Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
181
маданиятига оид (Оҳангорон водийсидаги Ирисув, Суппутош ва бошқа) ёдгорликларда олиб борилган 
тадқиқотлар ҳам тасдиқлайди. 
Йил ҳисоби –
қуёш ҳаракатига қараб кун, ой ва йилларни белгилаш Нурота тоғ тизмаси жанубий 
ёнбағирларида яшовчи аҳолиси орасида жуда қадимдан мавжуд бўлганлиги аниқланган. 
Фольклоршунос олим Ш. Турдимовнинг ёзишича, “Нурота тоғлари орасидаги Ўртачўлдан кузатилса, 
ёзнинг энг узун куни 22 июнда қуёш Шоҳимардон қадамжоси ўринлашган йўналишга
ботишининиг 
гувоҳи бўламиз. Шу жой қуёш ботишининг йил давомида шимол томон силжишидаги сўнги нуқта 
ҳисобланади. Навбатдаги кунлардан бошлаб, қуёшнинг ботиш нуқталари жанубга –
Нурота ва 
Лангарота қадамжоларига томон аста секин қайтади. Халқнинг қадим мифологик тасаввурларига кўра, 
энг узун кун ва энг қисқа тун, яъни 22 июнь қуёш лангар ташлаб изига қайтувчи нуқта ёз камолга етиб, 
қиш эса ҳалок бўлувчи тимсолий жой, деб англанади”
[13]
. Нурота тоғ тизмаларида қуёшнинг таянч 
чиқиш нуқталари аниқланган ва бу
нуқталар аҳоли томонидан муқаддаслаштирилган (Нурота, 
Шоҳимардонота, Лангарота, Қувкалладаги Азиз бобо ёки Хўжаи Нонберота). 
Биз юқорида сўз юритган Шоҳидтепа Нурота атрофидаги ёдгорликлар билан бир
хил кенгликда 
жойлашган. Унга кўра қуёш дастлаб Шохидтепа ундан сўнг Нурота томон ҳаракатланади. Нурота 
томондаги Ўртачўл бошланувчи Боғожат тепалигидан кузатилса, Қуёш йил давомида Оқтов ва Қоратов 
(Нурота тоғ тизмалари) нинг шарқий қисмлари оралиғидан чиқади. Яъни қуёшнинг қишки узун тун ва 
қисқа тун вақти –
21-
22 декабрдаги сўнги тўхтовчи нуқтаси Оқтовнинг шарқий Ёнбош Лангари 
чўққисига тўғри келса, ёзнинг энг узун кун ва қисқа тун вақти 21
-
22 июнь кунлари қуёшнинг шимолдан 
чегара нуқтаси Қора тоғнинг
шарқий Қувкалла чўққилари эканлиги кузатилади
[13]
. Қуёшнинг 
кўкламги (21
-
22 март) ва кузги (21
-
22 сентябрь) тун
-
кун тенг келувчи пайтда чиқувчи нуқтаси 
Қувкалла ва Ёнбош
Лангари оралиғидаги Қўрли томонларда бўлади. Шундай қилиб, қуёш
21-22 
декабрь куни Ёнбош Лангаридан чиқиб
Лангартов Лангарининг жанубий теграсига ботса, 21
-
22 март 
ва 21
-
22 сентябрларда Қўрли тарафлардан чиқиб, Нурота зиёратгоҳи чўққилари ортига, 21
-
22 июнда 
эса Қувкалладан чиқиб, Шоҳимардон зиёратгоҳи тизмаларининг шимолий теграсига ботади. 
Маълум бўлмоқдаки, ўрталиқ нуқтадан кузатаётган киши ўзини қуршаб турган икки тоғнинг йил 
давомида қуёш чиқиб ботишидаги қатъий тўхтам нуқталарини аниқ чегаралаб белгилай олади. 
Мунтазам кузатувчи эса, ҳар бир кун соатни ҳам қуёш нурининг тоғ чўққиларига тушиб ҳосил қилувчи 
сояларнинг ҳолатига қараб айта олади
[13]
. Масалан Оқтовнинг оқ чўққисидаги сояга қараб туш 
вақтини белгилаш Жўш атрофидаги кексалар ўртасида одат.
Қувкалла ҳақидаги ривоятда: қаҳрамон 
йигит бошининг чопилиши ва бошнинг юмалаб маълум масофага бориб, ер тагига кириб кетиши 
воқеасида, қуёш ҳаракати қадимий ёз ва қиш
мавсумий маросими
ҳақидаги
миф асос бўлиб 
турганлигини англаш мумкин. 
Қувкалла
қўрутига тегишли нақлдаги кесик бош мотиви қиш тимсолига тааллуқли. У моҳиятан 
22 июнь куни қуёш ботувчи Шоҳимардон қўрутидаги: тошга айланган туя боши
ҳақидаги ишончлар 
билан боғланади, зеро, бу қадамжолар яхлит тасаввурий тизимни ташкил этади. Қуёш чиқувчи 
тарафдаги Ёнбош Лангари ва Қувкалла қўрутлари билан боғлиқ мифлар бу жойларнинг ҳам худди 
Қуёш ботувчи тарафдаги Оқтов Лангари, Нурота ва Шоҳимардон
қўрутлари қатори муқаддас 
саналганлигини англатмоқда. Масалан Қувкалладаги ҳар икки зиёратгоҳ калла билан боғлиқ
ҳисобланади. Бунда тананинг қуёш энг тик келиб (22 июнь куни) лангар ташлаб изига қайтувчи нуқтада 
ёз камолга етиб, қиш эса ҳалок бўлувчи жой (ҳозирда ҳам халқ Хўжаи Нонберота бобонинг танаси 
қолган деб сиғинадиган муқаддас зиёратгоҳ)да қолиши. Калланинг
эса тахминан 4 км жанубга 
қуёшнинг ўрталиқ масофасидаги чегара ҳудудга келиб ер тагига кириб кетиши (ҳозир бу ерда 
Қувкалладаги улкан мачит ва Хўжаи Нонберота бобога атаб қурилган гумбаз мавжуд) ҳам айнан қуёш 
ҳаракати билан боғлиқ ҳодисани ўзида жамлаган

Қуёшнинг
шимолий оғишидаги сўнги чиқиш нуқтаси Қувкалла номини машҳур тарихчи, тарих 
фанлари доктори Мирсодиқ Исҳоқов Авестода таъкидланган “Хукария” деб тахмин этади. Ушбу 
фаразга таянсак, Хукария атамаси таркибида кар, кўр қўрни топамиз (гур, гўр, кур,
қўр атамалари 
ёруғлик, нур, иссиқлик манбаи мазмунини ифодалайди).
Юқоридаги маълумотлардан шундай хулоса
чиқариш мумкинки, биринчидан, аҳоли қадимдан 
қуёш, ой ва юлдузларнинг
ҳаракатини
кузатиш орқали ой ва кунни ҳисоблаш, об
-
ҳавони олдиндан айта 
олиш каби илмий билимлар ривожланган ва улар оғиздан оғизга ўтиб келаверган. Иккинчидан, 
чорвадорлар ўзларининг кўп минг йиллик амалий билимлари асосида қуёш, ой ва юлдузларнинг
ҳаракатини
аниқ ҳисоблаб, вақтни аниқлайдиган расадхоналар қуришган. Бу расадхоналарда йилнинг 
маълум бир ойига тўғри келадиган осмон жисмларининг ҳаракатини ифодаловчи белгилар аниқ 
ўрнатилган бўлган.
Афсуски, кўчманчиларнинг тақвимни
ўзида жамлаган расадхоналари кам сақланиб 
қолган ва мавжудлари ҳам ўрганишга муҳтож. Халқимизнинг қуёш, ой ва юлдузлар ҳаракатига 
асосланган йил ҳисобларига оид оғзаки билимлари ҳам унутилиб кетиш арафасида. Шундай бўлсада, 
шимолий
-
ғарбий Уструшона чорвадор аҳолиси орасида ой ҳисобларининг баъзи вариантлари 
ҳозиргача сақланиб қолган. Бу ҳисоб тизимининг соддалиги ва ёдда сақлаш осонлиги сабабли оддий 
халқ орасида кенг тарқалган. 
Собиқ иттифоқ давридаги маънавий қадриятларимизга
қарши қаратилган тақибларга қарамасдан 
аждодларимизнинг илму нужум билан боғлиқ маънавий меъроси қисман бўлсада сақланиб қолган. 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish