ЎУК: 581.5+631.8+ 631.46
ОРОЛ БЎЙИ ХУДУДИДАГИ ДЕҲҚОНЧИЛИКНИНГ ЭКОТИЗИМГА ТАЪСИРИ
Р. Эгамбердиев, б.ф.н., профессор, Урганч давлат университети, Урганч
С.К. Йўлдашева, талаба, Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Ушбу мақолада Оролбўйи худудидаги деҳқончиликнинг экотизимга таъсири
ҳақида маълумотлар келтирилади. Айниқса турғунлик даврида суғориб деҳқончилик қилинадиган
услубларда экстенсив услубларнинг жорий этилгани бу ердаги аҳолининг саломатлигига ва уларнинг
меҳнат фаолиятларига салбий таъсир этадиган мураккаб экологик вазиятларни пайдо қилганлиги
ҳақида маълумотлар берилган.
Калит сўзлари: Кимёвий моддалар, деҳқончилик, тупроқ, сув, атмосфера, иқлим, биосфера,
социал экология, пестицидлар, табиат, ўсимликлар, препарат.
Аннотация. В данной статье приводятся данные о влиянии земледелия на экосистемы
Приаралья, а также в статье имеются материалы о влиянии этих нарушений на здоровье населения
Приаралья.
Ключевые слова: Химическое вещество, земледелие, почва, вода, климат, атмосфера,
биосфера, социальная экология, пестициды, природа, растения, препарат.
Abstract. In the given article information was brought the influence of land use on the ecosystem and
on the health of the population of the Aral Sea region.
Key words: chemical substances, land use, soil, water, climate, atmosphere, biosphere, social ecology,
pesticides, nature, plant, preparation.
Бугунга келиб фан ва техниканинг тўхтовсиз ривожланиши инсоннинг меҳнат шароитларининг
ўзгаришига ижобий таъсир кўрсатади, шу билан бирга жисмоний меҳнатнинг роли бир қадар камайиб,
ақлий меҳнатнинг роли ошиб бораётганганини тўла тасдиқламоқда.
Бу ҳолат шуни тўла исботлайдики, инсоннинг табиатга таъсири янада кучайганлиги ва унинг
табиат маҳсулотларидан кўпроқ фойланишга сабабчи бўлиши ва бунинг оқибатида атроф-муҳитнинг
ўзгаришига ва ўз навбатида аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсата бошлади. Суғорма
деҳқончиликнинг бундай салбий таъсири ХХ асрнинг 60 йилларидан бошлаб кучайди.
Кейинги даврларда инсоннинг онгида шу нарса шакллана бошладики, одам табиатнинг
чекланмаган подшоҳи ва табиатдаги экологик мувозанат, инсоннинг табиатни ўзгартириш фаолияти
натижасида бузилса, у вақтда ердаги ҳаётни ҳавф остида қолиши таббий ҳолдир.
Турғунлик даврларида Оролбўйи худудида суғориб деҳқончилик қилинадиган услубларда
экстенсив услублар жорий этилмаган, бу ердаги аҳолининг саломатлигига ва меҳнат фаолиятларига
салбий таъсир этадиган мураккаб экологик вазиятларни пайдо қилган. Бу худуддаги одамларнинг
морфо физиологик ҳолатлари анча ёмонлашган, экологик ҳолатининг пастлиги, оналар ва болалар
ўлимининг ўсишига, инсон организми иммунитетининг пасайиши одам генофондини сақлаш ва унинг
ривожланишини ҳавф остида қолдирмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |