XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
9/2020
189
жунжикиши ва бошқа енгил дардлар [7. 250]дир.
Учғуқ
сўзи “тумов”
маъносида қўлланганда
тумағу
сўзи билан синонимик муносабатга киришади.
Асарда ичак касалликлари номларини ҳам учратамиз. Йўғон ичак касаллиги, яъни
колит халқ табобатида қуланж касаллиги деб номланади. Бу касалликнинг Маҳмуд
Кошғарий “Девон”ида
тубулғақ
[2.3
30] сўзи билан берилганини кўрамиз.
Iнäкÿ
сўзига асарда
“киндикнинг ички томони тўғрисида пайдо бўлувчи қуланжга ўхшаш бир касал” [2.109] деб
изоҳ берилган.
“Одам, ҳайвон ва бошқа тирик организмларда яшаб, касаллик пайдо қиладиган
паразитларнинг умумий
номи гельминтлар”
-
гижжа деб номланади. У “Девон”да
соwушған
деб берилган ва
“гижжа, қориндаги қурт”
[2.339] деб изоҳланган.
Асарда руҳий касалликлар билан боғлиқ бир қатор лексемалар ҳам изоҳланган. Маҳмуд
Кошғарий
тутуғ
ни
“жиндан бўлган касаллик” [2.2
50]
деб изоҳлайди. “Ўзбек тилининг
изоҳли луғати”да
жин
сўзига қуйидагича таъриф берилади: жин [а. نج
—
афсонавий махлуқ;
арвоҳ; ёвуз руҳ] 1.
Шарқ мифологияси ва диний тасаввурларга кўра: пастқам жойларда киши
кўзига одам тимсолида кўриниб, гўё уни бирор дард
-
иллатга чалинтириб (мас. оғзини
қийшайтириб) кетадиган афсонавий махлуқ [4.90]. А.Қосимовнинг “Тиббий терминлар
изоҳли луғати” да ҳам шунга ўхшаш таърифни учратамиз: “Жин (син.ажина)
-
кишини турли
хил касалликларга чалинтириб қўядиган”, баъзи кишиларнинг эса ҳатто “кўзига
кўринадиган” диний хурофий тасаввурдаги афсонавий одам, аксарият, аёл образи; илмий
тиббиётда жинларнинг “кўзга кўриниш ҳодисаси руҳий касалликларга хос белги
сифатида
изоҳланади”
[7.75]. А.Қосимовнинг бу сўзга берган таърифида унинг руҳий касалликларга
хос белги эканлиги алоҳида таъкидланади. Асарда қўлланган
талған iк
бирикмаси “тутқалоқ
касали” [2.292] деб изоҳланади. Шунингдек,
кÿlгÿ
сўзи “кулги” маъносини ифодалашдан
ташқари, ҳушдан кеткизувчи сакта касаллиги номини ҳам англатиши айтилади [2.288]. Сакта
[а.ةتكس
–
сукунат, жимжитлик; тутқаноқ, фалаж]
1
эск.айн.апоплексия [
5.426].
Патологик жараённинг локализациясини кўрсатадиган белги асосида ҳам касалликлар
номланганини кўрамиз. Бунга асарда қўлланган
бöкäн
(пўкон, кўричак) [2.269] сўзини
келтириш
мумкин.
Кўричак—ўнг биқин остида жойлашган, йўғон ичакнинг кенгайган
бошланғич (бош) қисми; у юқорилаб чамбар ичакка туташиб кетади; ундан чувалчангсимон
ўсимта—аппендикс ўсиб чиққан; шу ўсимтанинг яллиғланиб касалланишини аппендицит
дейилади; баъзилар буни “кўричак” деб адаштириб юрадилар [7.126].
Урра
, яъни
эркаклардаги чурра, дабба (ўғузча) [2.46] сўзи ҳам шу гуруҳга мансуб.
Ҳар
қандай жисмоний шикастланиш белгисини билдирувчи номларга
эзiк
(терида
узунасига тирналишдан ҳосил бўлган чизиқ
) [2.66],
i:з
(
ерга ва терига узунасига бўлган
қирилиш, сидирилиш изи) [2.72],
қаⱬïрғақ
(кўп ишлаш орқасида қўлда пайдо бўладиган
қавариқ
) [2.331],
бïчïлған
(қўл, оёқ ва ердаги ёриқлар) [2.339] кабиларни киритиш мумкин.
Асарда кўз касалликлари номларидан
энÿч
(кўзга тушган парда, нохина) [2.56]
ва
чälпäк
(кўз чирки) [2.316] сўзларини учратамиз.
Тери касалликлари номлари ҳам катта гуруҳни ташкил этади. Масалан, тери
касалликларидан бўлган
сiгil, сiлiчiл
сўзлари
“сўгал” [2.265] маъносини ифодалайди. “Сўгал
кўпинча ёш болалар ва ўсмирлар баданида, одатда қўл ёки оёқда бўладиган қаттиқ, юмалоқ
ёки ясси ўсимта; терининг вирусли касаллиги
[5.608]
дир. Қадимда юздаги сепкил
сäңïl
деб
номланган
[2.319].
“Сепкил
-
кўпинча юз, бўйин, қўл терисида пайдо бўладиган сарғиш,
қўнғир, қорамтир рангли, шакли ҳар хил бўладиган майда доғлар [5. 481]дир.
Ташқи
кўриниши, кечиши ва келиб чиқиш сабаблари турлича бўлган кўпчилик тери
касалликларининг умумий номи [6.61] темираткидир.
У қорахонийлар даврида
тäмрäкÿ
сўзи
билан ифодаланган
[2.
324]. Асарда қўлланган
қïлтïқ
(қазғоқ) [2.315] сўзи ҳам шу гуруҳга
мансуб.
Яра –
1. Тери ёки шиллиқ пардалар ҳамда улар яқинидаги тўқималарнинг ҳадеганда
битавермайдиган текис,
ботиқ, бўртиқ, дўмбоқча кўринишида юзага келадиган, катта
-
кичиклиги ҳар
-
хил
нуқсони. 2. Жанговар юришларда ўқ
-
снаряд тегишидан юзага келадиган
гавданинг исталган еридаги жароҳат [7.296]. Ҳозирги ўзбек адабий тилидаги
яра
сўзи ўрнида
қадимда
балïғ
[2.172]
–
қарт
[2.232]
–
баш [2.143] синонимик қаторидаги сўзлардан
фойдаланилган.
Асарда касаллик натижасида юзага келган баъзи бир жисмоний ўзгаришларни ажратиб
кўрсатиш тамойилига кўра номинацияни ҳам учратамиз. Жумладан,
чалқан
яранинг
ёйилиши, унинг бир ердан
иккинчи ерга ўтиши. Масалан, кишининг оёғи шишса, унинг
Do'stlaringiz bilan baham: |