УЎК 93/94
ХОРАЗМЛИК МУҲАДДИС АБУ БАКР БАРҚОНИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
Б.
Мирзаев,
илмий
ходими,
Имом
Бухорий
халқаро
илмий
тадқиқот
маркази,
Самарқанд
Аннотация.
Мақолада Хоразм диёридан етишиб чиққан буюк муҳаддис олим Абу Бакр Барқоний
ҳақида маълумот берилади. У кишининг насаблари, ҳадис илми йўлида қайси шаҳарларга сафар
қилгани, кимлардан ҳадис тинглаганлиги, у кишининг шаънига айтилган уламолар фикрлари
ва у
кишининг таълиф қилган китоблари ҳақида маълумотлар келтирилади
.
Калит сўзлар:
Барқоний, Шофеъий, ҳадис, муҳаддис, Кас, Имом Дорақутний, Хатиб Бағдодий,
Бағдод, Исфараён, Муснад
Аннотация.
В статье представлена информация о великом знатоке мухаддис Абу Бакре
Баркани, выросшем в Хорезме. Приводится информация о его генеологии, городах, в которые он
путешествовал, изучая хадисы, от которых он слушал хадисы, о мнениях ученых, выступавших в его
честь, и о книгах, которые он написал.
Ключевые слова:
Баркани, Шафии, хадис, мухаддис, Каш, Имам Доракутни, Хатиб Багдади,
Багдад, Исфараян, Муснад
Аbstract.
The article provides information about the great muhaddith scholar Abu Bakr Barqani, who
grew up in Khorezm. Information is given about his genealogy, the cities he traveled to on the path of the
science of hadith, from whom he listened to the hadith, the opinions of the scholars who spoke in his honor,
and the books he wrote.
Keywords: Barqani, Shafi'i, hadith, muhaddith, Kas, Imam Dorakutni, Khatib Baghdadi, Baghdad,
Isfarayan, Musnad
Мовароуннаҳр диёри қадимдан буюк алломалар, муфассирлар ва муҳаддислар юрти
ҳисобланади. Ватанимиз ерларига Ислом кириб келгач, аждодларимиз унинг покиза руҳи билан
қувватланиб, илм
-
маърифат бобида юксак чўққиларни забт эта бошладилар. Айниқса, ҳадис илми
борасида дунё муҳаддисларининг имомлари, шайхлари, ҳофизларининг аксари диёримиздан етишиб
чиқди.
Мовароуннаҳр диёрида яшаб ўтган машҳур муҳаддис уламолардан бири Абу Бакр Барқонийдир.
Унинг тўлиқ исми Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ғолиб Хоразмий Барқоний
Шофеъий бўлиб, кўпроқ Абу Бакр Барқоний исми билан машҳурдир. У имом, аллома, фақиҳ, ҳофиз
рутбаларига эришган, ўз давридаги фақиҳ ва муҳаддислар устози ҳисобланади.
Манбаларда аллома 336/948 йил туғилгани ёзиб қолдирилган. Унинг “Барқоний” тахаллуси
ҳозирги Хоразм вилоятидаги Кас (Кат) (ҳозирги Беруний шаҳридан 2,5 км шимолроқда [7:68])
қишлоқларидан бирининг (Барқон) номига нисбатдир [2:3
37].
Do'stlaringiz bilan baham: |