Савол: Рентабеллик кўрсаткичларини санаб беринг
Корхона фаолияти ва маҳсулотлари рақобатдошлигини таминлашнинг энг муҳим таянчи бу унинг рентабеллик даражасидир. Рентабеллик –немис тилиданги “rentabel” -даромадлик, фойдалик деган маънони англатади.
Унинг иқтисодий мазмунини -моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан шунингдек, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифода этади.
Рентабелликнинг асосий кўрсаткичлари:
• Активлар рентабеллиги (ROA Return On Assets) = соф фойда / активларнинг ўртача йиллик қиймати;
• Сотув рентабеллиги = Махсулот (товар, иш ва хизматлар) сотишнинг ялпи фойдаси / Сотишдан соф тушум;
• Операцион фаолият рентабеллиги (ROS Return On Sales) = операцион фойда / Сотишдан соф тушум;
• Хусусий капитал рентабеллиги (ROE Return On Equity) = Соф фойда / Хусусий капитал.
Қўшимча кўрсаткичлари:
• Асосий воситалар рентабеллиги = Соф фойда/Асосий воситаларнинг ўртача йиллик қиймати;
• Ходимлар рентабеллиги (ROL) = Соф фойда/ходимларга харажатлар (меҳнат хақи фонди ва ходимларга бошқа харажатлар);
• Активларнинг базавий фойдалилик коэффиценти (Basic earning power) - солиқ тўловига қадар фойда/ Активларнинг ўртача йиллик қиймати (BEP = EBITDA/Активлар ўртача йиллик қиймати;
• Инвестицияланган капитал рентабеллиги (ROIC) - Операцияон фойда/ Ўз маблағлари манбаси ва узоқ муддатли қарз капитали (ROIC = EBIT × (100 % - Фойда солиғи ставкаси)/инвестицияланган капитал .
Айрим холларда қарз капитали тўлиқ олинади. ROIC = (EBIT × (100 % - фойда солиғи ставкаси) - қарз капитали бўйича фоизлар суммаси)/(хусусий капитал+қарз капитали);
• Жалб қилинган капитал рентабеллиги соф фойда/(Ўз маблағлари манбаси + узоқ муддатли қарз маблағлари) (ROCE);
• Жами активлар рентабеллиги (ROTA) = солиқ тўловига қадар фойда / ажми активлар;
• Бизнес активлари рентабеллиги (ROBA) = соф фойда/бизнес активлари;
• Соф активлар рентабеллиги (RONA) = Солияқ тўловига қадар фойда / соф активлар;
• Ишлаб чиқариш рентабеллиги = Соф фойда / (Асосий воситалар + айланма активлар);
• Маржа рентабеллиги (Profitability of the margin) - сотилган маҳсулот баҳоси-сотилган маҳсулот таннархи/ сотилган маҳсулот таннархи ва;
• Ва бошқа кўрсаткичлар.
Рентабелликда самарадорлик кўрсаткичларининг: ялпи тушум, харажат, актив, капиталнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган натижавийлик кўрсаткичлари: ялпи фойда, операцион фойда, солиқ тўловига қадар фойда, соф фойда кўрсаткичларини аниқланади.
16-саволга жавоб
Do'stlaringiz bilan baham: |