Аннотация.
Тил боланинг мавҳум фикрлаш қобилиятига ташқи оламдан
рамзлаштирилган маъноларни бириктиришига ёрдам беради
,
яъни тил ва тафаккур бир
-
бири билан чамбарчас боғланган ўзаро алоқададир. Шунинг учун бола тилни етарли
даражада тушунади ва унинг тушунчавий фикрлаш қобилияти ортган сари тили ҳам
ривожланади.
Калит сўзлар:
бола нутқи, эгоцентрик нутқ, иннате, инборн, коммуникация
Аннотация
.
Язык помогает ребенку в умении абстрактно мыслить, привносить из
внешнего мира символизированные смыслы, то есть язык и мышление находятся в тесной
взаимосвязи между собой. Поэтому ребенок понимает язык в достаточной мере, и по мере
развития у него способности к осмыслению развивается язык.
Ключевые слова:
речь ребёнка, эгоцентрическая речь, иннат, иннборн, коммуникация
Abstract.
Language helps the child to think abstractly, to bring symbolized meanings from the
outside world, that is, language and thinking are closely interrelated. Therefore, the child
understands the language to a sufficient extent, and as he develops the ability to understand the
language develops.
Key words:
The child's speech, egocentric speech, innit, inborn, communication.
Аввало, болаларнинг тилни ўзини ўзлаштириш имконияти ҳақида тўхталиб ўтадиган
бўлсак, бу борада Р.Якобсон томонидан олиб борилган тадқиқотларни эътироф этиб ўтмоқ
даркор. “Боланинг тил ўзлаштириш жараёнида тўпланган маълумотлар тилнинг структур
қурилма эканлиги ва ундаги муштарак қонуниятларни асослашга имкон беради. Бола тилни
ўзлаштирар экан, унда бўшлиқ ёки чалкашлик бўлмайди, турли мамлакат ва қитъа
болаларида ҳайратланарли даражадаги универсалликлар кузатилади, яъни улар айнан
бир
хил тизим бўйича нутқ товушларини ўз нутқида ифодалай бошлашини қайд этиб ўтади” [1].
Боланинг
тил
ўзлаштириш
жараёни
ўзбек
тилшунослари
Н.Сайидирахимова,
М.Қурбоноваларнинг номзодлик диссертациялари [2] ва бошқа
олимларнинг бир қатор
тадқиқотларида ҳам тадқиқ қилинган. Г.Т.Искандарова [3] томонидан эса ўзбек ва хитой
болаларининг тил ўзлаштириш жараёнидаги ўзига хос хусусиятлари ўрганилганда,
болаларнинг тил ўзлаштириш қонунлари бутун дунё тиллари гўдакларида ҳам
бирдек
учровчи муштарак ҳолатларнинг кўплиги билан муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилган.
Юқорида санаб ўтилган олимлар томонидан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар нутқи
ўрганилган бўлса, биз ўз тадқиқотларимизда Худойберди Тўхтабоев асарлари қаҳрамонлари
бўлган болалар нутқида тил бирликларининг ўзлаштириш имкониятлари ҳақида фикр
юритамиз. Илмий манбалардан маълумки, болалар тилни қуйидаги қарашлар
асосида
ўзлаштирадилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |