Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet401/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   524
дил, қалб
каби синонимлари мавжуд бўлса
-
да, бу 
сўзларга нисбатан кенг қўлланувчи
ҳамда
поэтик тимсол даражасига кўтарилгани кўнгилдир. 
Луғатларда “кўнгил –
кишининг ҳис –туйғу кечинмалари манбаи; юрак, қалб, дил, хотир, ёд, фикр, 
хаёл, ихтиёр, ҳар нарсанинг маркази, ўртаси –
деб шарҳланган”
[4].
Кўнгил Шарқ мумтоз адабиётида 
кенг қўлланилган бўлиб, образ даражасига кўтарилган. Кўпгина шоирлар ижодида кўнгил образи мадҳ 
этилган ғазаллар
мавжуд. Ана шу жиҳатдан адабиётимизда кўнгил билан боғлиқ илмий тадқиқот
ишлари ҳам амалга оширилган. Масалан, Навоий ижодида кўнгил тимсолининг ифодаланиши билан 
боғлиқ алоҳида номзодлик иши ва шу асосида монография яратилди
[5]
. Ёки адабиётшунос 
М.Муҳиддиновнинг Навоий ижоди билан боғлиқ илмий рисолаларидан ҳам ўз ифодасини топган
[6]. 
Қолаверса, халқ оғзаки ижодида ҳам кўнгил билан боғлиқ
“кўнгил бермоқ”, “кўнгил олмоқ”, 
“кўнгил кўйи”
каби бир қанча ибораларнинг мавжудлиги ёки
халқ қўшиқларда кўнгилнинг
тараннум 
этилиши ҳам мазкур тушунчага сўз санъатининг барча соҳаларида
кенг мурожаат қилингани 
кўрсатади. Насимий ижодида ҳам мазкур иборалар анча кенг қўлланилган:


XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI 

12/2020
249
Вужудим шоҳисан, сенга кўнгил бердим, сени севдим,
Сенинг ошиқларинг жоним фидо айлаш билан машҳур [6,
16]. 
Шоир мазкур байтда ёрга “вужудим шоҳи”, дея мурожаат қилиб, фикр таъсирчанлигини ошириш 
учун нидо санъатидан ўринли фойдаланган. “Кўнгил бердим” ибораси орқали ўз маъшуқасига бўлган 
муҳаббат мазмуни сингдирилган, мазкур тушунчага
таносиб сифатида “сени севдим” бирикмаси ҳам 
келтирилган. Насимий “кўнглил бермоқ” иборасини қўлласа, Навоий “кўнгил олмоқ” иборасидан 
усталик билан фойдаланиб, Насимийнинг муҳаббат тафти уфуриб турган байтига ҳамоҳанг байт 
яратади:
Навоийдин олдинг кўнгил, жонни ҳам
Сенга бўлсун, эй дилситоним, фидо [2, 31].
Ҳозирги
ўзбек тилида “кўнгил бермоқ”, “кўнгил
олмоқ” иборалари ошиқ бўлмоқ, мафтун 
бўлмоқ, ишқ, муҳаббат маъноларида қўлланилади. Навоийнинг лирик қаҳрамони ўз маъшуқасига 
“кўнглимни
олдинг” кўнгил бирла жонимни ҳам олдинг, дея мурожаат этади. Зеро, ошиқ учун 
маъшуқага “кўнгил
қўймоқлик”
жонни бермоқ
билан тенг. Чунки ошиқнинг тириклиги маъшуқа васли 
билан боғлиқ. 
Ҳар
иккала ижодкор фикр таъсирчанлигига эришиш мақсадида нидо санъатидан унумли 
фойдаланади. Насимий маъшуқага “вужудим шоҳи” дея мурожаат қилса, Навоий “дилситоним”
сўзини 
қўллайди. Одатда, ундалмаларни айнан келтириш, нутқда таъсирчанлик билан биргаликда, китобхон 
кўз ўнгида
ундалма сифатида келтирилган шахс ёки предметни айнан гавдалантиришга хизмат қилади. 
Насимий ва Навоий ана шу имкониятдан унумли фойдаланган.
Насимий ижодида ишқ ва кўнгил тимсоллари баравар қўлланилиб, бири иккинчисини тақозо 
этади:
Ҳақ
азалдан қисмат этди кўнглим учун ишқини,
Тоабад ишқингдан ўзга энди зинҳор истамас [
6, 36]. 
Шоир наздида Ҳақ таолло ошиқ кўнгли учун ишқни қисмат сифатида белгилаганлигини 
таъкидлайди. Шу боис ошиқнинг кўнгли ишқдан бошқани зинҳор истамаслигини уқтиради. Навоий 
ҳам ошиқ кўнгли таърифини зикр этар экан, ёр фироқи ва кўнгил ғами билан боғлиқ
тасвирларга урғу 
беради:
Хуш улки, ёр фироқию ё кўнгил ғамидин
Тамом умрида
бир лаҳза эрди мотамсиз
[1,202]. 
Кўнгил ёр фироқи билан ғамга тўлганки, ошиқ
умрида бир лаҳза ҳам мотамсиз қолмади. Чунки 
ошиқ ўз маъшуқасини бир лаҳза бўлса
-
да, унутмайди. Насимий кўнгил тоабад ишқдан ўзгани истамас 
деса, Навоий тамоман умрида
кўнгилда ёр фироқи унут бўлмаслигини уқтиради. 
Маъшуқа ёди ва ишқи кўнгилни забт этиши билан боғлиқ жиҳатлар ҳақида Насимий яна бир 
байтда шундай ёзди:
Бу кўнгил шаҳрини ҳажринг
чунки
вайрон айлади,
Келки, сендан ўзга дил маъмуру меъмор истамас [6, 36].
Маъшуқа фироқи ва ҳажри ошиқ қалбини, кўнглини ўртагувчи, уни вайрон айлагувчи
кучдир. 
Бу шундай қудратли кучки, ошиқ дили учун маъшуқадан ўзга “маъмуру меъмор истамас”. Насимий 
эса навбатдаги байтда хаста кўнгилга мурожаат этади. Шоир учун ишқ дардига чалинган кўнгил –
хаста 
кўнгилдир: 
Эй
хаста кўнгил, дардингга дармон талаб айла!
Гар жон тилар эрсанг, ёри жонон талаб айла [6, 23].
Насимий хаста кўнгилга мурожаат қилиб, унга дармон, даво лозимлигини, агар кўнгил шунчаки 
дармонни эмас, балки жон, тирикликни тилар бўлса “ёри жонон талаб айла”ши лозимлигини уқтирган. 
Зеро, ошиқнинг тириклиги, жони жонон биландир. Шоир ҳар иккала мисрада тавзиъ(дард
-
дармон; 
жон
-
жонон) орқали ўз
муддаосини чиройли ва айни пайтда таъсирли баён этган.
Навоий ҳам ёр фироқи билан боғлиқ мушоҳадаларни
баён этар экан, кўнгил тимсолига мурожаат 
қилади:
Кўнгил боғида оҳим ўқлари қаддинг фироқидин
Бари ғам бергали ҳар қайси бир раъно ниҳол ўлмиш [1, 248]

Шоир чиройли манзара кашф этади. Кўнгил бамисоли бир боғ, боғда маъшуқа қадди фироқидан 
ошиқ
оҳларининг “ўқлари” юзага келган. Мана шу “оҳ ўқлари” ошиққа ғам бергали чоғланган гўёки
“бир раъно ниҳол” кабидир. Навоий байт давомида истиоралар гуруҳини шакллантиради: кўнгил боғи, 
оҳ ўқи, раъно ниҳол. Мазкур тасвир усули Навоий ижодига оид ўзига хосликлардан биридир.
Шоир 
шеърияти тасвирдаги
ранг
-
баранглик билан ажралиб туради. Юқоридаги байтда “ўқ” ошиқ оҳига 
нисбатан қўлланилган бўлса, навбатдаги байтда эса,
ёрнинг киприги маъносида келади:
Ўқларингдин дамбадам таскин топар кўнглум ўти,
Бордурур бир қатра су гўёки ҳар пайкон анга
[3,30]. 
Алишер Навоий лирик меросида тахаййул даражалари, ишқ тасвиридаги босиқлик ҳамда
вазминлик алоҳида ажралиб туради. Навоийнинг лирик
қаҳрамони
маъшуқанинг ҳар қандай “айрилиқ 
азоблари”ни табиий қабул қилади, ёрдан келадиган “озор”лар
ошиқ кўнглига таскин беради. Ишқ 
дарди ошиқ кўнглини “ўт” олдирган. Унинг кўнгли ишқ ўтининг тафтидан
безовталанмоқда




Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish