XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
86
XXI асрга келиб табиий фанларнинг ривожланиши ва айниқса тиббиёт сохасида эришилган
ютуқлар туфайли шу нарса аниқландики, инсонларда пайдо бўладиган у ёки бу касалликларнинг
экологик аспектлари унинг келиб чиқиш сабабларига кўра хар хил бўлади.
Т.Б.Ешонов, Н.Б.Бисолиев (1993йил)лар экологик ўзгаришларнинг Қорақалпоғистон
Республикасидаги болаларнинг соғлигига таъсирини ўрганиб, шуни алохида қайд этадиларки, худудда
содир этилган экологик фожеаларнинг аёлларни бола кўришига ва болаларнинг саломатлигига салбий
таъсири кундан кунга ортиб бораётганлигини, бунинг оқибатида туғма юрак касалликлари, аллергик
касаллик тез суръатлар билан ўсаётганлигини ва шунингдек бу ердаги муҳит шароитлари шунчалик
ўзгарганлиги, унинг ҳозирги ҳолатига инсонлар организми мослаша олмаётганлигига эътиборини жалб
этадилар [1].
Айникса, турғунлик йиллари Амударё сувидан нотўғри фойдаланиш Орол муаммоларини
пайдо бўлишига олиб келди. Орол денгизининг чекиниши туфайли пайдо бўлган чўлдан атмосфера
хавосига кўтарилаётган чанг ва тузлар хар хил турдаги захарли моддаларга тўйинган бўлиб, ҳавони
ифлословчи асосий манбага айланмоқда. Буни қўшни давлатларни саноат корхоналарининг ифлос
чиқиндилари айниқса, Тожикистон Республикасининг Турсунзода шахридаги алюминий заводи, Рогун
сув омбори исботлайди. Кейинги йилларда олинган маълумотларга кўра Орол денгизи марказий Осиё
иқтисодиётини ривожлантириш, озик-овқат ишлаб чиқариш, ахоли бандлигини таъминлаш ва
баркарор ижтимоий инфратузилмаларини шакллантиришда мухим ўрин тутар эди. Инсонлар
соғлиғини асрашда мухим ахамиятга эга.
Орол бўйи сув хавзаларидан йилига 35000 тоннагача балиқ овланган [2]. Яқин-яқинларгача
биохилма-хиллиги билан машхур бўлган орол бўйи минтақасидаги ўсимликлар ва ёввойи хайвонлар
тури кескин камайиб бормоқда. Жумладан: сут эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26, ўсимликларнинг
2 тури буткул йўқ бўлиш хавфи остида турибди. Орол чекиниши туфайли хосил бўлган 5,5 млн
гектардан ортиқ майдондаги янги Орол қум сахроси тобора бутун Оролбўйи минтақасига ёйилмоқда.
Бу ерда хар йили атмосферага қариб 100 млн тоннагача чанг ва захарли тузлар кум бўронлари ва кучли
шамоллар билан мазкур худуддан анча олис бўлган минтақаларни хам эгалламокда [3, 4].
Орол бўйи худудидаги экотизимда антропоген омиллар таъсири туфайли содир этилган
ўзгаришлар окибатида атмосферада туз чангларининг кўпайиши сувнинг қаттиқлигини ортиши
ерларнинг шўрланиши, флора ва фаунадаги ўзгаришлар нафақат овкат хазм қилувчи органлар
касалликларини кўпайиб боришига, балки бошқа каслалликларга сабаб бўлмокда [5]. Бунинг исботи
сифатида вилоятда болаларнинг қон касалликлари билан оғришини келтиришининг ўзи етарли,
айниқса, бу касаллик 1992-1993-йилларда Янгибозор туманида 38,5%, Урганч туманида эса 28,5% ни
ташкил қилиб, вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан анча юқори бўлган, вилоят бўйича эса 21,5%
ни ташкил этади.
Инсонларнинг соғлигига катта таъсир кўрсатадиган касаллик нефрит (буйрак яллиғланиши)
айрим ҳолларда одамнинг ўлимига хам сабаб бўлади. Бу касаллик буйрак хужайраларидаги инфекция
тарқатувчи бактериялар томонидан чақирилади. Микроорганизмлар сийдик айириш тизимининг хар
хил бўлимларини, буйракни, сийдик йўлини, қовуқни (сийдик пуфагини), сийдик чиқариш каналини
зарарлаши мумкин. Улар қон орқали мазкур аъзоларга киради. Организмнинг хар хил кисмларида
инфекция манбаига айланиши мумкин. Масалан, томоқ оғриғи (ангина), тиш оғиз бўшлиғи
касалликларида микроорганизмлар турли аъзоларига кириб қолишига сабаб бўлади. Кўпинча турли
инфекция буйраклар ва сийдик чиқариш йўлининг касаланишига сабаб бўлади. Шахсий гигиенага амал
қилинмаса касаллик қўзғатувчи микроблар сийдик чиқариш канали орқали сийдик пуфагига (қовуққа)
кириб сийдик айириш тузимининг бошқа қисмларига тарқалади ва уларни яллиғлантиради. Организм
умумий совуқ қотса ва шамолласа яллиғланиб микроблар тарқалади. Кўпчилик кузатишлар натижаси
шундан дарак берадики меъёрдан ортиқ ишлатиладиган айрим дорилар (сульфаниламидлар,
антибиотиклар) буйракда йиғилиб, буйрак касалликларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Организмда моддалар алмашинувининг мутассил бузилишида ҳам буйрак касалланишига масалан,
буйракда ва сийдик чиқариш йўлларида туз йиғилиши ва “тош” пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
1- расмда буйракда тошларнинг пайдо бўлиши кўрсатилган.
Вилоят урология марказида урологик касалликларни даволаш муаммоларига катта эътибор
берилиб, вилоят ахолисини шу дарддан холос этишда анча ишлар амалга оширилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |