XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
84
таьсир кўрсатди, шу билан бирга жисмоний меҳнатнинг роли бир қадар камайиб аклий меҳнатнинг
роли ошиб кетаётганидан далолат беради [1-2]. Бу эса инсоннинг табиатга таьсирини янада кучайтирди
ва унинг табиат маҳсулотларини янада кўпроқ истеъмол қилишга
олиб келди, натижада атроф-
муҳитнинг бир қадар ўзгаришига ва ўз навбатида аҳоли саломатлигига салбий таьсир кўрсата бошлади.
Табиатга бундай салбий таьсир ХХ-асрнинг 60-йилларидан бошлаб кучайди. Кейинги даврларда
инсоният онгида шу нарса шакллана бошладики, одам табиатнинг чекланмаган подшоҳи ва табиатдаги
экологик вазият, мувозанат, инсоннинг табиатни ўзлаштириш
фаолияти туфайли бузилса, у вақтда
ердаги ҳаёт ҳавф остида қолиши мумкин.
Ўрта Осиё ҳудудидаги ерлар қадим замонлардан бошлаб жадал суратлар билан ўзлаштирилиши
туфайли катта ўзгаришларга учрай бошлаган, бу ҳолат шу ерда яшаётган инсонлар фаолияти билан
боғлиқдир. Айниқса қадимги Хоразмда бу жараён илгарироқ бошлангандир, чунки бу ерда маданият
бошқа ҳудудларга нисбатан илгари ривожланган.
Айниқса турғунлик даврида, яъни ХХ асрнинг 1960-йилларидан кейин деҳқончилик тизимида
йўл қўйилган ҳатолик натижасида биосферада шаклланган экологик муаммоларни тўхтатиш ва уларни
ечиш масаласи ҳали тўла ҳал бўлган эмас. Чунки бугунги кунда ҳам Орол бўйидаги минтақада
яшаётган аҳоли ижтимоий ва экологик жиҳатидан ноқулай шароитда кун кечирмоқда, болалар
ўртасида сариқ (гепатит)
касаллигининг кучайганлиги, бундан ташқари болалар ўлиши бошқа
минтақаларга нисбатан юқори эканлиги, янги туғилган болаларнинг кўпчилиги ҳар-хил камчиликлар
билан дунёга келиши юқорида қайд этилган фикримизни тўла тасдиқлайди.
Орол ва Орол бўйидаги ижтимоий ва экологик муаммолар "Социально экономические
проблемы Арала и Приаралия" деган монографияда, бу минтақада қишлоқ хўжалигида фаолият
кўрсатаётган айрим раҳбарларнинг табиат қонунларини билмаслиги ва
экологик маданиятнинг
пастлиги туфайли содир бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳақида шундай дейилади: “Суғориб
деҳқончилик қилинадиган майдонларнинг жадал суратлар билан ўсиши Амударё сувини унинг юқори
ва ўрта ҳудудларида деҳқончилик тизимида кўплаб истеьмол қилиниши бассейнда сувни
хўжаликларда ишлатиш балансини ўзгаришига ва бунинг оқибатида Орол денгизига тушадиган
сувнинг тўхташига олиб келди”.
А.И.Угрюмов табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиб шундай
хулосага келадики, табиат тирик жон унга ёмон муносабат ва унинг бойликларидан фойдаланишда йўл
қўйилган камчиликлар учун у биздан ўч олади. Бу икки йирик кучни яраштириш, яъни табиат билан
кишилик жамияти ўртасида уйғунликни ҳосил қилиш мумкинми? Бу
муаммони ечишда шубхасиз
битта тўғри йўл мавжуддир, фақат тушинишимиз, физикавий жараёнларни бошқаларга нисбатан
чуқурроқ билишимиз керак. Фақатгина мана шу қонуний
асосда унинг хусусиятларини, табиий
бойликлардан онгли равишда фойдаланишни олдиндан билишимиз, режалаштиришимиз мумкин.
Бу муносабатлар илмий жиҳатидан тўла ўрганилса инсоннинг атроф-муҳитга мослашиш
қонуниятларини ҳам тўла ўрганиш имкониятлари пайдо бўлади. Р.Эгамбердиев, Кодиров Ш.Ю.,
Жуманиёзова Ш.И., Дусчанова М.Б., Нормуратов О.У. ўзининг "Инсон экологияси ва унинг
муаммолари" асарида инсон ҳаёти табиат билан чамбарчас боғлиқ эканлигига
катта эътибор бериб
шуни қайд этадилар, кейинги даврда экологияга бир томонлама ёндошиш Амударёнинг қуйи оқимида
табиатдаги мувозанатнинг кескин ўзгаришига олиб келди, бу минтақада соғлом ҳаётни пайдо қилиш
учун илмий асосланган ижтимоий, экологик ва иқтисодий сиёсатни яратиш керак. Бу ҳудуднинг иқлим
ва географик шароитлари қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган кимёвий моддаларнинг инсонга
таъсирини яна ҳам оширади (Айниқса улар чанглатиш йўли билан ишлатилса. Республикада турғунлик
даврларида мана шундай усул билан 35 фоиздан ортиқ ғўза майдони ишланган) деган фикр алоҳида
қайд этилади.
Дунё олимлари шуни алоҳида қайд этадиларки суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерлардаги
тупроқларнинг таркибидаги ўзгаришларни ўрганиб тубандаги муаммоларга дуч келадилар:
мелиорация ишларининг паст бўлиши, ҳудудларда суғориб деҳқончилик қиладиган тизимларнинг
кўпайиши шу ҳудудга деҳқончилик тизимида ёмон ҳолатларнинг содир бўлишига олиб келади, бу
минтақада тупроқларнинг агробиологик ҳолатларининг бўзилишига сабабчи бўлади, гумус (чиринди)
моддасининг захираси 30-40 фоизга камаяди, тупроқдаги микроорганизмлар, содда хайвонлар миқдори
3-4 хатто 10 мартагача камайганлигини қайд этадилар. Табиат ерда ҳаётни таъминловчи 3 та асосий
вазифани бажаради.
Яшаш учун шароит, манба ва озука макони. Булар бир бутун организмдир, бу
умумий ном билан биосфера деб айтилади, у ўзини-ўзи бошқариш, саклаш, қайта тиклаш ва уни
ривожлантиришни талаб қилади, бу ҳолат бир қанча асрлар давомида табиатда содир бўлган
эволюцион тараққиёт туфайли вужудга келгандир. Шу звеноларнинг
бирортасида асрлар давомида