Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/389
Sana26.03.2022
Hajmi4,01 Mb.
#510812
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   389
Bog'liq
xoразм

XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

8/2020
95
эҳтиёж кам бўлган.
Ҳозирги замонавий шароитларда ижтимоий хизматлар инсон 
камолатининг ажралмас қисми, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг мустахкам 
таянчига айланган.
Саноатнинг ривожланиши билан ижтимоий хизматлар кўлами кенгайиб борди ва ўтган 
асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб
“Аҳолининг турмуш даражаси”, “Инсон тараққиёти 
индекси”, “Инсоний капитал”
назарияларининг пайдо бўлиши билан чамбарчас равишда 
ижтимоий хизматлар ихтисослашиб алоҳида иқтисодий йўналиш сифатида ўрганила 
бошланди. Жумладан, ижтимоий соҳа иқтисодиёти илмий йўналиш сифатида
XX асрнинг 
50-
60 йилларидаги ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни боғлаш учун муваффақиятли 
ҳаракат қилган Т.Парсонс ва Н.Смелсер социолог
-
олимлар номлари билан бевосита 
боғлиқдир [1].
Ижтимоий хизматлар бир вақтнинг ўзида меҳнатга яроқли бўлган аҳолининг бир қисми 
банд бўлган хизмат кўрсатиш соҳаси, иккинчи тарафдан эса жамиятнинг деярли барча 
қатлами қатнашадиган истеъмол соҳаси, учинчидан,
давлат иштирокида ижтимоий муҳитни 
мустахкамловчи
ва иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантирувчи таянч соҳадир. 
Ижтимоий хизматларнинг кўп қиррали иқтисодий аҳамияти икки ёқлама натижаларни 
ифодалайди. Бир томондан аҳолининг маънавий
-
маданий
эҳтиёжларини қондирса, иккинчи 
томондан мамлакат номоддий бойлигининг ўсишини
таъминлайди. Ижтимоий соҳа
ходимлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ижтимоий маҳсулот ҳисобланади.
Ижтимоий соҳада
яратилган маҳсулотлар номоддий бойликлар таркибига киради. 
Номоддий бойликлар таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат, спорт соҳаларида 
яратилган ижтимоий неъматлар

тарихий ёдгорликлар, архитектура обидалари, ноёб адабиёт 
ва санъат асарлари ҳисобланиб, мамлакат номоддий бойликларида ижтимоий хизматлар
соҳасининг ривожланиш даражаси ва улардан аҳолининг фойдаланиш даражаси ўз 
ифодасини топади.
Ижтимоий хизматлар яратган номоддий бойликларнинг шундай турлари мавжудки, 
улар инсон қобилиятини мужассамлаштиради ва инсондан ташқарида бўлмайди шундай 
бойликлар сирасига инсоннинг интеллектуал салоҳиятини

тажриба ва ижодий қобилиятини 
ҳамда сиҳат
-
саломатлигини киритиш мумкин.
Ижтимоий соҳа таркибида шундай хизматлар борки, уларнинг замирида нафақат инсон 
эҳтиёжи,
балки бутун
жамият манфаати ётади. Мудофаа, миллий хавфсизлик, экология, 
санитария
-
эпидемиология хизматлари шулар жумласидандир.
Ижтимоий хизматлар жамиятнинг яхлит организми сифатида яшаб туриши учун зарур 
бўлган эҳтиёжлар сирасига киради. Улар жамиятнинг ривожланиб бориши билан ҳаётий 
заруриятга айланади.
Иқтисодиётни рағбатлантириш инсон салоҳиятини сақлаш ва ривожлантириш, 
жамиятнинг ижтимоий барқарорлигини сақлаш ва таъминлаш каби муҳим вазифаларни 
бажариш
ижтимоий соҳанинг мазмун моҳиятини ташкил қилади.
Шунинг учун ҳам у 
анъанавий тарзда давлат томонидан кўпрок
ҳимоя қилинади.
Ижтимоий соҳанинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унинг амал 
қилишидаги асосий йўналишларини ижтимоий ёрдам, ижтимоий суғурта ва ижтимоий 
хизматлар сингари муҳим фаолият
йўналишларга ажратиш мумкин [2]
.
Ижтимоий хизматларнинг ўзига хос талқини унинг мамлакат ижтимоий ҳаётини 
ривожлантириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш,
инсон 
капиталини ўстириш ҳамда ижтимоий мулкни мустаҳкамлаш, қўриқлаш каби муҳим 
мақсадларини ва қуйидаги вазифаларини аниқлашга имкон беради:
биринчидан, тарбиявий вазифани бажариб, инсон шахсини тараққий эттиради, 
таккомиллаштиради, уни маънавий, аҳлоқий, бадиий жиҳатдан ривожлантиради ва ҳар 
томонлама баркамол инсон бўлиб етишга ёрдам беради;
иккинчидан, инсонпарварлик вазифасини бажариб, инсонни муносиб
турмуш тарзи ва 
сифатли ҳаёт фаровонлиги билан таъминлайди;
учинчидан,
адолатлилик вазифасини бажариб, давлатнинг ижтимоий сиёсатини амалга 
оширади, аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоя қилади, бандлигини ва 
тенглигини таъминлайди;
 
тўртинчидан, алоқа вазифасига кўра, турли оммавий ахборот воситалари орқали ҳамда 



Download 4,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   389




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish