Асосий воситалар тўғрисидаги маълумотни ёритиш
Молиявий ҳисоботда узоқ муддатли активларнинг ҳар бир тури бўйича қуйидагиларни ёритиш зарур:
(а) таннархни баҳолаш усуллари. Агар бир усулдан қўпроқ усул ишлатилса, асосий воситаларнинг ҳар бир тури учун ушбу усулга мувофиқ таннарх ёритилиши керак;
(б) эскиришни ҳисоблаш учун фойдаланган усуллари;
(в) ишлатиладиган фойдали хизмат муддатлари ва эскириш ставкалари;
(г) ялпи баланс қиймати ва ҳисобот даврининг бошига ва охирига ҳисобланган эскириш;
(д) қуйидагиларни акс эттирадиган асосий воситаларнинг ҳисобот даврининг бошига ва охирига баланс қийматини ўзаро солиштириш:
(i) қабул қилиниши;
(ii) тугатилиши;
(iii) корхоналар бирлашуви орқали қабул қилиниши;
(iv) қайта баҳолаш натижасида пайдо бўлган қийматни кўпайиши ёки камайиши;
(v) баланс қийматини қоплайдиган суммагача қисман ҳисобдан чиқарилиши ва ушбу ҳисобдан чиқаришни қайта тиклаш;
(vi) эскириш;
(vii) хорижий фаолият бўйича молиявий ҳисоботни миллий валютага ўтказилганда пайдо бўладиган курс фарқлардаги соф фарқи;
(viii) бошқа ўзгаришлар.
Молиявий ҳисобот шунингдек қуйидагиларни ёритиш керак:
(а) мулкчилик ҳуқуқини чекловлари ва мажбуриятни таъминлаш сифатида гаровда бўлган асосий воситаларнинг қиймати;
(б) асосий воситаларни фойдалданиши билан боғлиқ бўлган табиий ресурсларни тиклашга сарфланган харажатларга тегишли ҳисоб сиёсати;
(в) асосий воситаларни қурилишига кетган харажатлар;
(г) асосий воситаларни сотиб олинишига оид мажбуриятлар.
Агар жорий ҳисобот даврида қайта баҳоланган бўлса, қуйидаги маълумот ёритилиши керак:
(а) активларни қайта баҳолаш усули;
(б) қайта баҳолаш санаси;
(в) мустақил баҳоловчи мутахассис жалб этилганлиги;
(г) қайта баҳолашда фойдаланган индекслар тавсифи;
(д) агар асосий воситалар қайта баҳоланмаган бўлса, молиявий ҳисоботга киритиладиган ҳар бир асосий воситани баланс қиймати;
(е) қайта баҳолаш натижалари, шунингдек давр мобайнида ушбу суммани ўзгариши, ва мазкур резервни акциядорлар орасида тақсимлашга қўйиладиган чекловлар.
Молиявий ҳисобот фойдаланувчиларга қуйидаги маълумот зарур бўлиши мумкин:
• вақтинчалик ишлатилмаётган асосий воситаларнинг баланс қиймати;
• фойдаланишда бўлган, аммо тўлиқ эскирган асосий воситалар қиймати;
• фойдаланишдан олинган ва ҳисобдан чиқариш учун сақланаётган асосий воситаларнинг қиймати.
11- савол
Мамлакатимизда ташқи бозорда ўз ўрнига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг вужудга келиши, хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши муқаррар равишда хорижий валютадаги муомалаларни вужудга келтиради. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни ҳисобга олиш ва баҳолаш бухгалтерия ҳисоб тизимида ўзига хос хусусиятга эга.Хўжалик юритувчи субъектларда самарали ташқи савдонинг амалга оширилишидачет эл валюталаридаги операцияларни тартибга солиш, товарлар (хизматлар)ни экспорт ва импорт қилишдан олинган валюта тушумлари устидан назоратни ўрнатилиши муҳим жараѐнлардан биридир. Дунѐ мамлакатлари ўзаро ташқи иқтисодий фаолиятидавалюта муомалалари ва такрор ишлаб чиқариш ўртасида бевосита (тўғридан-тўғри) алоқалар мавжуд. Уларнинг объектив асоси бўлиб товарлар, капиталлар, хизматлар билан халқаро алмашувни вужудга келтирувчи ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐни ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |