Касаллик номлари
асарда жуда катта семантик гуруҳни ташкил этади.
Асарда қўлланган
iг
[2.52] ва
кäм
[2.230] лексемалари “касаллик”, яъни “организм
меъёрий фаолиятининг, саломатликнинг бузилиши; касал ҳолат, дард, хасталик” [4.327]
семемасини ифодалаши жиҳатидан ўзаро
муштараклик касб этади. Шунингдек,
ағрïғ
сўзи
оғриқ (бош оғриғи, тиш оғриғи), умуман, ҳар бир аъзода юзага келган оғриққа нисбатан
қўлланилган [2.84].
Тiтiк
сўзи ҳам [2. 259]
ағрïғ
сўзи сингари ҳар қандай оғриққа нисбатан
қўлланган.
Iг, кäм
,
ағрïғ, тiтiк
сўзлари жинс номини ифодаловчи сўзлар сифатида
касалликларнинг барча турига нисбатан қўлланилиши мумкин. Асарда касалликларнинг
турларига оид номларни англатувчи бир
қатор лексемалар ҳам қўлланган. Масалан, асарда
бир қатор касаллик белгилари номларини учратамиз. Инсоннинг қандайдир касалликка
чалингани ҳақида сигнал берувчи ўзига хос касаллик белгилари мавжуд. Масалан, иситма
касаллик эмас, балки касалликнинг белгисидир. Инсоннинг қайсидир аъзосида шамоллаш
ёки йирингли касалликлар кучайиб кетганда иситма белги беради. Ана шу касалликни
аниқлаш ва уни ўз вақтида даволаш орқали инсондаги иситма ҳам барҳам топади. Худди
шунингдек, инсонни безгак тутиши ҳам иситма кўтарилиб кетганидан, организмда
қандайдир касаллик борлигидан дарак беради. Маҳмуд Кошғарий
кезiк
сўзини “безгак,
титратиб турувчи иситма” деб изоҳлайди. Асарда
бэзiк
сўзи ҳам “титроқ, ларза; безгак
[2.259]” деб изоҳланган.
Безгак
сўзи бирон
-
бир касалликнинг белгиси, организмда иситма
кўтарилиб кетганда юзага келадиган ҳолат бўлиши билан бир қаторда,
“вақти
-
вақти билан
иситма чиқариб, қалтиратадиган юқумли касаллик”
[3. 210] номини ҳам ифодалайди.
Юқумли касалликлар номлари асарда кенг қўлланган. Масалан,
ÿтÿк
сўзига “ич кетиш
ва қусиш касали” [2.64] деб изоҳ берилади. Бу “меъда
-
ичакларда, асосан, овқат ҳазм бўлиши
ва сўрилишининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган, турли хил клиник кўринишлар
билан юзага келадиган патологик ҳолат” [4.250
-
251]дир.
Талағу
тез ўлдирувчи заҳардир.
Қаттиқ
ич кетишига ҳам
талағу
дейилган [2.298].
Гепатит [юн.he
par, hepatos
—жигар], яъни жигарнинг яллиғланиши [3.495] касаллиги
халқ орасида “сариқ”, “сарғайма”, “сариқ касаллиги” номлари билан аталади. Бу касаллик
“бирор сабабга кўра ўт пигментларининг кўз склераси, шиллиқ пардалари ва терида
тўпланиб қолиши натижасида уларнинг сарғиш рангга бўялган ҳолати; кўпинча, жигар ва ўт
йўллари касалликларининг синдроми сифатида юзага чиқади” [7.184]. Демак, бу
касалликнинг номланиши бемор танаси,
кўзидаги касаллик натижасида юзага келган
сариқлик билан боғлиқ бўлиб, у қорахонийлар даврида ҳам шундай номланган, яъни ҳозирги
ўзбек тилидаги ранг билдирувчи
сариқ
сўзи
сарïғ
ҳолатида, “касаллик” маъноси
кäзiк
сўзи
билан
сарïғ кäзiк
–
сариқ касаллиги [2.263] тарзида қўлланган.
Мохов [ؤآخآم
>
а.ؤحم
–йўқ қилиш, четлатиш]
.
Бутун организмни, хусусан, тери, нерв
системаси ҳамда ички аъзоларни зарарлайдиган сурункали инфекцион касаллик; шу касалга
йўлиққан шахс [4.619]. Асарда
анумï
сўзи қўлланган бўлиб, у
“мохов касаллиги”
[2.109]
нинг
тарихий номидир.
Тумов –
аксириш ва мишиқ оқиш билан
юзага чиқадиган бурун бўшлиғи шиллиқ
пардасининг ўткир, гоҳо сурункали кечадиган юқумли касаллиги [ 7.233] бўлиб, асарда
қўлланган
учғуқ
сўзи “тумов, шамоллаш, учиниш” [2.84];
тумағу
“тумов” [2.298] деб
изоҳланган.
Учғуқ
сўзи ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланмайди.
У
учунуқ
бўлса керак.
Учунуқ
—халқ табобатида—тинка
-
мадор қуриши, ўзни касалманд сезиш, ётоқчилаш,
сирқовланиш каби ҳолатлар билан кечадиган енгил
-
елпи шамоллаш; учуқ
тошиш, эт
Do'stlaringiz bilan baham: |