XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
250
Ошиқнинг “кўнгли ўти”га
ёрнинг “ўқлари” (киприклари) таскин беради. Гўёки маъшуқа
“ўқлар”
(киприклар)и
оловланаётган кўнгилга сепилган
“сув” кабидир.
Ошиқ учун ўз ёр ягона эканлиги, ундан ўзга ҳеч бир дилдор унинг кўнглини забт эта олмаслиги
билан боғлиқ байтларни Насимий ижодида ҳам кўриш мумкин:
Сен менга ёр бўлки, кўнглим, яна бир ёр истамас,
Мақсуди сенсан кўнгилнинг, ўзга дилдор истамас [
6,37].
Мумтоз шеъриятда мажозий
ва ҳақиқий ишқ бир
-
бири билан боғлиқ, аралаш ҳолда тасвир
этилади. Чунки ҳар иккала
ишқда ҳам ошиқ қалбида кучли туғён шаклланиб, маъшуқа
томон
талпинади. Шунинг учун ушбу ишқ турлари бир
-
бири билан
боваста талқин этилган. Аммо мажозий
ва ҳақиқий ишқ мақсад моҳияти билан фарқланади. Насимий ҳам
кўнглимда мен ошиқ бўлган ёр
мавжудки, кўнглим
“яна бир ёр истамас”, шунингдек, кўнглимнинг мақсуди “сенсан” (ўз ёри)ки,
кўнглим “ўзга дилдор истамас”, дея асосий муддаони қайд этади. Мазкур байтни ҳам мажозий, ҳам
илоҳий ишқ талқини сифатида англаш мумкин. Асосий моҳият ишқни алоҳида фарқлаш эмас, балки
ишқнинг кўнгилда ягоналиги ва маъшуқа ошиқ кўнглининг мақсуди эканлигини зикр этмоқликдир.
Зеро, ҳар қандай ишқнинг
замирида ҳам шу масала ётди. Насимийни ўртаган ишқ, маъшуқа васли –
у
учун икки оламга ва
жаҳоннинг мақсудига тенг:
Керакмас икки олам менга сенсиз, бўлмасин асло,
Жаҳоннинг мақсуди сенсан, уни сенсиз нетар кўнглим [6,32].
Навоий ҳам маъшуқа ҳажридан кўнгулнинг қон боғлаганлигини зикр этади:
Ҳажрида
таҳ
-
таҳ кўнгул қон боғлағандиндур нишон,
Номаи шавқумки тим
-
тим томди кўздин қон анга
[4, 10].
Маъшуқа ҳажри туфайли
ошиқ кўнгли
таҳ
-
таҳ (қават
-
қават) қон боғлаган. Кўнгил қони
“шавқ”
(зўр истак) номасига
қон ёшлар бўлиб, тим
-
тим томмоқда. Навоий “кўнгилнинг қон боғлаши” ва
“кўздан қон ёш томиши” бирикмаларида муболағадан ўринли фойдаланиб, ошиқнинг доим
жафокашлиги, маъшуқа ҳажридан ситамкашлигига урғу берган.
Мумтоз адабиётда ишқ ва унинг юксак чўққиси ҳақида
сўз кетар экан, албатта, мажнун, жунун,
телба сифатлашлари ҳам қайд этилади. Чунки ишқ ҳадду аълосига етса, у инсонда жунунликни,
телбаликни юзага келтиради. Насимий ана шу сифатлашни кўнгилга нисбатан ишлатади:
Шу пари васлини истарсан, кўнгил, девонасан,
Шамда куймоқми тиларсан, не ажаб парвонасан
[6, 27].
Дарҳақиқат,
ишқ кўнгилда бўлади, кўнгил –
муҳаббат макони. Шу боис халқимиз “кўнгил
қўйибди”, “кўнгли тушибди” ибораларини айнан ошиқ бўлмоқлик маъносида ишлатади. Демак, девона
ҳам, телба ҳам кўнгилдир. Насимий ошиқ бўлган кўнгилга ўзга ёр учун ўрин йўқлигини била туриб,
“Шу пари васлини истарсан, кўнгил, девонасан”, дея тажоҳули орифни ишлатади. Иккинчи мисрада
эса девона кўнгил шамда куймоқликни истаган парвонага ташбеҳ қилинади.
Кўнгилнинг ишқ
ва ошиқлик туфайли телба бўлиши билан боғлиқ мулоҳазалар Навоий
ғазалларида ҳам келтирилган:
Эй кўнгул, телбарадинг эмди не тадбир санга,
Ул парий зулфини гар қилмаса занжир санга
[4, 12].
Навоий кўнгилга мурожаат қилиб, телбарадинг (телба бўлдинг), эмди тадбир (чора) йўқ,
фақатгина “ул пари” нинг зулфини сенга
занжир қилиши чора сифатида қолди, дейди. Шоир тамсил
асосида фикрини ҳаётий далил билан асослайди. Яъни телбаларни занжир билан боғлашларига ишора
қилиб, ошиқ кўнгил учун тадбир
-
чора
“Ул парий зулфи” нинг занжир бўлиши эканлигини
байтда
сингдирган. Эътибор қилсак, Насимий ҳам, Навоий ҳам юқоридаги байтларида кўнгил орқали инсонни,
шахсни назарда тутган. Тилшунослик нуқтаи назардан таъкидлаганда синекдоха (бутун орқали бўлак,
бўлак орқали бутун назарда тутилади) дан ўринли фойдаланган. Насимий “Шул пари”, Навоий “ул
пари” бирикмаларида кўрсатиш олмошларидан фойдаланиб, ошиқ учун маъшуқа ягона эканлигига
урғу
берган.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, кўнгил Шарқ мумтоз адабиётида асрлар давомида мадҳ этиб
келинди. Ҳатто туркий тасаввуф шеъриятида асосий тимсоллардан бирига айланди. Кўнгилни ўз
шеърларида тараннум этмаган ижодкорни ториш мушкул. Ана шу жиҳатдан Насимий ва Навоий
ижодида ҳам кўнгил асосий образлардан бири саналади. Насимий ва Навоий ижодида
кўнгил
образининг қўлланилишида ўхшашлик ва айни замонда ўзига хосликлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |