Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

8/2020
93
кузатувларга босқичма
-
босқич ўтиб борилиши ва
янги фаолият турларининг киритилиши 
туман бўғинидаги ахборот базасини янада кенгайтирди. Бундан ташқари статистик 
ахборотлардан фойдаланувчилар сони кундан
-
кунга ортиб бориб, унда иқтисодий 
кўрсаткичларга бўлган талаб анча юқоридир. Статистик материалларни тақдим қилиш 
муддатлари ва сифат даражасига ҳам қўйилаётган талаблар ортиб бормоқда. Вилоят 
статистика бошқармасига тааллуқли бўлган бирламчи статистик ҳисоботлар шаклларидаги 
ҳажм ҳам жиддий ортиб, уларни қайта ишлаш натижалари эса бошқарув қарорларини қабул 
қилиш учун туман ва вилоят бошқарув органларига келиб тушади.
Олиб борган тадқиқотларимиз туман статистика бўлими даражасида замонавий ахборот 
тизимлари асосида статистик ҳисоботларни электрон шаклда қабул қилиш, уни тубдан ислоҳ 
қилиш ва такомиллаштиришнинг қуйидаги омилларини аниқлашга имкон берди:
-
туман статистика бўлимини янада ривожлантириш бўйича талаб қилинаётган 
молиявий ресурсларнинг чегараланганлиги;
-
техник ва дастурий
-
технологик таъминотнинг туманлар бўйича бир хилда эмаслиги 
ва уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминланмаганлиги

-
турли мулк шаклдаги корхоналарни ялпи статистик кузатувлардан танланма 
кузатувларга ўтказишда улар томонидан статистика органларига у ёки бу ахборотларни 
тўлиқ ва объектив тақдим қилишларини охиригача амалга оширмасликлари;
-
жорий қилинган замонавий ахборот тизимлари функционал имкониятларидан кенг 
ва тўлиқ фойдалана олмасликлари;
-
йиғма статистик материалларни тадбиркорлар ва бошқа фойдаланувчиларга сотиш 
бўйича тижорат фаолиятини ташкил қилинмаганлиги.
Юқоридаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича бизнинг фикримизча 
қуйидагиларни амалга ошириш зарур бўлади:
а) барча туман статистика бўлимларини нафақат давлат бюджети ҳисобидан, балки 
тижорат фаолиятидан келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан замонавий АКТ билан 
таъминлаш;
б) интеграциялашган ахборот тизимлари платформаси асосида уларнинг фаол 
ахборотлар базасини ташкил қилиш ва унинг асосида ахборот маҳсулотларини 
фойдаланувчиларга сотишни кенг йўлга қўйиш;
в) статистик ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тақдим қилиш жараёнларини 
автоматлаштириш даражасини янада юксалтириш.
Туман 
статистика 
бўлими 
даражасида 
статистика 
фалиятини 
янада 
ривожлантиришнинг яна бир йўналиши бўлиб унинг ахборот базасини такомиллаштириш 
ҳисобланади. Бунинг учун туманни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришни тавсифловчи 
статистик кўрсаткичларни ишлаб чиқиш керак бўлади. Шу билан бирга
барча давлат 
статистика бўғинлари ва туман ҳамда вилоятларни бошқариш учун энг керак бўлган 
кўрсаткичларни ажратиб олиш мақсадга мувофиқ.
Бундай кўрсаткичларга бизнинг 
фикримизча саноат ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми, капитал 
қурилиш қиймати, демографик статистика, нархлар динамикаси ва даражаси, аҳоли 
бандлиги, уй хўжаликларини кузатиш, аҳоли турмуш даражаси, табиий ресурсларнинг 
ҳолати ва улардан фойдаланиш ва бошқалар
киради

Бундан ташқари,
тезкор бошқариш учун 
керак бўлган долзарб ахборотларни ўзида акс этган кўрсаткичларни ажратиб олиш зарур 
бўлиб, улардан турли тенденцияларни аниқлаш учун кенг фойдаланилади. Бундай 
кўрсаткичлар таркибига инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар бозорининг ҳолати, 
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ҳақидаги кўрсаткичлар киради. Бундан ташқари, 
ахборот массивларининг ўзаро алоқаси ва тўлиқлилигини таъминлаш учун туман 
даражасидаги локал маълумотлар базаси
фойдаланувчилар талабини тўлиқ таъминлаши 
керак бўлади. 
Шундай қилиб, туман даражасидаги САТда интеграциялашган маълумотлар базасидан 
кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, улар ўз ўрнида автоматлаштирилган 
маълумотлар банкини қўллаш негизида турли мураккаб даражадаги масалаларни ечишни 
таъминлайди.

Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish