Аннотация . В статье рассказывается о развитии туризма и важности человеческого темперамента. Анализируются процессы развития «психологии туризма» как науки в зарубежных странах . Ключевые слова: туризм, психология туризма, тур, потребность, темперамент Abstract. The article describes the development of tourism and the importance of human temperament. The processes of development of "psychology of tourism" as a science in foreign countries are analyzed. Key words: tourism, psychology of tourism, tour, need, temperament Бугунги кунда туризм жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоғи
сифатида эътироф этилмоқда.
Шуни алоҳида
қайд этиш лозимки, туризм илмий жиҳатдан кенг тармоқли ва фанлараро йўналиш
бўлиб, бу фақатгина иқтисодиёт йўналиши сифатида қараш хато бўлади. Чунки инсон энг аввало
саёҳатга руҳий сокинликка эришиш, хаётий ташвишларни унутиш
ҳамда
дам олишга
бўлган эхтиёж
натижасида чиқади. Бу ўз навбатида туризмнинг психологик томонларини таҳлил қилиш заруратини
келтириб чиқаради. Инсон қайси омиллар таъсирида саёҳатга чиқиши, саёҳат эхтиёжи, саёҳат мақсади,
саёҳатнинг тури ва гурухлар муҳим аҳамиятга эга. Саёҳатнинг ушбу томонларини таҳлил қилмасдан
туризмни ривожлантириш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам айни вақтда “туризм психологияси”
тушунчаси шаклланди ҳамда ривожланган мамлакатлардан Буюк Британия, АҚШ, Россия каби
давлатларда алоҳида фан тармоғи сифатида қаралмоқда.
Сайёҳлар энг аввало ноёб табиат қўйнига амалга ошириладиган саёҳат натижасида инсон
томонидан ўзгартирилган ва яратилган масканларнинг уйғун ҳолатига дуч келади. Бу айниқса,
тарихий
-
маданий туризм доирасида шаҳар ва қишлоқларга амалга оширилган экскурсиялар
натижасида кўпроқ намоён бўлади. Ҳар бир жой ва макон инсон кайфиятига турлича психологик
таъсир кўрсатади ҳамда инсон турли гўзалликни ўзгача хис қилади ва онгида турлича намоён бўлади.
Бу ўз навбатида туризмнинг психологик аспектларини ташкил этади. Туризмнинг турли йўналишлари
бўйлаб харакатлар динамикаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, инсоннинг саёҳат мақсади унинг
маънавий онги, юксак аҳлоқий қарашлари, иродаси билан бевосита боғлиқ ҳолатда шаклланади ҳамда
танланади.
Саёҳат йўналиш ва турларини танлашда сайёҳнинг жисмоний ҳамда руҳий тайёргарлик
даражаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биринчидан экстремал туризм турларини танлашда асосан ёш
ҳусусияти алоҳида ўринга эга. Жумладан, хар қандай сайёҳ учун энг муҳим масала унинг хавфсизлик
даражасининг кафолатлангани ҳисобланади. Чунки яшаш жойидан соғлом ҳолда чиққан сайёҳнинг
соғлом ҳолда уйга қайтиши хеч қандай исбот талаб қилмайдиган аксиомадир. Бу ўз навбатида
сайёҳнинг жисмоний имкониятлари билан ҳам боғлиқ албатта. Агар сайёҳ жисмоний имкониятларини
ҳисобга олмаган ҳолда саёҳат йўналишини танласа бу ўз навбатида унинг
руҳиятига салбий таъсир
кўрсатади. Сайёҳларнинг психологик тайёргарлиги жисмоний ва техник тайёргарлик даражаси билан
бевосита боғлиқ. Экстремал туризм турларини танлашда сайёҳнинг психологик темпераменти алоҳида
аҳамиятга эга. Қўрқув ва ҳаяжон билан боғлиқ туризм турлари хавфсизлик нуқтаи
-
назардан инсон
психологик темпераментидан келиб чиқиб тавсия этиш зарур. Жумладан, Фарғона водийсида
экстремал туризм турларидан спелиотуризмни Сўх туманида ривожлантириш мумкин. Бу ерда 18 та
полеозой даврига мансуб карс ғорлар мавжуд бўлса
-
да, туризм объекти сифатида қаралмайди. Чунки
биринчидан бу ернинг сайёҳлар хавфсизлигига таъсири бўлса, иккинчидан ушбу тур ҳали
мамлакатимизда алоҳида йўналиш сифатида қарашга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги,
хавфсизлик йўриқномалари ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқ. Иккинчидан, Шоҳимардонсой
рафтинг туризм турини ривожлантириш учун қулай
ҳамда
хавфлилик кўрсаткичи тўртинчи даражада
бўлиб, туристик объект сифатида қараш мумкин. Аммо бу ерда ҳам мамлакат имиджига таъсир этиши
мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ушбу турдан кенг фойдаланилмайди.
Инсонларнинг гурух бўлиб саёҳатга чиқишда ҳам турлича қиёфада намоён бўлишини инобатга
олиш лозим. Ҳар
бир инсон биринчидан оилада алоҳида қиёфага эга бўлиб оилавий саёҳатга чиқишда
ҳамда туризм турлари танлашда миллий ментал ҳусусиятлар инобатга олинади. Иккинчидан, ишхонада