Ҳ.Ю.
Холиқулова, доц.
в.б., Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент
Аннотация.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида имконияти чекланган шахслар
ўртасида спорт ўйинларининг ривожланиш тарихи ёритиб берилган. Мақолада имконияти
чекланганларнинг ҳар бир спорт ўйинлари алоҳида
-
алоҳида очиб берилган бўлиб, йиллар кесимида
таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
паралимпия, параосиё, имконияти чекланган, пауерлифтинг, ассоциация, футбол
командаси
Аннотация.
В данной статье раскрыта
история развития спортивных игр среди лиц с
ограниченными возможностьями. В статье каждый вид спортивных игр анализириуется по
отдельности в разрезе годов.
Ключевые слова:
паралимпия, параазиатские игры, люди с ограниченными возможностьями,
пауерлифтинг
,
Ассоциаиция
,
футбольная
команда
Abstract. This article reveals the history of the development of sports games among people with
disabilities. In the article, each type of sports games is analyzed separately in the context of years.
Key words: Paraolympia, para Asian games, people with disabilities, powerlifting. Association, football
team
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан спортга катта эътибор қаратиб келинган.
Чунки спорт
айнан баркамол авлодни тарбиялашдаги энг муҳим воситалардан бири бўлиб
ҳисобланади. Ўзбекистон спортчилари томонидан мустақиллик йилларида олимпиада ўйинларида,
Осиё ўйинларида, чемпионат ва кубокларда 6
700 тадан ортиқ турли даражадаги медаллар қўлга
киритилди. Ўзбекистон спортчилари 5 та Осиё ўйинларида иштирок этиб, 232 та медални қўлга
киритдилар. Улардан 53 таси олтин, 83 таси кумуш, 96 таси бронза медалидир. Буларнинг барчаси
бежизга эмас, балки аҳоли ўртасида спортни ривожлантириш масаласига алоҳида
аҳамият
қаратилаётгани, болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратиб берилаётган шарт
-
шароитлар натижасидир.
Ўзининг 29 йиллик мустақиллик тараққиёти давомида 6 ярим мингдан
ортиқ спорт ва
соғломлаштириш
иншоотлари барпо этилган.
Соғлом болалар учун спорт қанчалик аҳамиятга эга бўлса
ногирон болаларнинг реабилитацияси ва жамиятга интеграциялашувида ҳам спортнинг ўрни шунчалик
аҳамиятлидир. Шунинг учун соғлом болалар қатори Ўзбекистонда ногирон
болалар спортини
ривожлантиришга ҳам катта аҳамият
қаратиб келинмоқда. Улар ўртасида спорт масалаларини
ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий
-
меъёрий база ташкил қилинди. Спортни ривожлантиришга
йўналтирилган 100 дан ортиқ қабул қилинган қарорлар орасидан
айнан ногирон болалар спортига ҳам
алоҳида ўрин ажратилган.
1992 йилда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг 13
-
моддасига
биноан «Давлат ташкилотлари жойларда махсус спорт соғломлаштириш мажмуалари, спорт
иншоотлари ва бошқа шароитларни яратиб беришни ўз зиммаларига оладилар»
[1
] дейилган. Демак,
Ўзбекистонда ногиронлар спортини ривожлантиришга ва уларнинг халқаро паралимпия ўйинларида
иштирок этишларига кенг йўл очиб берилган.
Ногиронлар «Байналмилал» футбол командаси 1989 йилда
ташкил топган бўлиб, шу йилнинг
ўзида Тошкенда бўлиб ўтган кубокда 1 ўринни олди. Айниқса, унинг муваффақиятли ривожланиш
босқичи 1990
-
91 йилллардан бошланган. 1991 йилда Англияда ва Тошкентда бўлиб ўтган
чемпионатларда олтин медаль, 1994 йилда кумуш ва 1995 ва 2002 йилларда Россиянинг Сочи шаҳрида
бўлиб ўтган IV чемпионатда бўлиб ўтган ўйинларда бронза
[2], 2003 йил Тошкентда бўлиб ўтган V
жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритдилар
[3].
Тошкентда бўлиб ўтган V
чемпионатга
Ўзбекистон ногиронлар спорт ассоциацияси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон
Do'stlaringiz bilan baham: |