Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/400
Sana14.06.2022
Hajmi3,93 Mb.
#671925
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   400
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

9/2020 
140
бефарқ қолдирмай, ўлкада вужудга келган, атиги 72 кун фаолият юритган (1917
-1918) 
Туркистон Мухториятини ташкил этишда фаол иштирок этади. Аммо бу ҳукуматни 
бошқарув тизимида қатнашмай, миллий ҳукуматга ҳайрихоҳлик билан чекланади. Унга 
сиёсий жараёндан кўра, кўпроқ маърифат йўлида фаолият юритиш ўзига ёққан. П.Солиев 
1918 йили Скобелев (Фарғона)
шаҳрида қишлоқ мактаблари учун маҳаллий миллат 
вакилларидан ўқитувчилар тайёрлаш курсини ташкил этади. Чунки совет ҳокимиятини қўлга 
киритган большевиклар учун Туркистонда “инқилоб ғояларини” оммага сингдиришда, 
аҳолини саводсизлигига барҳам бериш, чаласаводликни йўқотишда бу соҳада 
ташкилотчилик қобилиятига эга, маърифатда салоҳият эгаси П. Солиевни роли катта 
аҳамиятга эга бўлди. Эндиликда унинг маърифатдаги ташкилотчилик қобилиятидан совет 
ҳокимияти фойдалана бориб, 1919 йилдан Тошкентдаги илк турк
-
татар
маориф курсларини 
ташкил этишда ундан директор сифатида фойдаланилди. П. Солиев ўз иқтидорини 1922 
йилдан “Инқилоб” журналининг муҳаррири ўринбосари, “Тонг” журнали муҳаррири, 1923
-
1924 йилларда Бухорода нашр этилган “Маориф” журналининг муҳаррири сифатида
намойиш этди. У қаерда ва қайси лавозимда ишламасин, Туркистон халқлари маърифати, 
маданияти, тарихи, турк
-
мусулмон халқларини ўзаро ҳамкорлиги, уларни жаҳон 
цивилизациясида тутуган ўрнини тарғиботи бўйича қайғурди ва кенг қамровли 
ташкилотчилик, бошқарув
билан боғлиқ вазифаларни бажарди. Кейинчалик, 1925
-1927 
йилларда Москвадаги қизил профессорлар институтида ва Свердлов номли университетда 
ўқиган, 1927 йилдан Самарқанд олий педагогика институтида дастлаб доцент, 1930 йилдан 
профессор унвонида Ўрта Осиё
тарихи кафедрасида мудир лавозимида фаолият олиб борган. 
Унинг илмий фаолиятда энг катта хизматларидан бири илк бор умумлашган “Ўзбекистон 
тарихи”ни яратган. 1937 йилда совет ҳокимияти томонидан миллатчиликда айбланиб 
қамоққа олинди ва отиб ташланди
[2,6-11]. 
Туркистонда 
маърифат, 
матбуот, 
босмахона, 
нашриёт 
соҳасида 
ўзининг 
ташкилотчилик, бошқарувга муносиб фазилатлари билан из қолдирган татарлардан бири 
Ҳусаин Макаев эди. У Қозондаги педагогик мактабни тугатиб, жадид мактабида фаолият 
юрита бошлаган. 190

йили Скобелев
(Фарғона)га келиб, педагогик фаолиятини давом 
эттириб, мактаб ташкил қилган. Аммо янги ташкил этилган мактаб Фарғона вилоят ҳарбий 
губернаторлиги мутасаддилари “талабига жавоб бермаганлига” учун ёпилади. Чунки у 
мазкур мактабда янги усул тартибини жорий этиб, амалда жадидчилик ғояларини амалга 
ошириш билан шуғулланган. Бундай илғор қарашлар чор Россиясининг ўлкадаги –
Фарғона 
вилоятидаги бошқарув тизимидаги масъулларга ёқмаган. Шундан кейин Ҳ. Макаев 
Наманганга кетишга мажбур бўлиб, бу ерда жадид мактабини очади. Намангандаги 
педагогик фаолияти давомида маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат билан танишади. Шундан 
сўнг улар ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилиб, Наманганни Тўрақўрғонида 
“Усули жадид” мактабини ташкил қилиб, фаолият олиб боради. Мактабдаги фаолияти 
давомида ёнига миллатдоши, маърифатпарвар Абдулрауф Шагидуллинни олиб, Исҳоқхон 
мактабида фаолият юрита бошлаган. Маърифатпарварлик йўлидаги саъй
-
ҳаракатлар янада 
самарали бўлиши учун ўқув қўлланма, дарсликларни кўпайтириш зарурияти Исҳоқхон 
Ибратни 1908 йили (Ҳусаин Макаев ва Абдулрауф Шагидуллинни тавсияси билан –
Р.Р.) 
Уфа, Оренбургга ноширлик асбоб
-
ускуналарини харид қилишга ундайди. Сафар давомида 
Оренбургда Кауфман деган матбаачидан тўла ҳисоб
-
китобни ўн йил давомида қилиш шарти 
билан, 1901 йили чиққан литография машинасини сотиб олди. Мазкур литографияни темир 
йўл орқали Қўқонга ва кейин туяларда (у пайтда Тўрақўрғон
-
Наманганга темир йўл келмаган 
эди
-
Р.Р.) Тўрақўрғонга олиб келгандан сўнг, уни 1908 йилда “Матбаи Исҳоқия” номи билан 
Ҳусаин Макаев ишга туширади. 1908
-
1909 йилларда мазкур литографияга асосланган 
“Матбаи Исҳоқия”га Абдулрауф Шагидуллин мудирлик қилади [3,116
-118]. 
Татар маърифатпарварларидан бўлмиш Ҳ.Макаев ва Абдулрауф Шагидуллинлар ўз 
фаолиятлари давомида ёнларига М. Абдусатторов, Ҳ.Бурнашевларни ҳам қўшиб фаолият 
олиб борган. 1917 йил февраль инқилоби Ҳ.
Макаев фаолиятида бурилиш ясаб, у март 
ойидан бошлаб Наманганда “Фарғона саҳифаси” газетасини ўзбек тилида чоп эта бошлаган. 
Аммо ушбу газетанинг 40 тагина сони дунё юзини кўрган, холос. Газета чоп этилишини 
тўхташига сабаб, уни молиявий таъминотидаги муаммолар эди. Шундай алғов
-
далғовли 
дамларда Намангандаги босмахонани матбаа асбоб
-
ускуналари билан жиҳозлаш учун 1917 
йил охирларида Қозонга келади. Сафардан асосий мақсад
Қозондаги матбаачилар билан 
алоқа ўрнатиб, Наманганга араб (мусулмон) шрифтини харид қилиш эди. Албатта, бу масала 
ечимида уни бир пайтлар Қозонда таҳсил олгани, бу ерда фаолият олиб бораётган 



Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   400




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish