XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
305
УЎК 37.0
2
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ТУШУНИШ ВА УНИ
САМАРАЛИ ҚЎЛЛАШ
ЖИҲАТЛАРИ ХУСУСИДА
Ж.М.
Иброхимов
,
ассистент, Фарғона Политехника Институти, Фарғона
Аннотация.
Ушбу мақолада педагогик технология тушунчаси, уни дарс жараёнида самарали
қўллаш
жиҳатлари ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
педагогик технология, таълим ва тарбия, педагогик маҳорат, педагогик
қобилият
Аннотация.
В данной статье освещается понятие педагогической технологии, ее
эффективное применение в учебном процессе.
Ключевые слова:
педагогическая технология, воспитание и обучение, педагогическое
мастерство, педагогическая способность
Abstract. This article highlights the concept of pedagogical technology, its effective application in the
teaching process.
Keywords: pedagogical technology, education and training, pedagogical skill, pedagogical ability
Tаълим жараёни –
кишилик жамиятининг барча эришган ютуқлари, янгиликлари ва келгуси
тараққиётининг асосий омили ҳисобланган. Ўзбекистоннинг ижтимоий шароитига мослашган таълим
технологияларни шакллантириш ва
уларни таълим жараёни амалиётида қўллашга интилиш баробарида
бир қатор ижобий натижаларга эришаётганлиги кузатилмоқда.
Педагогик технологияни таълим жараёнига татбиқ этилиш тарихига эътибор қаратсак, унда
мазкур атамага россиялик олимлардан В.П.Беспалько “педагогик технология ўқитувчи маҳоратига
боғлиқ бўлмаган ҳолда педагогик муваффақиятни кафолатлай оладиган ўқувчи шахсини
шакллантириш
жараёни
лойиҳасидир”,
В.М.Менахов
“педагогик
технология
аввалдан
режалаштирилган натижаларга олиб борувчи ва бажарилиши шарт бўлган тартибли амаллар
тизимидир” деган қисқача таърифни берган ҳолда унинг асосий хусусиятларига эътиборини қаратади.
Жумладан, “педагогик технология” атамаси ва қўлланиши доирасида ўз ғояларини илгари
сураётган олимларимиз ҳам кўплаб топилади. Хусусан, Н.Саидахмедов
ва А.Очиловларнинг фикрича,
педагогик технология бу ўқитувчининг ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчиларга муайян шароитда
таъсир кўрсатиши ва бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахс сифатларини
интенсив шакллантириш жараёни эканлигини билдиришса, Ф.Фарберман, педагогик технология –
таълим жараёнига янгича ёндошув бўлиб, педагогикада ижтимоий –
муҳандислик онг ифодасидир, деб
кўрсатиб ўтади ҳамда педагогик жараённи техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий тафаккури
асосида стандарт ҳолга солиб, унинг оптимал
лойиҳасини тузиб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий
ҳодисадир, деган фикрни билдиради.
Педагогик технологияга хорижий олимлар томонидан берилган таърифларни ўрганиб чиққан
ҳолда юқоридаги нуқтаи назарларга солиштириб кўрганимизда, япониялик олим Т.Сакомото,
педагогик технология –
бу мажбурий фикр юритишни педагогикага
сингдириш ёки бошқача қилиб
айтганда, педагогик жараённи муайян бир мажмуага киритишдир, деган нуқтаи назарни билдиради.
Шунингдек, ЮНЕСКО “педагогик технология бу
–
билим бериш ва уни эгаллашда техника ва инсон
ресурсларини ўзаро узвий боғлиқ ҳолда кўриб, бутун таълим жараёнини лойиҳалашда ва амалда
қўллашда мажбурий ёндошув усулларидан фойдаланишдир”, деган таърифни келтиради. Агар
педагогик технология атамасига берилган таъфирларни илмий
-
фалсафий нуқтаи назаридан таҳлил
қиладиган бўлсак, унда берилган таърифлар орасидаги тафовутлар мавжудлиги намоён бўлади. Сир
эмас, педагогик технология пайдо бўлгунга қадар ҳам бошқа масалалар қаторида мураккаб қурилма ва
жараёнларни лойиҳалаш, ўрганиладиган таълим тизимида айнан таълим жараёнининг ўзини самарали
лойиҳалаш қоидаси ишлаб чиқилмаган эди. Бу бўшлиқни педагогик технология тўлдирди ва айни
замонда лойиҳалаштирилган ўқув жараёнини рўёбга чиқаришга ижодий ёндошуви учун педагогика
фанига кенг ўрин қолдирмоқда. Технологик ёндошув доирасида шакллантирилган дидактик
лойиҳалаш усулларига бўлган муносабатимиз таълим жараёнининг самарали ва шу билан бирга дарсни
ижодий режалаштириш ёки янги фикрлар билан бойитиш ҳамда уларнинг натижаларини баҳолашга
ёрдам беради. Зотан, ўқитувчи одатда ўз олдига ўқувчилар ёки талабалар учун дарс материалининг
мазмунини тушуниб, ўзлаштириб олиши, маълум билимларни эгаллаб, амалиётда қўллашга ўргатиш
мақсадини қўяди.
Хусусан, ўқитувчи дарс мақсадига эришганлик ёки эришмаганлигини билишининг аниқ
воситалари бўлгандагина, у ўзининг меҳнати самарали эканлигига ва танлаган услублари мақсадга
мувофиқлигига ёки аксинча самарасизлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Изланишларимиз
кўрсатишича, анъанавий ўқитиш услубига
қўшимча равишда педагогик технологияни татбиқ қилиш
баробарида айнан юқоридаги ҳолатларга жавоб топишни назарда тутилгани яққол кузатилмоқда.
Шунинг учун ҳам ўқитувчи меҳнатининг якунини билишини мантиқан режалаштириб бориши
таълимдан кутилаётган натижалар ҳақида аниқ таассуротларга эга бўлишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |