XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI
–
12/2020
192
Лекин, Ўзбекистонда паралимпия спорт турларининг барчаси ҳам
ривожланмаган. Асосан
спортнинг дзюдо, енгил атлетика, пауерлифтинг, сузиш турлари бўйича халқаро турнирларда ва гран
приларда иштирок этиб келаётган бўлса, ногиронлар спортининг 19 та тури мавжуд бўлиб, улар
камондан ўқ отиш, бочча, велоспорт, от спорти,
голбол, қайиқда сузиш, стол тенниси, ногиронлар
аравачасида ҳаракатланувчилар учун волейбол, баскетбол, теннис каби турлари ҳам мавжуд. Айниқса,
қишки паралимпия ўйинлари спорт турлари такомиллашмаган. Ўзбекистон биринчи марта 2014 йил 7
мартда Росссиянинг Сочи шаҳрида XI қишки паралимпия ўйинларида иштирок этди. Ушбу спорт
ўйинида дастлабки 6 кунида қўлга киритилган 114 та медалларнинг 47 таси (16 та олтин, 18 та кумуш
ва 13 та бронза) россиялик спортчиларга насиб этди. 45 та иштирокчи давлатдан 15 таси совриндорлар
қаторидан жой олди. 5 та олтин медални қўлга киритган Германияликлар 2 ўринда турибди. Ушбу
мусобақада Ўзбекистондан Рамил Гаязов тоғ чанғиси бўйича, Евгений
Слепов сноуборд бўйича
иштирок этишди холос. Халқаро паралимпия ўйинларидан ташқари карлар ўртасида ўтказиладиган
Дефлимпия ўйинлари ҳам мавжуд. Ушбу спорт тури 1924 йилда ташкил топган бўлиб, паралимпия
ўйинларидан илгари пайдо бўлган бўлса
-
да, Ўзбекистон ушбу халқаро спорт турида иштирок этмаган.
2017 йил Туркиянинг Самсун шаҳрида бўлиб ўтган ХХ
III
халқаро дефлимпия ўйинларида спортнинг
21 та тури бўйича 35 та давлатдан спортчилар иштирок этишди. Унда МДҲ давлатларидан Россия ва
Қозоғистон иштирок этишди. Россия 199 та медаль
билан биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон халқаро спорт ўйинларининг фақат ёзги паралимпия ўйинларида, жаҳон
чемпионатларида ва гран приларда ижобий натижаларни қўлга киритмоқдалар. Масалан, 2014 йилнинг
март ойида Эроннинг Дизин шаҳрида спортнинг тоғ чанғиси бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган
Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон спорчилари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза
медални қўлга киритдилар. Қишки паралимпия ўйинларида иштирок этаётган Артём Воронов «Дизин
-
2014 мусобақаси»да олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари Ўзбекистонлик спортчилар тоғ
чанғисининг турли йўналишларида ўтказилган баҳсларда яна 2 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга
киритдилар. Светлана Баранова эса тоғ чанғисининг слалом, гигант, супер гигант, супер комбинация
каби йўналишларнинг барчасидан 3 ўринни эгаллади ва 4 та бронза медални қўлга киритди
[12].
Бугунги кунда 700 нафар спортчи ногиронлар паралимпия ўйинлари таркибига 5 та турдаги
спорт ўйинлари билан кирган. Республика бўйича 10 минг нафар ногирон физкультура ва спорт
ўйинларига жалб қилинган. Ушбу ўйинлар ичида энг оммабоп ва машҳурлари енгил атлетика, сузиш
ва дзюдо ҳисобланади. Охирги йилларда милтиқдан ўқ отиш, пара каноэ ва байдарка, от спорти ва
пауэрлифтинг каби спорт ўйинлари ривожланди. Жамоа ўйинида эса, футбол ўйини етакчилик қилади.
Паралимпиячиларнинг аксариятини ихтисослаштирилган мактаб интернатнинг ўқувчилари ташкил
қилади.
2016 йилдаги Рио
-
де–Жанейродаги спорт ўйинларида иштирок этиш учун 31 нафар
паралимпиячи Параосиё ўйинларида йўлланмани қўлга киритдилар. 2016 йилдаги паралимпия
ўйинларида 31 нафар спортчи иштирок этиб, жаҳонда 16 ўринни эгалладилар.
2017 йил 13 декабрь куни 8 нафар паралимпия спортчиларимиз Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида
ўтаётган Пара
-
Осиё ўйинлари баҳсларида иштирок этиб, паралимпия спортининг енгил атлетика,
сузиш ва пауэрлифтинг турларида
Do'stlaringiz bilan baham: |