XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
9/2020
222
1. Хатти
-
ҳаракатга асосланган қараш.
Ушбу қарашга кўра, болалар тилни бошқа
нарсаларни ўргангандек ўрганишади. Атрофдаги бир қанча товушларни гуруҳлантириш,
шакллантириш ва шунга ўхшаш ҳолатларда
мазкур товуш ва таъсирларни юзага чиқариш
амалга оширилади. Бола онаси ва атрофидаги яқин кишиларининг кўрсатган таъсирларини
вақти вақти билан тилга чиқаради. Шунингдек, гўдакларнинг
кўп эшитган товушларга
тақлид
қилишлари
ҳам нутқнинг шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди.
2. Ижтимоий таъсирларга асосланган қараш.
Бу қараш ҳам юқоридаги қарашнинг
давоми бўлиб, унда тил ўзлаштириш тўғридан
-
тўғри тақлид қилиш ва қолиплар олиш
асосида талқин қилиниб, ижтимоий ва маданий муҳитга урғу берилади. Чақалоқ туғилиши
билан маълум бир маданий муҳитга тушади. Шундай экан, ижтимоий (маданий) меъёрлар,
энг аввало,
мана шу маданий белгилар орқали гўдакка ўзлашади. У
ривожланиш
жараёнидагина жамоанинг аъзосига айланади. Мазкур жараён эса камида икки муносабатлар
тизими –
гўдакнинг
одамлар билан мулоқотга киришиши ҳамда уни ўраб турган моддий
нарса
-
буюмларни ўргана бориши орқали шаклланади. Бу муносабатлар тизимини эгаллаш
бир вақтнинг ўзида бир
-
биридан ажралмаган ҳолда амалга ошади.
3. Она тилига асосланган қараш
. Мазкур қараш тил ўзлаштиришни генетик жиҳатига
эътибор қаратади. Барча инсонлар олдиндан тилни ўзлаштириш воситаларига эга бўлади.
Одам пайдо бўлган вақтдан
бошлаб тил ҳам пайдо бўлган. У
авлоддан
-
авлодга ўтиб,
такомиллашиб борди. Натижада инсоннинг гапириш қобилияти унинг руҳига шунчалик
чуқур жойлашдики, у наслдан
-
наслга ўтиш хусусиятига эга бўлди. Ҳар бир
янги туғилган
гўдак тилни янгидан ўрганмасдан, балки организм балоғатга етиши билан унинг лисоний
қобилияти ҳам организм билан бирга ривожланади. Демак, инсон зоти гапиришни уни ўраб
турган жамият аъзолари томонидан ўрганмай, улар ёрдамида бош миясига жойлашган
мавжуд тизимни тиклайди, акс ҳолда бу қарашга
кўра, болалар тилдек мураккаб бир
ҳодисани бунчалик тез ва мукаммал ўрганиб олишлари мумкин бўлмасди.
4. Биологик асосларга таянган қараш.
Ноам Хомский ва Эрик Леннерберг каби
тилшунослар тилни ўзлаштиришдаги атроф
-
муҳитдаги шароитлар аҳамиятини эътироф
этганлари ҳолда уни биологик асосларга боғлашган. Олимларнинг фикрича, барча болаларда
тилни ўрганиш жараёнини бошқарадиган туғма қобилият мавжуд. Н.Хомскийнинг қарашича,
инсонда тилни ўрганиш учун “туғма” (иннате, инборн) махсус механизм мавжуд бўлиб, у
болани атрофида гаплашилган тилни сингдиришига, тушуниб ўрганишига, ва
ниҳоят, унинг
муайян қоидаларга мос равишда гапиришини таъминлайди. Н.Хомскийнинг тахминича,
болада туғма тил структуралари мавжуд. Шунга кўра, олим “туғма билимлар” назариясини
илгари суради. Н.Хомский тил тизимидаги
ҳар бир
ифодани ботиний ва зоҳирий структурага
ажратади. Ботиний структурани тушунчаларнинг маъно томони, зоҳирий структурани эса
муомаладаги сўзлар билан алоқадор қилади. Болалар тилни ўрганишда дастлаб
товушларнинг маъноларини тушуниб оладилар, кейин эса уларни
ботиний структурага
айлантирадилар.
Л.С.Виготскийнинг фикрича, тил тафаккур билан бирга параллел ҳолда ривожланади.
У тил ўрганишнинг кишининг онгли фикрлаш қобилиятига таъсир кўрсатишини қайд
қилади. Л.С.Виготскийга
кўра, сўз предметнинг структурасига йўналиб, функсионал маъно
касб этади. Шу билан бирга, олим бола мавжуд бўлган тил муҳитининг фикрлаш тизимига
таъсир қилишини ҳам алоҳида таъкидлайди. Инсоннинг психик
ривожланиши унинг
умуминсоний маданий тажрибани ўзлаштириши (бу асосан моддий дунёни, аниқроғи, нарса
-
буюмларни ўргана бориши) билан боғлиқ ҳолда рўй беради
[4].
Л.С.Виготский ва Ж.Пиаже фикрларини бирлаштириб қарайдиган бўлсак, тил
ривожланишини ташқи оламдаги нарсаларнинг ментал рамзлашиши билан амалга ошиши
маълум бўлади. Тил бир томондан фикрлаш учун хом ашё тайёрларкан, иккинчи томондан
фикрлай олиш қобилиятига параллел равишда фаолият кўрсатади. Бола нутқининг
ривожланиши қуйидаги босқичларда намоён бўлади:
1. Вербаллашувгача бўлган давр.
Бу босқичда бола гапирмайди. Бироқ болада ўзининг
атрофидаги яқинлари билан сўзлашиш жараёнига қадар бўлган кўникмалар ҳосил бўлади,
келгусидаги нутқий фаолияти учун зарурий шароитлар юзага кела бошлайди.
Гўдак тилни ўзлаштиришни товуш шаклларини ўзлаштиришдан бошлайди. Гўдакнинг
ўзи ҳам ғувур
-
ғувур қилиб
турли товушлар чиқаради (
а
-
аа, уу
-
у, ғу, ағи, ба
-
ба, да
-
да
).
Бу
ўзига хос бир ўйин бўлиб, бола ундан завқланади. Гўдак бир неча дақиқа давомида бир хил
товушни такрорлаши мумкин ва ўзининг бу ҳаракати билан нутқ товушлари
Do'stlaringiz bilan baham: |