XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
81
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини юритишда, асосан академик В.Н.Сукачев томонидан ишлаб
чиқилган биогеоценотик принципларга асосланиши зарурдир, фақат ўзаро боғланган ҳар хил
организмларни ўрганиш уларни боғланишларини табиатда сақлаш йўли билан табиатни асраш мумкин.
Суғориб деҳқончилик қилинадиган худудларда, деҳқончилик кенгайтириладиган бўлса, бунинг
натижасида бу ерлардаги экологик тизимда қандай ўзгаришлар содир бўлишини биз олдиндан
билишимиз керак, шу ўзгаришлар инсон яшаб турган муҳитни, унга салбий таъсир этадиган ҳолатга
келтирмаслиги зарур ва табиатдаги экологик ҳолатни бузилмаслиги керак.
Амударёнинг қуйи оқимида тупроқ иқлим шароитлари жуда ҳам хилма-хилдир, шунинг учун
ўғитларни ишлатишнинг агрономик технологиясини ишлатаётганда диференциал ёндошиш зарур,
яъни иқлим шароитлари, тупроқнинг биологик, физиологик хусусиятлари ва унинг унумдорлиги
эътиборга олиниши мақсадга мувофиқдир.
Ўғитларни қўллаш вақтида уларнинг нормаларини тўғри аниқлаш озиқа элементлари
нисбатларини тўғри белгилаш, ўғитларнинг турларини ишлатиш ва уларни тўғри аниқлаш, экологик
жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлади. Агар юқорида қайд этилганларга тўғри амал қилинса қишлоқ
хўжалигидан олинадиган ҳосилнинг миқдори ошади. Ўғитларни ишлатишнинг самарадорлиги ошади
ва уларни ноўрин сарфлашга чек қўйилади. Ўғитларни ишлатишнинг илмий омилларини ишлашда
биринчи ва иккинчи даражали масалалар бўлиши мумкин эмас, бу ишларда ҳаммаси муҳим
хисобланади, ўғитларни ишлатиш технологиясининг бир звеноси бузилса, уларнинг унумдорлигининг
кескин пасайишига олиб келади, улар кўплаб сарфланади ва бунинг оқибатида биосферанинг
ифлосланишига олиб келади.
Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган минтақалар экологик муаммоларини ҳал қилишда азот
масаласи муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўрта Осиё шароитларида мана шу элемент биосферадаги модда алмашиш жараёнига салбий
таъсир кўрсатар экан ҳайвонларнинг ва инсонларнинг соғлигини ёмонлашишига олиб келади. Бу ерда
шу ҳолатга катта эътибор бериш зарурки, “биологик азот” тупроқнинг унумдорлигини сақлашда ва уни
оширишда ва шу элементнинг табиатда айланишида роли ниҳоятда катттадир, лекин масаланинг
иккинчи томони ҳам мавжуддир, буни эътиборга олмаса бўлмайди.
Фан ва техниканинг жадал ривожланиши туфайли инсоннинг фаолияти биосферада
элементларнинг айланишига кучли таъсир кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам табиатда азот элементининг
айланишига одамлар ҳам таъсир этади. Тупроқдан қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили билан жуда
ҳам кўп миқдорда элементлар олиб кетилади, олинган элеменларнинг ўрнини тўлғазиш учун
тупроқдаги микроорганизмларнинг фаолияти етарли эмас.
Шунинг учун деҳқонлар қишлоқ хўжалик экинлардан юқори ҳосил олиш учун кўплаб
ўғитлардан фойдаланадилар. Кейинги даврларда буларни ишлатиш нормалари ҳаддан ташқари юқори
бўлишига қарамасдан унинг самарадорлиги кескин пасайиб бормоқда.
Ўзбекистонда олимлар томонидан ўтказилган кузатишлар натижаси шундан дарак берадики,
қаерда ҳаддан ташқари минерал ўғитлар пестицидлар ишлатилган бўлса фтор миқдори ортса, ўша ерда
тупроқда гумус камаяди.
Масалан, Хоразм вилоятининг туманларининг айрим тупроқларида тупроқнинг ҳайдалма
қатламида харакатчан фтор миқдори меъёридан 2,5-3 марта, ДДТ ва унинг таркибига кирувчи унсурлар
эса 2-4 марта юқоридир. Биз тубанда Хоразм вилоятида 1991-2014 йилларда деҳқончилик тизимида
қишлоқ хўжалиги экинларига ишлатилган ўғитлар тўғрисида маълумотни 1-2 жадвалда келтирамиз,
шу жадваллардаги маълумотлар шундан дарак берадики, минерал ўғитлардан азотли ўғитларни
ишлатиш бўйича Хазорасп, Янгиариқ, Хонқа ва Шовот туманлари туманлар ичида юқори ўринда
турадилар, фосфорли ўғитлардан фойдаланиш бўйича Шовот, Янгиариқ ва Боғот туманлари биринчи
ўринни эгаллайдилар.
Юқорида қайд этилган маълумотлар шундан дарак берадики. Хазорасп вилоятда ўша
даврларда минерал ўғитлардан деҳқончилик тизимида кўпроқ фойдаланган.
Калийли ўғитларни дехкончиликда ишлатганда эса Янгиарик, Хива, Хонқа, Қўшкўпир ва
Янгибозор туманлари олдинги ўринларда турадилар, бу келтирган маълумотларда факат вилоят
туманларида қишлоқ хўжалиги кимёси ишлаб чикариш бирлашмаси (сельхозкимё) оркали олинган
ўғитлар микдори кўрсатилган, бу ерда колхозлар, совхозлар ва бошқа йўллар билан олиб келинган
минерал ўғитлар миқдори инобатга олинган эмас.
Амударёнинг қуйи оқимида 1992-1993 йилларда вилоят қишлок хўжалиги кимёси бирлашмаси
базаларидан туманлар томонидан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар анча кўп олиниб, улар қишлоқ
хўжалик экинларига анча юқори миқдорда берилганлиги аниқланган.
Булардан ташқари биз шу йиллари қишлоқ хўжалигида экинларни зараркунанда ва
касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлатилган заҳарли кимёвий моддаларнинг турлари ва
уларнинг миқдори билан қизиқиб кўрдик, 1991 йили суғорма деҳқончиликда Базагран, Пропонид,
Аграпур, Оградром каби заҳарли кимёвий моддалардан кўпроқ фойдаланилган, бу маълумотлар
Do'stlaringiz bilan baham: |