XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
9/2020
212
Эҳтимол
модал
сўзи биринчи
гапда сўзловчи ва
тингловчи ўртасидаги
муомала
–
муносабатга
кўприк
вазифасини
ўтамоқда. Худди шунингдек,
чамамда
модал сўзи ҳам
тингловчига
–да, сўзловчига
–да мавҳум бўлган воқелик
устидан тусмол ҳукм чиқаряпти.
Лекин бу ҳукм алсо салбий эмас. Фақат ижобий. Ўзбек тилида ижобий маъноси бўртиб
турувчи модал сўзлар сирасига
биз, хайрият, шоядки, алал
-
оқибат, ҳар ҳолда, ҳар қалай
каби
модал сўзларни киритсак, хато бўлмайди, менинг назаримда. Айниқса,
хайрият
модал сўзи
туриш –
турмуши биланоқ гапга ижобий маъно юклаши мумкин. Бундай типдаги
гаплар агар
пичинг, киноя, кесатиқ маъносига йўғрилган бўлсагина, бу вазифасидан чекиниб салбий
оттенка
учун
хизмат
қилиши
мумкин
бўлади.
Бироқ, бундай ҳолатларга камдан кам дуч
келамиз. Намуна:
Хайриятки, одамлар уй –
уйига тарқала бошлади.
“Хайрият
-
э”, шу боланинг йўқлиги ҳам қандай яхши!
Ушбу гапларда мавжуд
хайрият
модал сўзи иккала
гапда икки
хил маъно оттенкасини
ифодалашга хизмат қилган. Масалан, биринчи гапда узоқ кутилган ва ниҳоят содир бўлган
воқеа
–ҳодисага нисбатан
сўзловчининг
шукроналик
нуқтаи
–назаридан қўллаган
мазкур
фикри фақат ижобий
характерга
эга бўлиши мумкин. Иккинчи гапда эса аксинча. Биринчи
гапга қараганда салбий маъно оттенкасига хизмат
қилувчи
хайрият
модал сўзи ўзбек
оналарига,
ўзбек аёлларига хос бўлмаган тошбағирлик, бемеҳрлик билан қабул қилинмоқда.
Шунга
мувофиқ фақат ижобий маънога хизмат қилувчи
хайриятки
модал сўзи ҳам салбий
маъно ифодалашга хизмат қилмоқда.
Умуман,
модал
сўзлар
ҳамма
нутқ
услубларида
қўлланиб, сўзловчининг ўз фикрига
нисбатан хилма
–хил муносабатини ва табиат ҳодисаларини, илмий хулосаларни асослаш ё
манбайини кўрсатиш каби
маъноларни билдиради. Бадиий
адабиётда қаҳрамоннинг бирор
томонини
–
ўзига хос салобат ё хусусиятини янада
бўрттиришда модал
сўзлар
энг
қулай
воситалардан
бири
саналади.
Абдулла Қаҳҳорнинг “Синчалак” асаридаги жамоа хўжалиги
раиси Қаландаров ўз нутқида
хўш, хўп, майли, албатта,
яхши
каби сўзларни кўп
қўллайди.
Абдулла
Қаҳҳор
бу
сўзлар
орқали
Арслонбек аканинг лавозими ва табиатига ишора қилади.
Шеъриятда
афсуски, яхшиям,
аттанг, майли
каби
модал сўзлар кўп қўлланади
ҳамда
турли руҳий ҳолатларни аниқ ифодалашга хизмат қилади.
Яхшиям, шодлик бор боқий ҳаётда
(Эркин Самандар).
Оғзаки сўзлашув нутқида эса
дейдиларки, нақлларда айтилишича, хайрият,
айтишларича, тахминимча
ва бошқа модал сўзлар кўп учрайди.
Мисоллар:
Дейдиларки, ойда ҳам доғ бор.
Хайрият, биламиз: ота –
бобомиз ким?
(Н. Норхўжаев).
Энг
кўп
қўлланадиган
модал
сўзлар:
албатта,
сўзсиз, шубҳасиз, ҳақиқатан, тўғри,
майли, борди –ю, башарти, шекилли, эҳтимол,
афтидан,
дарҳақиқат,
дарвоқе,
аксинча,
айтгандек, назаримда,, айтмоқчи, фикримча, бахтимизга, толейимизга, хайриятки,
ишқилиб, демак, кошки, шояд, афсус(ки ), эсиз, аттанг, ажабо, дастлаб, хуллас, қисқаси,
умуман, ҳар ҳолда, шунд ай қилиб, деярли, ҳеч бўлмаса, кўринишидан, афтидан, қайтага,
хўш, биринчидан, иккинчидан, йўқса, масалан, жумладан, ниҳоят, хусусан, асосан, холос
ва
бошқалар.
Модал сўз вазифасида кўпроқ сифат, сон, олмош, феъллар, модал сўзлар келиб, тасдиқ,
инкор, тартиб, изоҳ, қаратиш, фикрий йўналиш, хулосалаш, эътиборни жалб қилиш, икки
фикрни
боғлаш, воқеани
ривожлантириш каби услубий маъноларни англатади.
Фарзанд, аввало, ҳаёт гули, умр меваси, она қаноти, азизим! Мен, айниқса, гул баҳорни
зўр
завқ –
шавқ билан
кутиб оламан
(Зафар Диёр).
Ҳозир
барҳаёт бўлган Темур шаҳзодаларидан энг тадбиркори, энг қобили ва энг
муносиб соҳиби тахт, шубҳасиз, Ҳусайн Бойқародир
(Уйғун, Иззат Султон).
Модал сўзлар гапда мустақил гап бўлаги вазифасини ҳам бажариши
мумкин.
Бунда
уларга
хос оҳанг
бўлмайди, ўзи боғланган сўз билан оҳангда битишади. Ва бу мустақил
сўзлар модал сўзлар
билан лексик омонимияни ҳосил қилади
:
Тўғри сўз тошни кесади. Тўғри
тилимиз бошқа, аммо дилимиз бир.
Хуллас, сўзловчининг ўзи билдирган фикрга, воқеа
–
ҳодисаларга муносабатини
ифодаловчи сўзлар модал сўзлар (лотинча “modus”
–усул, ўлчов) дейилади. Бундай
муносабат фикрнинг аниқлиги ёки ноаниқлиги нуқтайи
–
назаридан бўлади. Модал сўзлар
морфологик жиҳатдан яхлит, яъни морфемаларга бўлинмас бўлади.
Керак, лозим, шарт,
даркор
модал сўзлари ҳаракат номи билан ишлатилиб кесимлик сўзлари бўлиб келади.
Бу
модал сўзлар билан ишлатилган
ҳаракат
номи
эгалик
қўшимчаларисиз
ишлатилса
шахси
Do'stlaringiz bilan baham: |