Савол: Рентабеллик атамасига таъриф беринг
Корхона фаолияти ва маҳсулотлари рақобатдошлигини таминлашнинг энг муҳим таянчи бу унинг рентабеллик даражасидир. Рентабеллик –немис тилиданги “rentabel” -даромадлик, фойдалик деган маънони англатади.
Унинг иқтисодий мазмунини -моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан шунингдек, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ифода этади.
Рентабеллик (нем. rentabel — даромадли, фойдали) — корхона ёки тадбиркорликнинг даромаддорлиги, самарадорлиги; микроиқтисодий миқёсдаги иқтисодий фаолиятнинг самарадорлиги. Рентабеллик корхона ёки тадбиркорлик фаолиятининг молиявий натижаларини баҳолашда қўлланиладиган асосий кўрсаткич. Рентабеллик фойда олиб ишлашнинг киёсий, яъни сарф-харажатларга нисбатан аниқланадиган кўрсаткичи бўлиб фоизларда ифодаланади.
14- савол
Вертикал таҳлил-маблағлар ва уларнинг ташкил топиши манбаларини, даромад ва ҳаражатларни, моливий ҳисоботларнинг бошқа элементларини таркибий ўрганиш усулидир.
Таҳлил молиявий натижалар туғрисидаги хисоботни ўқиш, вертикал, горизонтал, трендли таҳлили, молиявий коэффицентлар ва қиёсий таҳлил, омилли таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда олиб борилади.
Молиявий натижалар туғрисидаги хисоботни ўқишда унинг сатрлар буйича кўрсаткичлар таркибланишига, молиявий натижавийликни ҳарактерловчи умумий каторларнинг қиймат ифодасига, ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври буйича маълумотларга умумий изох берилади.
Вертикал таҳлилда молиявий натижаларнинг шаклланишини бир қаторли ва кўп каторли усулларида ўзаро фарқланишларга ва нисбий ўзгаришларига бахо берилади. Бунда асосий жиҳат якуний яъни жамланган молиявий натижалар қаторида таркиб бўйича фойда ва зарарларнинг салмоғига баҳо берилади.
Асосли ёки тренд таҳлилида молиявий натижалар ва улар таркибининг йиллар бўйича ўзгаришларига ва динамик ўзгаришларига баҳо берилади. Энг муҳим жиҳат асос йилига нисбатан ўзгаришларига баҳо беришга қаратилади.
Молиявий натижалар таҳлил ташқи ва ички субъектлар томонидан олиб борилади. Ички субъектлар томонидан олиб бориладиган таҳлил ички молиявий таҳлил каторига киритилиб фақат шу корхонанинг ходимлари томонидан олиб борилади.
“Молиявий ҳолат” дейилганда, хўжалик юритувчи субъектнинг ўз фаолиятини молиялаштириш имкониятлари тушунилади. У хўжалик субъектлари нормал фаолияти учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминланганлиги, уларнинг мақсадли жойлаштирилганлиги ва самарали фойдаланилганлиги, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан молиявий ҳамкорлиги, тўловга қобиллиги ва молиявий барқарорлиги билан тавсифланади. Хўжалик субъектларининг молиявий ҳолати барқарор, нобарқарор, кризис ҳолатида бўлиши мумкин. Корхона молиявий ҳолати ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий фаолияти натижаларига боғлиқ. Агар ишлаб чиқариш ва молия режалари муваффақиятли бажарилса, бу ҳолат корхона молиявий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Аксинча, агар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш режаси бажарилмаган, харажатлар ошган бўлса, тушум ва фойда ҳажмининг камайиши кузатилади. Бу эса оқибатида, корхона молиявий ҳолати ва тўловга қобилиятлигини ѐмонлашишига олиб келади. Молиявий ҳолат таҳлилининг мақсади – молиявий фаолиятдаги камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, корхона молиявий ҳолати ва унинг тўловга қобилиятлилигини яхшилашнинг имкониятларини аниқлашдир. Хўжалик субъектлари молиявий ҳолати таҳлилини қуйидаги босқичларда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: - хўжалик субъектлари молиявий ҳолатининг дастлабки тавсифи; - ҳисоботлар моддаларидаги ахборотларнинг ишончлилигини баҳолаш; - бухгалтерия балансининг вертикал ва горизонтал таҳлили; - тўлов лаѐқатининг таҳлили; - баланс ликвидлигининг таҳлили; - молиявий барқарорлик таҳлили; - маблағлар айланишини таҳлили. Вертикал таҳлил корхонанинг мулки ва унинг манбалари тузилишини ифодалайди. Горизонтал таҳлил корхонанинг мулки ва унинг манбааларини динамик ўзгаришларини акс эттиради. Горизонтал ва вертикал қаторлар ҳар доим бир-бирини тўлдиради. Тренд таҳлили – горизонтал таҳлил тури бўлиб, асос кўрсаткичга нисбатан динамик ўрганишдир. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2019 йил 4 Шунинг учун деярли барча тузиладиган таҳлилий жадвалларда бухгалтерия ҳисоботлари моддалари таркиби ва алоҳида кўрсаткичларининг ўзгариши ѐнма-ѐн келади
15-саволга жавоб
Do'stlaringiz bilan baham: |