Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида мамлакатда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Бу жараён мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциядорлаштириш каби иқтисодий ислоҳотларнинг амалдаги натижаси билан бевосита боғлиқдир.
Молиявий натижалар – бу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир. Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Фойдага иқтисодий категория сифатида қараганда, у ҳақда абстракт ҳолда гапирилади. Фойда бу фирма ва компаниянинг маҳсулот сотишдан олинган фойдаси (зарари) билан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлмаган фойдалари (зарарлари) йиғиндисидир. Маҳсулот сотиш дейилганда, нафақат, натурал-моддий шаклга эга бўлган ишлаб чиқарилган товарларни сотиш, балки ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳам тушунилади. Охирги молиявий натижа сифатида фойда фирма ва компаниянинг барча хўжалик операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва баланс моддаларини баҳолаш асосида аниқланади. Фойда атамасининг ишлатилиши шу билан боғлиқки, фирма ва компания ишининг якуний молиявий натижаси унинг чорак, йил якуни бўйича тузиладиган балансида акс этади.
Акциядорлик жамиятлари ўз хўжалик фаолиятнинг натижаси фойда ёки зарардир. Барча корхона ва ташкилотлар ўз олдига қўйилган асосий мақсади фойда олишдир. Корхона ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлар қайси тармоқ ва фаолият фойдани кўпроқ келтирадиган бўлса сармояни шу ерга жалб қилиб ва барча имкониятларини ишга солиб шу фаолиятни ривожлантириш, рентабеллик даражасини оширишга, кўпроқ фойда олишга интиладилар.
Фойдани юқори даражага кўтариш бозор иқтисодиётидаги энг муҳим кучдир. Фойда нормал ва юқори бўлиши мумкин. Нормал фойда олмаслик фаолият юритишни ўзгартириш чораларини қўллашга ундайди. Аҳвол оғирлашганда вақтинча фойдадан воз кечиб, тижорат фаолиятни давом эттириш чегарасида бўлинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир фирма ва компания ўзининг ишлаб чиқариш тижорат фаолиятидан кўпроқ даромад олишдан манфаатдор.
Фаолият юритишнинг ҳозирги тизим шароитида фойда кўрсаткичи фирма ва компаниянинг асосий ва ахборот маблағларидан самарали фойдаланишни талаб ва эҳтиёжга қараб ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириши, яъни ишлаб чиқарилағтган маҳсулот истеъмолчи талабига жавоб бера оладиган бўлиши, ишлаб чиқариш ҳаридор учун хизмат қилиши лозим. Тўла хўжалик ҳисобининг муҳим тамойили, фирма ва компаниянинг тўла мустақилликка эришуви ва харажатларни ўз маблағи ҳисобидан қоплашидир. Бу дегани фирма ва компания маҳсулот сотишдан олган маблағидан ўзининг ҳамма харажатларини қоплайди ва ундан ташқари фойда ҳам олади. Фойданинг бир қисми бюджетга солиқлар ҳамда бошқа тўловларни тўлаш учун сарфланади, қолгани эса фирма ва компания ихтиёрида қолади ва фаолиятни илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Фирма ва компания ихтиёрида қолган маблағни қандай мақсадларга сарфлашни ўзи мустақил равишда ҳал қилади.
Шу сабабли молиявий натижаларнинг шаклланиши ва фойданинг ишлатилиши бўйича хўжалик муомалаларини текширишнинг асосий мақсади фойда (зарар)ни аниқлашнинг тўғрилигини ҳамда бюджетга тўловларни ўтказиш бўйича ҳисоблашишларнинг тўғрилигига амал қилинаётганлигини аниқлаш ҳисобланади.
Хўжалик фаолиятида содир бўладиган харажатлар таркиби ва уларни аниқлашнинг ягона услубий асослари “Маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида”ги Низомда кўрсатиб берилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
асосий фаолият харажатлари;
давр харажатлари.
Акциядорлик жамиятлари харажатлари молиявий натижаларга тескари пропорционал равишда таъсир кўрсатади. Улар, асосан, мулкий ва меҳнат ресурсларини сотиб олишга сарфланган маблағлар бўлиб, корхона учун мажбурий тўлов ҳисобланади.
Акциядорлик жамиятларида молиявий натижалар ҳисобининг яна бир объекти бу соф фойдадир. У субъект хўжалик фаолиятининг асосий манбаи ва самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.
Бу борадаги бухгалтерия ҳисобининг функцияси корхона фаолиятининг якуний натижасини аниқлаш ва уни ҳисоботда акс эттириш орқали маълумот фойдаланувчиларга етказиш.
Ҳақиқатдан ҳам шундай, бозор иқтисодиёти шароитида акциядорлик жамиятлари фаолиятининг молиявий натижаларини аҳамияти бениҳоя каттадир. Ушбу кўрсаткич корхоналарнинг молиявий ҳолатини, уларни барқарорлигини ифода этади.
Ҳозирги иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш шароитида ҳам бу муаммолар долзарблигича қолмоқда.
Иқтисодиётни, шу жумладан уни бошқариш воситаларидан бири бўлган бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиш, молиявий натижалар ҳисоб тизимига тубдан ўзгартиришлар киритди. Молиявий натижалар категория ва кўрсаткич сифатида янгича мазмунга эга бўлди, уни таснифлашнинг янги белгилар ва асослари вужудга келди. Уларнинг ҳисоб тизими илк бора солиқ тизими билан узвий уйғунлаштирилди. Молиявий натижаларни юзага чиқиш ўрни, шакли, даври ва жавобгарлик белгилари бўйича ҳисоб объектига олиниш тартиби қуйидагича.(1-чизма)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиўланган “Маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ қурилиш ташкилотлари фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан таснифланади (2-чизма).
“Маҳсулот (иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан фойданинг турлари қуйидагича аниқланади:
- маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда.