XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
306
Фикримизча, таълим жараёнида ўқитиш эмас, ўқиш
олдинги ўринга ўтсагина дарс жараёнининг
мазмунли мақсадга эга бўлиши такомиллаша боради ва ижодийлик касб этади.
Педагогик технологияда назарда тутилган
мақсадларни қўйиш услуби ўзининг ашёвий
хусусиятига эга бўлади. Мазкур хулосамиз мазмуни шундан иборатки, ўқитиш мақсадлари ўқувчилар
ҳаракатида ифодаланадиган, аниқ кўринадиган, ўлчанадиган натижалар орқали белгилана борса,
самарадорлиги янада ошади. Нуқтаи назаримча, педагогик технологиядан кўзлаган самарали мақсадга
эришишимиз учун уни ўрганишда соддалаштирилган тартибларни қуйидагича тушуниш мумкин
бўлади. Жумладан, дарс жараёнида содир бўладиган ижодий ҳолатларни қуйидагича тақсимланиши,
мантиқан мақсадга мувофиқ бўлади.
1. Тушунтириш –
етказилаётган ахборотнинг маъно мазмунини ундан фойдаланиш тартибини
турли восита ва усулларини қўллаб тушунтирувчининг ўзи тушунган даражада бошқаларга етказиш
фаолиятидан иборат бўлган ҳолат.
2. Тушуниш –
етказилган ахборотнинг маъно мазмунини идрок қилиш, ундан кўрсатилган
тартибда мустақил фойдалана олиш
.
3. Ўргатиш –
етказилаётган ахборотдан фойдаланиш ва турли ҳаракатларни бажариш
кўникмаларини ўргатувчининг ўзи ўрганган даражада бошқаларнинг такрорлай олишини турли восита
ва усулларни қўллаб амалга ошириш фаолиятидан иборат.
4. Ўрганиш –
етказилган ахборотдан фойдаланиш ва турли ҳаракатларни кўрсатилган тартибда
мустақил бажариш кўникмаларини эгаллаш.
5. Ўзлаштириш –
етказилган ахборотларни тушуниш, ўрганиш орқали унинг маъно мазмуни,
ундан фойдаланиш ёки ҳаракатларни бажариш тартиби тўғрисида билим, кўникма ва малакалар ҳосил
қилиш. Биз шартли равишда, ўзлаштириш ҳолатини 3 та
даражага ажратдик. Булар, биринчидан,
жараёнда ўргатилган билим, кўникма ва малакаларни тўғри такрорлаш; иккинчидан, уларни амалий
фаолиятда қўллаш, улардан тегишли мақсадларда фойдаланиш имкониятига эга бўлиш; учинчидан,
уларни ижодий таҳлил қилиш, қиёслаш, умумлаштириш, хулосалар чиқариш асосида
такомиллаштириш фаолиятини амалга ошириш имкониятига эга бўлишлардан иборат.
Хулоса ўрнида айтмоқчимизки, дарс амалиётида қўлланилаётган
педагогик технологиялар ўз
моҳиятига ва самарасига кўра, педагогика фани ва амалиёти ютуқларининг синтезини илгариги
тажрибаларнинг анъанавий элементлари билан
жамият тараққиёти, жамиятни инсонпарварлаштириш
ва демократлаштириш ҳамда натижалари йиғиндисини ифодаламоққа ҳизмат қилишини
таъминлашдан иборат бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |