XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
8/2020
267
Қўй териларини куллаш технологиясини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш масалалари
бўйича, шунингдек бу жараёнинг илмий –
назарий асосларини ўрганишга чет ва ўзимизнинг
адабиётларда етарлича ишлар келтирилган. Буларни инобатга олиб илмий
тадқиқот ишига
тегишли бўлган саволлар анализ қилинган.
Куллаш устки шохли қатлам ва жун қопламасини олиб ташлашдан иборат. Бу
босқичдан кейин чармнинг нави
аниқланади ва унинг кейинги мақсадли ишлатилиши
белгиланади.
Куллаш жараёнида оҳак ва натрий сульфид ишлатилади ва кейинчалик улар
кислота билан нейтралланади.
Жараёнга
4 та мақсад қўйилади:
-
соч боғларини ва эпидермисни дерма билан сусайтириш;
-
ёғ моддаларнинг қисман совунланишини
амалга ошириш;
-
тери толаларининг етарлича бўкишига эришиш;
-
терини ошлаш учун кимёвий тайёр ҳолатига келтириш.
Бундан ташқари куллаш жараёни ва кулланганлик тайёр чармнинг чўзилишига ва
намлик сиғими хусусиятларига таъсир қилади. Куллаш
эритмасининг
интенсив таъсирига
учраган чармларнинг мустаҳкамлиги доимо кам бўлади. Бу молекула ичидаги асосий
боғларнинг узилиши билан тушунтирилади.
Интенсив кулланган терининг ғоваклиги ошиши
билан уларнинг сувга чидамлилиги ҳам пасаяди.
Шунингдек куллашнинг ёки жунсизлантиришнинг асосий мақсади жуннинг ва
эпидермиснинг дерма билан боғларининг сусайиши
ва уларни жун ҳайдаш машиналарида
олиб ташланиши ҳисобланади. Қўллайдиган
реагентлар асосан жунсизлантирувчи,
қайтарувчи, ферментатив оксидловчи бўлади.
Ҳозирги вақтда қайтарувчи куллаш, натрий
сульфид
ва оҳак билан олиб бориладиган куллашга эътибор қаратилган. Оксидли куллаш
бизнинг мамлакатимизда
амалий қўлланилмайди. Ферментатив жунсизлантириш қўй ва эчки
териларига қўлланилади, бу усул
ишқорий реагентлар билан ишлов берилган
жун қисмини
сақлаб қолишга, унинг чиқишини оширишга
ва оқова сувларни ифлосланишини
камайтиришга имкон беради.
Куллаш жараёнининг олиб борилишига кўра терининг
мездра томонига аралашманинг
суртилиши; аппаратларда жунни сақлаш билан куллаш жараёнини олиб бориш;
аппаратларда
жунни куйдириш билан куллаш жараёнини олиб бориш
фарқланади. У ёки бу куллаш
усулини олиб бориш, ишлов бериладиган хом ашё тури, чармга ва гўлак спилкасига
қўйиладиган сифат талаблари, кигиз –намат
саноатига учун
жунни сақлаш, ишчи кучининг
мавжудлиги, атроф муҳитни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда белгиланади
.
Куллаш жараёнини олиб бориш тартиби тайёр чармнинг чўзилиши
ва узайишига
мустаҳкамлигига, ғоваклигига, зичлигига, ҳаво ва буғ ўтказувчанлигига, юмшоқлигига ва
қаттиқлигига таъсир қилади.
Куллаш, яъни терини оҳак суспензиясида ишлов бериш, чарм ишлаб чиқариш
корхонасининг асосий жараёнларидан бири ҳисобланади.
Куллаш жараёнида кальций
оксидининг қўлланилишининг сабаби, унинг кучсиз ишқорлигидадир.
Қўй терилари икки элемент
–
чарм тўқимаси ва жун қопламасидан ташкил топган бир
системани ташкил қилади
.
Ишлов беришнинг ҳамма босқичларида –
терини шилишдан
бошлаб то яриммаҳсулотга ишлов беришгача –
уларга
бир бутунлай ишлов берилади. Бу
жараёнларнинг асосий вазифаси, қўй териларининг табиий хусусиятларини сақлашдан
иборат.
Юқорида келтирилган куллаш жараёнлари атроф муҳитга, одам организмига ўзининг
чиқиндилари билан зарар етказиши мумкин.
Биз олиб борилаётган тадқиқотда қўй
териларига ишлов бериш, уни жунсизлантириш экологик тоза, заҳарли чиқиндисизлиги
билан фарқланади.
Ҳозирги вақтда қўлда қилинган, яъни
“
Hand made
”
маҳсулотларга
талаб катта
бўлганлиги сабабали,
қўй терисини,
экологик тоза, ноанъанавий
куллаш жараёнини ишлаб
чиқиш бўйича тадқиқот
ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида
4-
5 минг
гектар
бодомзорлар мавжуд бўлиб, йилига 30
-
40 донаси об
-
ҳаво ёки кассаликлар
туфайли қурийди.
Do'stlaringiz bilan baham: |