Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   524
 


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
175
Ҳадис
 
илми йўлида
 
Барқоний дастлаб фиқҳ илмини ўрганган, сўнг ҳадис билан шуғулланиб, бу илмни юқори 
даражада эгаллаган. Ҳадис таҳсилини 14 ёшида Хоразмда бошлаган. 350/961 йилдан бошлаб хоразмлик 
машҳур муҳаддислар: Абу Аббос ибн Ҳамдан Ҳияри Найсобурий, Муҳаммад ибн Али Ҳассоний 
Хоразмий ва Аҳмад ибн Иброҳим ибн Жаноб Хоразмийдан ҳадис тинглаган [3:4
64]. 
Абу Бакр Барқоний ҳадис илми йўлида кўплаб шаҳарларга борган ва кўплаб муҳаддислардан 
ҳадис тинглаган. Бу борада энг катта устози Имом Дорақутний ҳисобланади. Бундан ташқари:
Ҳиротда
Абу Фазл ибн Хамирувайҳдан;
Журжон (Урганч)да Имом Абу Бакр Исмоилий ва Абу Аҳмад ибн Ғитрифдан;
Бағдодда Абу Али ибн Саввоф, Муҳаммад ибн Жаъфар Бундар, Абу Баҳр ибн Кавсар, Аҳмад ибн 
Жаъфар Хуттулий, Абу Бакр Қотиъий, Абу Муҳаммад ибн Мосий, Ибн Кайсон ва бошқалардан;
Нишопурда Абу Амр ибн Ҳамдан, Абу Аҳмад Ҳоким ва бошқалардан

Дамашқда Абу Бакр ибн Аби Ҳадиддан;
Мисрда Ҳофиз Абдуғани ва Абдураҳмон ибн Умар Моликийдан ҳадис ўрганган [3:465].
Шогирдлари
 
Ўз навбатида, Барқонийдан ҳадис илмини ўрганган, ҳадис тинглаган машҳур уламо ва 
муҳаддислар ҳам бор. 
Ундан ҳадис ривоят қилганлар: Абу Абдуллоҳ Сурий, Абу Бакр Байҳақий, Абу Бакр Хатиб 
Бағдодий, Абу Исҳоқ Шерозий, Ҳофиз Сулаймон ибн Иброҳим, Абулқосим Али ибн Абу Ало 
Миссисий, Абу Тоҳир Аҳмад ибн Ҳасан Каражий, Абу Фазл ибн Хайрун, Яҳё ибн Бундар Баққол, 
Муҳаммад ибн Абдусалом Ансорий, Абдулазиз ибн Аҳмад Каттоний ва бошқалар [3:465].
Барқоний ҳақида айтилган фикрлар
 
Хатиб Бағдодий шундай дейди: “Барқоний ишончли, тақводор, собит ва зеҳнли эди. 
Шайхларимиз орасида ундан кучлисини кўрмаганмиз. Қуръон ҳофизи, фиқҳ билимдони, исломий 
билимлардан ўз улуши бор эди. Жуда кўп ҳадис билар эди. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ўз 
“Саҳиҳ”ларига киритган ҳадислардан иборат “Муснад” китобини таълиф қилган. Суфён Саврий, 
Айюб, Шуъба, Убайдуллоҳ ибн Умар, Абдулмалик ибн Умайр, Баён ибн Бишр, Матар Варроқ ва 
бошқаларнинг ҳадисларини тўплаган. Вафотига қадар китоб тасниф қилишдан тўхтамаган. 
Мисъарнинг ҳадисларини тўплаётганда вафот этди. Илмга чанқоқ, бор эътиборини унга қаратган эди”.
Мен Азҳарийдан: “Барқонийдан ишончли шайхни кўрдингизми?”, деб сўрадим. У: “Йўқ”, деди. 
Абулқосим Азҳарий айтади: “Барқоний имомдир, агар у вафот этса бу (ҳадис илми борасидаги) иш 
тугайди”, деб таъкидлаган.
Хатиб Бағдодий яна қуйидагиларни айтади: “Мен Фақиҳ Муҳаммад ибн Яҳё Кирмонийнинг 
шундай деганини эшитдим: “Ҳадис асҳоблари орасида Барқонийданда кўпроқ ибодат қиладиганини 
кўрмадим” [1:186].
Абу Муҳаммад Халлол: “Барқоний тенги йўқ эди”, деган [5
:122]. 
Абу Валид Божий: “Барқоний ишончли ҳадис ҳофизидир”, деб эътироф этган.
Шайх Абу Исҳоқ айтади: “Ёшлигидан
фиқҳни ўрганган ва китоблар тасниф қилган. Кейин ҳадис 
илми билан шуғулланди ва унда имом даражасига чиқди”
[4:184]. 
Барқоний ўзи ҳақида шундай
сўзлайди: “Мен Исфараёнга ёнимда уч динор ва бир дирҳам билан 
кирдим. Динорлар тугади ва бир дирҳам қолгач, уни
нонвойга бердим, ундан ҳар куни иккита нон олар 
эдим. Бишр ибн Аҳмад Исфараёнийдан ҳадис эшитар эдим ва уни кечгача ёзиб тугатардим. Ўттиз жузъ
ёзибман. Нонвойга берганим ҳам тугагач у ердан кетдим”.
Абу Бакр Хатиб айтади: “Аҳмад ибн Ғоним солиҳ шайх эди, биз билан ҳадис дарсларига 
қатнашарди. У ушбу ҳикояни
сўзлаб берган эди: “Барқоний Кархдан Бобуш Шаирга (Ғарбий Бағдод) 
кўчди. Мендан хизматкорим китобларини кўтариб юборишини сўради. Кархда хизматкоримдан 
сўрасам, ипак
-
мато, деб ўйламаслиги учун уларнинг дафтар эканлигини билдирибди. Унинг олтмиш 
учта савати ва иккита сандиғи бўлиб, уларнинг барчаси китоб билан тўла экан” [1:186].
Абу Бакр Барқоний ҳадисга жуда берилганидан ўз шогирди Хатиб Бағдодийдан ҳам ҳадис 
тинглаб ёзиб олар экан. Бу ҳақда Хатиб Бағдодий шундай дейди: "Мен унга ҳадисларни эслатиб 
турардим, у мендан ёзиб олиб, уларни тўплаганларига киритиб қўяр эди".
Унинг шундай деганини эшитдим: “Имом Абу Бакр Исмоилий ўзининг талаффузида 
келганларга бир ўқиб берар ва кейин улар унга ўқиб берар эди. Менга икки вароқ ўқиб берар ва 
келганларга қараб: “Уни сизлардан ортиқ кўраман, чунки у фақиҳ”, дер эди” [1:187].
Муҳаммад ибн Али Сурий Барқонийнинг вафотидан тўрт кун аввал унинг ҳузурига боради. 
Барқоний: “Бугун Жумадус сонининг (ҳижрий ойларнинг олтинчиси) йигирма олтинчи куни. 
Аллоҳдан Ражаб (ҳижрий ойларнинг еттинчиси) киргунча
умр беришини сўрадим. Ривоят қилинишича 
бу ойда Аллоҳнинг дўзахдан озод қилиши бор, қанийди улар орасида бўлсам”, деди. Унинг дуоси 
ижобат бўлди [6:374]. Абу Бакр Барқоний Бағдодда
вафот этганлар.
Абу Бакр Барқоний ҳижрий 425/1034 йил Ражаб ойининг дастлабки кунида, чоршанба куни 
вафот этган. Эртасига –
пайшанба эрталаб Мансур масжидида жанозаси ўқилган ва Жомеъ 
қабристонига дафн қилинган [1:187].
Ёзган асарлари




Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish