XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
9/2020
178
шуни англатадики, француз тилидаги барча отлар икки турга бўлинади. Булар женский (f)
род ва мужской (m) род. Бу томондан бошқа тилларга қараганда қулайлик яратади. Бошқа
чет тилларида отлар асосан
уч турга бўлинган.
Граматик жиҳатдан ушбу сўзларни гапларда қандай қўллаш, уларнинг гапдаги ўрнини
ўргатади.
Бу метод ўқув материалларини мантиқий изчилликда баён қилиш, турли
маълумотлардан фойдаланиш, фанлараро боғлиқликни таъминлаш, ўзбек ва француз
тилларини қиёслаб тушутириш имконини беради.
Бу
методнинг самарадор бўлиши асосан
ўқитувчининг методик маҳоратига, яъни ўқув материалларини қизиқарли ва тушунарли баён
қила олиши, ифода матнларини кўндалиги, мантиқийлиги ва образлилигида боғлиқ. Бу эса
ўқитувчидан жуда катта куч
-
ғайрат, билим, маҳорат ва доимий изланишни
талаб қилади.
Ўқитувчи доимо талабаларни мавзуга жалб қилиши, уларни мавзуга қизиқтириши
керак.
Шунинг учун ҳам бу метод таълим жараёнида энг кенг қўлланилган метод ҳисобланади.
Иккинчи метод бу кузатиш методи. Чет тилини ўрганишнинг муҳим методларидан
бири саналади. Бу метод асосан дарс вақтида ўқувчиларни мавзуни тушуниши, уни қандай
қабул қилишини кузатишдан иборатдир. Агар ўқувчи дарсни тушунмаса, ўқитувчи бошқа
йўллар билан унга тушунтириши
шарт.
Учунчи методимиз бу
-
мустаҳкамлаш методидир. У асосан дарс жараёнининг дарсни
мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади. Бу метод жуда ҳам талабалар, қолаверса,
ўқитувчиларнинг ўзларига ҳам фойдали. Зеро,
ота
-
боболаримиз бекорга “Такрорлаш
-
билимлар онаси” демаган.
Ҳозирги замонавий босқичда чет тилини ўргатиш, ўкитиш:
1) амалий йўналишда бўлиши;
2) коммуникатив фаолиятда етакчи бўлиши;
3) ўкитишга ҳар томонлама ёндашиш;
4) мумкин
қадар ўқитиш жараёнини тезлаштириш, вақтдан унумли фойдаланиш;
5) турли хил метод, усулларни қўллаш;
6) аудио
-
визуал воситалардан фойдаланиш;
7) дастурли таълим элементларни қўллаш, мустақил ишлатишни талаб қилади
.
Чет тилини ўрганишда қайси восита муҳим роль
ўйнайди?
-
деган савол пайдо бўлиши
мумкин. Лексикани ўргатиш тилни ўргатишнинг асосини
ташкил қилади. Лексикани
мукаммал эгалламасдан нутқ
фаолиятининг турларига: гапиришга, эшитиб ва ўқиб
тушунишга, фикрни ёзма баён қилишга ўргатиб бўлмайди. Ўқувчи сўзларни эшитиб, ўқиб
таний олмаса, билмаса, эшитилган ва ўқилган нутқнинг мазмуни мавҳумлигича қолади.
Тинглаб тушунишнинг лексик томони устида ишлаганда, уни тинглаб қабул қила олиш,
таний олиш машқлари кенг ишлатилади, чунки лексикани тинглаб қабул қилиш, таний олиш
ҳам ўз ҳусусиятига, қийинчилигига эгадир. Гапиришнинг лексик томонининг ўзига хос
ҳусусияти мавжуд. Ўқувчи уни билмаса гапира олмайди, билганда ҳам ўрнига қўя билиши
керак. Ўқишнинг лексик томони ҳам алоҳида қийинчилик туғдиради. Ўқувчи ўқишда
кўриб
қабул қилади. Шунинг асосида ўқиб маълумот олиш, тушуниш учун сўзларни таний олиши,
ўқий олиши, уларнинг маъно мазмунини билган, ўрганган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |