Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

12/2020 
180
хизмат қилган.
Ушбу тош қурилма мил. авв. IV
-
I асрларга оид бўлиб, Ўрта Осиёга шу пайтда кириб 
келган қабилалар маданияти билан боғлиқ бўлган ва у кўчманчиларнинг қуёшга сиғинадиган дафн 
иншооти бўлган
[10]
. Ангрен ҳудудидаги яна бир тош қурилма Суппаташда ҳам қуёш календар объекти 
аниқланган. Унда жойлаштирилган тош иншоотлар
камида йилнинг тўртта санаси ҳақида маълумот 
берган. Улардан иккитаси ( 22 июнь ва 22 декабрь) муҳим аҳамият касб этиб йилнинг энг узоқ ва қисқа 
кунларидаги қуёш ҳаракатини акс эттирган. Қолган иккитаси (8
-
9 май, 21 сентябрь) амалий аҳамият 
касб этиб, ҳосилни йиғиб олиш ва унинг тугаш вақтини англатган
[10]. 
ХХ асрнинг 60 йилларида Л.И. Альбаум ўша пайтда мавжуд бўлган Тошкент
-
Термез авиақатнов 
(
самолёт)ида кета туриб, тепаликдан Ғаллорол туманидаги Шохидтепа ва унинг атрофи бўйлаб режали 
тарзда жойлашган ёдгорликларга қизиқиб қолган ва уларни тасвирга олади. Кейинчалик бу ёдгорлик 
мажмуаси ҳақидаги ўз қарашларини эълон қилади. Унга кўра бу ерда қадимги аҳолининг қуёш ва 
сайёралар ҳаракатига асосланган йил, фасллар ва ойларни белгилашда фойдаланиладиган мажмуаси 
жойлашган бўлиши мумкин. 1968 йилда эса Ўзбекистон ССР Маданият Вазирлигининг 
Саньатшунослик институти олимлари П.И. Ремпель ва Э.В. Ртвеладзе раҳбарлигида илмий гуруҳ ушбу 
ёдгорликда қазув ишларини олиб борган. Қазув
-
тадқиқотлари давомида Шоҳидтепа ва унга алоқадор 
бошқа тепаликларда маданий қатлам қолдиқлари йўқлигини аниқлаб, тепаликлар сохта қўрғонлар 
деган хулосага келади. Бироқ, Шохидтепа мажмуасини ўрганиш пайтида ёдгорлик атрофидаги 
жарликдаги (5 м чуқурликда) лаҳадли қабрда чалқанча ётқизиб, ёнига қилич қўйиб дафн этилган одам 
суякларини қайд этади. Э.В. Ртвеладзе фикрича “бу айвонли лаҳад қабр бўлиб

у милодий I асрга оид 
ҳисобланади”
[11]
. Аслида бу қабр эрамиз бошларида Евроосиё даштларидан кириб келган 
кўчманчилар маданиятига оид ёдгорлик бўлган. 
Кейинчалик, ХХ асрнинг 80

йиллари бошида санъатшунос М.Булатов Шоҳидтепа ёдгорлигини 
жойлашиши ва унинг атрофида режали тарзда тизилиб
турган тепаликларни кузатиб

уни “ғаройиб 
иншоот”, ёдгорлик атрофидаги тепаликларни эса “қадимги сак қабилалари
тақвими”,
деб атаган. Унинг 
тахмини буйича, Шоҳидтепа “биринчидан, шоҳ қўрғон ўтроқ, Суғдийлар ва кўчманчи саклар учун 
биргаликда сиғинадиган ва илми
-
нужумни ўрганадиган саждагоҳ
-
расадхона; иккинчидан, асосан 
кўчманчи қабилалар орасида зардуштийлик динини
тарқатиш учун идеология маркази; учинчидан, 
Шоҳидтепа комплексини ташкил этувчи 365 та тепа, йил ҳисоби, фасллар алмашувини белгилашда 
фойдаланиладиган тақвим
-
календарь вазифасини ўтаган”
[12]
. Қадимги сак қабилалари тақвими 
ҳақидаги М. Булатовнинг илмий қарашлари
ўз
вақтида катта шов
-
шувга сабаб бўлган. Бироқ, шу 
пайтгача бу масалада тугал илмий фикрлар билдирилмаган эди. 
Ушбу
фикрни қанчалик асосга эга эканлигини аниқлаш мақсадида, ушбу сатрлар муаллифи 
иштирокидаги махсус гуруҳ 2020 йил 11

март куни Шоҳидтепада бўлди. Ҳақиқатдан ҳам Ғаллаорол 
тумани Молтоп қишлоғининг шарқ томонидаги бепоён тоғ адирлигида жойлашган Шоҳидтепа
ёдгорлиги ва унинг атрофида бир айланали ўлчов бўйича, режали тарзда тизилиб жойлашган тепачалар 
мавжуд. Мажмуанинг марказида жойлашган Шоҳидтепани баландлиги тахминан 20 м, диаметри 70х60 
м. Уни атрофи 50
-
100 м масофада, доира шаклида (диаметри 2х3 м, баландлиги 0,30 
- 0,
5 м) бўлган 
тепачалар билан ўралган. Ушбу тепачаларнинг айни пайтгача 2/3 қисми сақланиб қолган (бу ерда 170 
тепани санашга муваффақ бўлдик). Қолганлари қабристон ва янги қурилган иморатлар ҳисобига 
йўқотилган. 
Олимлар
“Шоҳидтепа ва унга
алоқадор бошқа тепаликларда маданий қатлам қолдиқлари 
учрамайди” деб маълумот берганлар.
Бироқ, биз мажмуа марказида жойлашган Шохидтепада устки 
қисмидаги тупроқ орасида
кўплаб антик ва илк ўрта асрларга оид сопол буюмларни қайд этдик. 
Шоҳидтепа ташқи кўринишига кўра, кўчманчиларнинг улкан мозорқўрғонини эслатади. Бироқ, 
ёдгорликнинг устки қатламидаги кулоллик буюмлари унинг сўнги антик ёки илк ўрта асрларга оид 
бошқа мақсадда қурилган ёдгорлик бўлганлигидан гувоҳлик беради. Шаклига кўра у, мустаҳкамланган
жамоа манзилгоҳи–
қишлоқ маконидан кўра ибодатхонага ўхшайди. Бу ҳолат, Шоҳидтепани М. 
Булатов айтганидек,
“шоҳ қўрғон ўтроқ ва кўчманчилар учун биргаликда сиғинадиган ва илми
-
нужумни ўрганадиган саждагоҳ” деб аташга имкон беради.
Махсус қазув тадқиқотлари 
ўтказилмаганлиги
учун бу ёдгорлик ва унинг атрофидаги 365 тепанинг қандай вазифани ўтаганлиги 
ҳақида аниқ илмий фикр айта олмаймиз.
Шундай бўлсада, М. Булатов кўтариб чиққан фикрда асос борга ўхшайди. Чунки, Л.Ремпел ва 
Э.Ртвеладзе ушбу ёдгорлик атрофи бўйлаб жойлашган тепаликларни очиб ўрганиб уларда ҳеч қандай 
ашё йўқлигини эътироф этади ва бу ердаги қуёш календари билан боғлиқ аломатларни инкор этиб, 
уларни “сохта қабрлар” деб атайди. Аслида, юқоридаги олимлар томонидан аниқланган, Шоҳидтепа
ёдгорлиги атрофидаги 365 тепанинг қабр бўлмаганлиги унинг қуёш календари билан боғлиқлигига 
ишора эди. Чунки, мажмуа атрофидаги тепаликлар қуёшнинг йил мобайнидаги ҳар бир кунлик 
ҳаракатига мос ҳолда қурилган бўлган. 
Мажмуанинг атрофида
милодий I асрга айвонли лаҳад гўрнинг ўрганилиши эса ёдгорликларнинг 
кўчманчилар йил ҳисоби билан боғлиқлигига яна бир ишора эди. Чунки, Евроосиё даштларидан 
милоддан аввалги I минг йилликнинг сўнгги чорагидан бошлаб, кўплаб қабилалар кириб келган бўлиб, 
улар ўзлари билан йил ҳисобига оид билимларини ҳам
олиб келган эдилар. Ушбу фикрни кўчманчилар 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish