиги.
3. Меҳнат ўлчов бирлиги.
1. Натура ўлчов бирилиги тезкор ҳисобда, статистик ҳисобда, Молиявий ва бошқарув ҳисоби аналитик ҳисобида кенг қўлланилади. Бу ўлчов бирлиги бир турдаги буюмлар ҳисоби учун керак бўлади. Масалан, болалар оёқ кийимини тарозулар сони, нон сони, газлама метри ва хоказо (метр, кг, дона ва х.к).
2. Пул ўлчов бирлиги хўжалик жараёнлари ва воситаларини ягона ўлчовда (пулда) умумлаштиришда қўлланилади.
3. Меҳнат ўлчов бирлиги эса, бирор бир статистик ёки халқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ишчи кучи, ишчи сони, иш соати ва хакозоларни аниқлашда қўлланилади. Савдо корхонасида эса маълум бир товар оборот миқдори учун сарф этилган иш вақида, иш соати, иш куни, ишчи кучи, ва х.к. ни аниқлашда керак бўлади. Меҳнат ўлчов бирлиги ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб китобларни олиб бориҳда ҳам аҳамиятлидир. Меҳнат ўлчов бирликлари натура ўлчов бирликлари билан биргаликда меҳнат унумдорлигини билдиради.
Ҳисоб турлари. Молиявий ва бошқарув ҳисоби ягона бир тизим бўлиб, унинг ажралмас, бир-бири билан ўзаро боғлиқ 3 тури мавжуд:
1. Тезкор ҳисоб бу ҳисоб халқ хўжалиги тармоқлари корхона, муассаса, ташкилотларининг айрим бир бўлимларида содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ҳақида зарурий маълумот ва кўрсаткичларни жорий кузатиш ва назорат этиш орқали тегишли жойларга етказиш ва бу маълумотлардан тегишли мақсадларда фойдаланиши имконини беради. Бу ҳисобда ҳамма алоқа воситаларидан (телефон, телеграф, оғзаки ёки ҳужжатлардан) фойдаланилади, шунингдек, ўлчов бирликларининг 3 туридан ҳам фойдаланилади. Тезкор ҳисобнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири маълумотни тезда йиғилиши ва тезда етказилишидир. Мисол, товар заҳиралари миқдори, ходимларнинг ишга келган ёки келмаганлиги, меҳнат ҳақи берилгани, мол етказиб берувчилардан товарлар келганлиги, сотилган товардан келган тушум ва х.к лар ҳақидаги тезкор маълумотлар.
2. Статистика ҳисоби маълум бир вақтда бутун халқ хўжалиги ҳамда алоҳида бир олинган корхона, ташкилот, муассасалар ижтимоий ривожланиш қонуниятларини миқдорий ифодалаш. Статистика ҳисоби хўжалик фаолиятини бир турдаги оммавий ҳодисаларни: маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат унумдорлиги ўсиши, таннархни пасайтириш, режани бажарилиши, шу билан бирга ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни, яъни аҳоли сонини ўзгариши, маданият, соғлиқни сақлаш ишларини бориши ва бошқаларни ўрганади, ҳамда назорат қилади. Статистик ҳисобда муайян методик усуллардан, яъни статистик кузатиш, статистик йиғиш, статистик гуруҳлаш, ўрта миқдорни олиш, танлаб ўрганиш ва хакозолардан фойдаланилади. Статистик ҳисобда ҳам 3 ўлчов бирликлари қўлланилиши мумкин. Статистик ҳисобда тезкор ҳисоб ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланилади.
3. Молиявий ва бошқарув ҳисоби корхона, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларнинг хўжалик маблағлари, уларни ташкил топиш манбалари ҳамда улар ҳаракати натижасида содир бўладиган хўжалик жараёнларини узлуксиз ва ёппасига кузатиб, кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳаммасини ўлчаш, баҳолаш ва текшириб, уларни ҳужжатларда тўлиқ ифодалаб акс эттириш, ҳамда уларни пул ўлчовида умумлаштиришдан иборат.
6-саволга жавоб
Do'stlaringiz bilan baham: |