Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
177
оёқларини иқлим таъсирларидан, хусусан, иссиқ, совуқ ва чангдан, ёввойи ҳайвонлар, душман 
ҳужумидан муҳофазалаган
.
Лачак ўраш ўзига хос удум бўлиб, Хоразмда “Лачак тўйи” ўтказилган

. Қайнона келинига 
лачакнинг барча матолари билан бирга тароқ ва кўзгу совға қилган 
[10,11].
Лачакнинг матоси пахта, қўй жуни, каноп, ипак толалари аралашмасидан тўқилган. Мато қуёш 
ёруғлигига тутилганида оқ, кўк, сарғиш рангларда жилоланиб турган 
[10]. 
Матоси эскирмайдиган 
лачак аёл вафот этганда унинг охират тўни

, яъни кафани вазифасини ҳам бажарган. Лачак матоси эни 
40 см, узунлиги 16 

18 метр қилиб тўқилган 
[10]. 
Лачак таркибининг муҳим элементларидан
бири 

тахя (тахия) тайёрлаш ўзига хос мураккаб 
жараён эди. Ҳар бир аёл лачагининг тахясини ўз қўллари билан тайёрлаши лозим бўлган. Тахя матоси 
таркибида кам миқдорда пахта, жун, пилла, 75% каноп қўлланилган. Тахя қаттиқ бўлиши талаб 
қилингани боис каноп мато таркибининг тўртдан уч қисмини ташкил этган.
Лачак таркибидаги ҳар бир деталь
муҳим вазифани бажарган:
1. Томоқса ипакдан ишланиб, сон
-
саноқсиз майда тиғиз мунчоқ билан безалган ва бўйинни тўла
-
тўкис ўраб турган. Томоқса камон ўқи,
қилич каби совуқ қуролларнинг бўйинга зарарини камайтириш 
учун пишиқ ишланган.
2. Лачак таркибидаги халақа аёлнинг бошидан то тўпиғигача тушадиган 25 

30 см кенгликдаги 
энсиз мато бўлиб, аёлнинг бўйи баландлигига қараб 2 

3 метр узунликда тайёрланган.
3
. Юз бостирги 

тол

аёл номаҳрамни кўрганда юзини беркитиши учун мўлжалланган. Юз 
ёпинчиғи орқали аёл киши ён атрофни бемалол кўрган, лекин аёл юзи кўринмаган. Бу хусусда Хоразм 
халқ қўшиқларида “Оқ юзига ёпар қаро толини” деган таъриф келтирилган.
4. Катта чарқат рўмол, халқ тилида матир рўмол ҳам дейилган. Лачак таркибидаги бу рўмол 
сотиб олинган.
5. Етти хир –
йўл лачакни томоқса, халақа, тол билан боғлайдиган ички ўзаги, энсиз 16 метрлик 
етти дона (уч, беш дона бўлиши ҳам мумкин) ип рўмолдан иборат бўлган. Камалак жилосига ҳамда 
ҳафтанинг етти кунлигига ишора тарзида яхши ниятлар айтилиб ўралган рўмоллар лачакка чирой 
бағишлаган.
6. Катта сочоқли ипак рўмол. Бу рўмол лачакни катталаштириб, ҳайбатли кўрсатган. Совуқ 
кунларда аёллар рўмолни аввал бўйнидан, сўнгра бошидан боғлаганлар.
7. Хапавант –
лачакнинг орт томонидан туширилган мато бўлаги бўлиб, аёл кишининг бел 
қисмини ўраб, деярли кўйлак узунлигига монанд бўлган. 
8. Жамалак 

аёллар соч попуги, қора рангдаги ипак ипдан тузатилган ва кўз тегмаслиги
учун 
кўплаб садафлар, дарахт ёғочларининг 2 см узунликдаги нозик бўлаклари билан безалган.
9. Лачак таркибида доимо қизил рангдаги боғич ишлатилган. Бошқа рангдаги боғич боғланмаган. 
Чунки, хоразмликлар наздида, қизил ранг ҳаёт жўшқинлиги, ёшлик, аёл жисмининг навқирон қолиши 
ниятини рамзлаштирган. Қизил боғич зардуштийлик билан боғлиқ бўлиб, Хоразмдаги эркаклар 
кийимлари, аёллар тўнлари, чақалоқлар кийимлари ва тўй учун тикилган кўрпаларда қизил рангли 
мағиз ишлатилган.
Лачак қуйидаги тартибда ўралган. Энг аввал бошга тахя кийгизилган, бунда тахя миянинг қоқ 
устига жойлашишига эътибор қаратилган. Тахя кичик ҳажмда тайёрланиб, қўл кафтидай катталикда 
бўлган. Кейин 16 метр узунликдаги мато манглай, бош, қулоқ, энсани ёпадиган қилиб ўралган. Бу 
жараён мураккаб бўлиб, матони маҳкам сириб боғлаш учун лачак эгасига қизи, қайнонаси ёки дугонаси 
ёрдамлашган. Кейин бош, энса, бел қисми ва оёқни ёпадиган қилиб 2,5 

3 метр узунликда “оғир” 
халақа

боғланган. Унинг устидан юзни беркитадиган “юз бостирги” 

тол маҳкамланган. Шундан сўнг 
катта чарқоти рўмол боғланган. Кейин манглайдан то лачакнинг энг устигача безак учун тартиб билан 
уч, беш, етти хир (безак учун матони буклаш орқали ҳосил қилинган чизиқ) тортилган. Хирларнинг 
учи ҳамиша орқада бўлган. 
Хир (чизиқ) тортилганидан кейин бошга катта сочоқли ипак рўмол боғланган. Аёл киши совуқ 
кунда ташқарига чиқса, аввал бўйнидан, сўнг белидан рўмол учини боғлаб олган. Лачак майин 
қаттиқлашиб, ёқимли оғирлик пайдо қилган. Томоқса боғлаш, жамалак тақиш, лента тақиш 
амалларини аёлнинг ўзи бажарган. Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани Дўрман қишлоғи кекса 
аёллари лачакларининг учида сандиқнинг калитларини боғлаб олиб юрганлар 
[4]. 
Ҳазорасп
қалъаси Хоразмнинг жанубий дарвозаси бўлибгина қолмай, ҳарбий
-
стратегик 
истеҳком ҳам ҳисобланган. Воҳанинг жанубидан келаётган ҳар қандай ёвга даставвал шу қалъа 

“Лачак тўйи”

Хоразмда сақланиб келаётган лачак кийиш маросими. Лачак
тўйлари ҳозирги даврда ҳам 
ўтказилади. Лачак бошни иссиқ сақлаган ва тетиклик бағишлаган. 

Охират тўни

бу ерда аёллар кафани маъносида қўлланилган, лачак матоси аёллар кафанининг ўлчамида 
тайёрланган.

Тол

юз ёпинчиғи, от ёлидан тўқилган.

Халақа 

аёлнинг бошидан то оёқ тўпиғигача тушадиган, эни 25 

30 см, бўйи аёл қоматига қараб 2 

3 метр 
узунликдаги мато бўлаги.



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish