17.Савол
КРЕДИТГА ЛАЁҚАТЛИЛИКНИНГ БАҲОЛАШНИНГ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ
КОРХОНА ЛИКВИДЛИЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА БАЛАНС ЛИКВИДЛИГИ ТАҲЛИЛИ
КОРХОНА МАБЛАҒЛАРИ АЙЛАНИШИНИ ТАҲЛИЛИ
КОРХОНА ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ
МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ
СКОРИНГ МОДЕЛИ БЎЙИЧА КРЕДИТГА ЛАЁҚАТЛИЛИКНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИ
1.Корхоналарнинг кредитга лаёқатлилигини ўрганишда кредитни ўз вақтида ва тўла қайтариш қобилиятини ифода этувчи қопланиш коэффиценти (ҚК) баҳоланади.
Қк = ЖА(390)-КДХ(190)-КХ(200) – МУДҚ(211) / ЖМ(600)
ЖА-жорий активлар, КДХ-келгуси давр харажатлари, КХ-кечиктирилган харажатлар, МУДҚ-муддати ўтган дебиторлик қарзлари, ЖМ-жами мажбуриятлар.
2. Ликвидлилик коэффициенти (Лк).
Лк = ПМ(320) + ҚМИ(370) + ДҚ(210) – МУДҚ(211) / ЖМ(600)
ПМ-пул маблағлари, ҚМИ-қисқа муддатли молиявий қўйилмалар, ДҚдебиторлик қарзлари, МУДҚ-муддати ўтган дебиторлик қарзлари.
3. Ўз маблағлари билан таъминланганлик (мустақиллик коэффиценти).
Мк = ХК (480) / БС (780)
ХК-хусусий капитал, БС-баланс жами
4. Ўз айланма маблағларининг мавжудлиги (НСОС).
НСОС= Xусусий капитал (480)+Узоқ муддатли кредит ва қарзлар (570,580)– Узоқ муддатли активлар(130)
18-саволга жавоб
Савол: Компания молиявий ҳолатини таҳлил қилишнинг моделлари
Корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш мезони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 14 апрелида рўйхатдан ўтган 1469-сонли Низом талаблари асосида ҳисобланади.
Корхоналарнинг иктисодий ахволини бахоловчи асосий кўрсаткичлар (мезонлар) куйидагилардир:
а) Қоплаш (тўловга қобиллик) коэффициенти нафақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр махсулотни қулай шароитда сотиш шарти билан, балки бошқа жорий айланма активлар элементлари шароитида баҳоланувчи корхонанинг тўловга қобиллигини кўрсатади.
Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Жорий (айланма) активлар Баланс 390 ст(сатр)
Ктқ = ------------------------- = ----------------------
Жорий мажбуриятлар Баланс 770ст-490ст
тўлов қобиллик ёки қоплаш коэффициенти - Ктқ;
Агар тўлов қобилияти коэффициенти ҳисобот даври сўнгида 1,25 дан паст қийматга эга бўлса, корхона тўлов қобилиятига эга эмас деб ҳисобланади
б) Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти молиявий мустаҳкамлик, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларининг нисбати учун зарур бўлган корхонанинг ўз айланма маблағларининг мавжудлигидан далолат беради.
Коэффициент қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Баланс(480 + 490)ст - 130 ст
Кўа = ------------------------------
Баланс 390 ст
ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти - Қўа;
Ушбу каср сурати корхонанинг қандай ўз маблағлари суммаси оборотга йўналтирилгани, махражи-барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати - 0,2.
Агар ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ушбу кўрсаткич бўйича ночорлик аломатлари мавжуд ҳисобланади.
в) Рентабеллик (зарарлилик) коэффициенти корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятининг фойдалилик (зарарлилик) даражасини кўрсатади:
Активларнинг рентабеллик коэффициенти фақатгина йил якуни бўйича қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Форма-2240 ст (Солиқ тулаганга қадар фойда)
Кра = --------------------------------------------------------------------------
Баланс(жами актив ёки пассив йил боши + жами актив ёки пассив йил охири)/2
Ҳаражатларнинг рентабеллик коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Форма-2 240 ст (Солиқ тулаганга қадар фойда)
Крх = -------------------------------------------------------;
Форма-2 (020+040+170+230)ст
активларнинг ва ҳаражатларнинг рентабеллилиги коэффициенти - Кра, Крх.
Агар ҳисобот давридаги рентабеллик коэффициенти:
нолдан паст қийматга эга бўлса (манфий кўрсаткич), у ҳолда корхона зарар кўриб ишлаётган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |