12..4. Банк ҳисоб варағини очиш ва очмасдан пул ўтказиш
Биз мазкур параграфни ёзишда асосий эътиборни катта иқтисодий
салоҳиятга ва миллий валютанинг алмашув курси барқарорлигини таъминлаш
тажрибасига эга бўлган Россия Федерацияси, Эрон Ислом Давлати ва Япониянинг
миллий валюталарининг алмашув курси динамикаси ва ташқи савдо
муносабатлари ўртасидаги оқилона мутаносибликни таъминлаш борасидаги
тажрибасини ўрганишга ва умумлаштиришга қаратамиз.
Бизга маълумки, товарлар импорти ўсиш суръатининг мамлакатда ишлаб
чиқарилаётган товарларни ишлаб чиқариш суръатидан юқори бўлиши ўрта
муддатли даврий оралиқларда миллий валютанинг алмашув курсига нисбатан
кучли салбий таъсирни, яъни тазйиқни юзага келтиради. Бунинг сабаби шундаки,
ўсиш суръатларидаги мазкур тафовут импорт тўловлари билан боғлиқ бўлган
валюта оқимининг тобора кучайишига олиб келади ва бунинг натижасида миллий
валюта бозорида хорижий валюталар таклифи камаяди. Бу эса, миллий
130
валютанинг қадрсизланишига олиб келади. Бундай шароитда миллий валютанинг
қадрсизланишини олдини олиш учун Марказий банк ёки Ҳукумат етарли
даражада олтин-валюта захираларига эга бўлиши лозим. Акс ҳолда, миллий
валютанинг қадрсизланиш жараёни доимий тус олади. Шуниси ҳарактерлики,
кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда Марказий банк етарли даражада олтин-
валюта захираларига эга эмас. Одатда, бундай мамлакатларда ташқи қарз
муаммоси мавжуд бўлиб, у олтин-валюта захираларини тўплаш имконини
бермайди. Айниқса, экспорт тушуми жаҳон бозоридаги конъюнктуравий
тебранишларга боғлиқ бўлган мамлакатларда олтин – валюта захираларини
мажбуриятлардан орттирган ҳолда тўплаш жараёни ниҳоятда оғир кечади.
Масалан, экспорт тушумининг умумий ҳажмида хом-ашё ресурсларини экспорт
қилишдан олинадиган тушумларнинг миқдори юқори бўлган мамлакатларда
экспорт тушумининг миқдори конъюнктуравий ўзгаришларга боғлиқ равишда
кескин тебранади.
Эрон Ислом Давлати, 1990 йилларда валюта тизимини либераллаштириш
бўйича иккита асосий чорани амалга оширган. Биринчидан, 1991 йили, давлатда
мавжуд еттита валюта айрибошлаш курслари сонини учтага туширди. 1993 йил
Мартида бўлса, қолган учта валюта курсини умумлаштириб, расмий валюта
алмашинув курси параллел бозор валюта курси билан бир хиллиги таъминланди.
Лекин, ёғ махсулотларини нархи жаҳон бозорларида тушиб кетиши натижасида,
давлат томонидан умумлаштирилган валюта курси яна иккитага ўтказилди.
Шундай қилиб, 1994 йил май ойидан бошлаб давлатда иккита валюта курсли
тизим амалга киритилди, бунда расмий валюта курсига ҳамрох сифатида экспорт
курси қўлланила бошланди.
1993 йил 21 мартидан, Эрон Ислом Давлатида учта расмий тан олинган
валюта курслари мавжуд бўлиб, бундан ташқари параллел бозор курси ҳам
ишлатилган. Яъни:
– ёғ экспортида, расмий давлат қарзини тўлаш ва асосий товарлар импортида
қўлланиладиган валюта курси. Бу курс СДРга бириктирилган бўлиб, 1 СДР 92,3
рупи деб белгиланганди;
131
– ярим тайёр махсулотлар ва капитал товарлар импортида қўлланилган курс.
Бу курс АҚШ долларига боғлаб қўйилган. 1 АҚШ доллари 600 рупи қилиб
белгиланган;
– учунчи валюта курси – бу тижорат банклари орасида эркин сузуб юрувчи
курс сифатида, параллел бозор курсидан келиб чиқган ҳолда аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |