XORAZM MA
’
MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
–
12/2020
195
Мирзачўл билан биргаликда Марказий Фарғона ерлари ҳам фаоллик билан ўзлаштирилди.
Зарафшон водийси ва Амударё этакларида ҳам йирик ирригация
-
мелиорация ишлари амалга
оширилди. Кейинчалик Қарши ва Шеробод чўлларига ҳужум кенг авж олди.
1955-
1959 йиллар давомида Ўзбекистонда 160
000 гектардан зиёдроқ янги ерлар ўзлаштирилди
[12.281].
XX аср 70–
80-
йилларида Ўзбекистонда аграр қурилиш стратегиясининг навбатдаги муҳим
йўналиши сифатида қишлоқ хўжалигини саноат негизига ўтказиш сиёсати майдонга чиқди. Бу даврда
Ўзбекистонда илғор колхозлар ва совхозлар ташкил қилинди. Бу колхозлар томонидан айрим
замонавий
қишлоқлар ва посёлкалар ҳам қурилди.
Ўзбекистонда колхоз ва совхозлар тарихи жамоатчилик институти
томонидан XX аср 70–
80-
йилларида 20 га яқин китоблар чоп этилди. Бу китобларда илғор ва машъал колхозлар тарихи ёритилиб,
бундай хўжаликлар бошқаларга намуна қилиб кўрсатилди.
Беруний туманидаги Киров номли колхоз Қорақалпоғистон АССРнинг илғор хўжаликларидан
ҳисобланган. Хўжалик кўп тармоқли бўлиб, унда пахтачилик, чорвачилик, пиллачилик ва боғдорчилик
соҳалари ривожланган. Колхознинг жануби
-
ғарбида Бўзёб канали оқиб ўтган. Колхоз ерлари
Ҳайитбой
-
ёрган, Оқсоқол
-
оға ариқларидан сув ичган.
1982 йилда колхознинг умумий майдон 6185 гектар ерни ташкил қилиб, унда 2100 гектари
суғорилган. Хўжаликка қарашли 2000 гектар ер барҳан, қумлик ва
кўллардан иборат бўлиб,
80-
йилларда бу жойлар ўзлаштирилган. Колхозларда турли миллат вакиллари истиқомат қилиб, ўзбеклар
70%, қозоқлар 20%, қорақалпоқлар 10%
га яқинни ташкил қилган. Аҳолига ҳаммом, маданият уйи,
клуб ва кутубхоналар хизмат қилган [13.
5].
Ана шундай илғор ва намунали совхозлардан бири Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Энгелс
номли совхоз ҳисобланган. Совхоз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам ҳамда аҳолининг турмуш даражаси
қўшни колхозларда яшаётган одамлардан нисбатан яхши бўлган. Бу колхозда пахтачилик,
боғдорчилик, чорвачилик каби тармоқлар кенг ривожланган.
Хўжалик ҳудуди 4000 гектарни ташкил қилган, шундан 2500 гектар ерда деҳқончилик қилинган.
Хўжалик аҳолиси 4604 кишидан иборат бўлган. Хўжаликда ўзбеклардан ташқари тожиклар,
туркманлар, руслар, татарлар ҳам яшашган [14. 394].
Бундай намунали колхозлар нафақат Ўзбекистонда
,
балки бутун Иттифоқда унчалик кўп
бўлмаган. Ҳар бир вилоят ёки туманда 1
-
2 та шундай зарбдор колхозлар сунъий равишда
ривожлантирилиб, қолган ўнлаб ва юзлаб колхозлар ҳамда совхозларда аҳолининг ўртача ҳаёт
кечириши учун етарли шароитлар бўлмаган. Хусусан, XX аср 70–
80-
йилларида авж олган қўшиб ёзиш
жараёни ва халқ мулкини талон
-
тарож этиш натижасида иқтисодий аҳволни шундай ҳам яхши
бўлмаган хўжаликлар миқдори тобора
кўпайиб борган.
1985 йил 2 мартда Тошкентда В.И.Ленин номли СССР халқлари дўстлиги саройи (ҳозирги
Халқлар дўстлиги саройи)да Ўзбекистон пахтакорлари, ғаллакорлари, чорвадорлари ва қишлоқ
хўжалигининг бошқа тармоқлари ходимларининг анъанавий кенгаши (қурултой) ўтказилган. Унда
Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Иномжон Усмонхўжаев (1930
-
2017) қатнашиб, маъруза қилган. Аслини олганда бундай кенгашлар ва қурултойлар
аввал Шароф
Рашидов даврида ҳам кейинчалик Рафиқ Нишонов ва бошқалар республикага сиёсий раҳбарлик қилган
йилларда ҳам кўп ўтказилган. Бу қурултойларда танқидий фикрлар ва соҳадаги камчиликлар кўрсатиб
ўтилган бўлса ҳам совет жамиятида қайта қуриш бошланган 1985 йилдан бошлаб Ўзбекистонда
колхозлар ва совхозлар иқтисодий жиҳатдан инқирозга учрай бошлади. Бу даврга келиб, хусусан,
Ўзбекистонда агросоҳада 10 йиллар давомида тўпланган муаммолар яна ҳам кучайиб, пировардида у
хўжалик юритишда колхоз
ва совхоз тизимининг бутунлай йўқ бўлишига олиб келди.
1985 йил 14 ноябрида КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг “Агросаноат
комплексини бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида” номли қарори қабул қилинди. Қарорга
биноан қишлоқ хўжалиги агросаноат тармоғини ривожлантириш учун СССР қишлоқ хўжалик
министрлиги, СССР Мева
-
сабзавот хўжалиги министрлиги, СССР Гўшт ва сут саноат министрлиги,
СССР Озиқ
-
овқат саноат министрлиги, СССР Қишлоқ қурилиши министрлиги, ва СССР Қишлоқ
хўжалигини илмий ишлаб чиқариш –
техника
билан таъминлаш давлат комитети ўрнига Иттифоқ –
республика давлат агросаноат
комитети тузиш зарур деб топилди.
Қарорга
кўра СССР Давлат агросаноат комитети (ДАК) мамлакат агросаноат комплексини
бошқарувчи марказий давлат органи бўлиб, у иттифоқдош республикаларнинг Министрлар Советлари
билан бирга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бу соҳадаги давлат
режаларини бажарилиши, бу маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланиши керак эди.
Иттифоқнинг барча республикаларида
,
жумладан Ўзбекистонда ҳам республика агросаноат комитети
ташкил қилинди. Ўша пайтда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги министри Исмоил Жўрабеков бу
комитетнинг раҳбари қилиб тайинланди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида бошқарувни янги шакли юзага келди.
Барча туманларда район
агросаноат бирлашмалари (РАПО) ташкил қилинди. РАПО жойларда қишлоқ хўжалигини асоссиз
равишда қайта қуриш,
турли самарасиз ислоҳотлар ўтказиш билан шуғулланди. Бироқ қишлоқ
хўжалигидаги бу жараёнлар ўзини оқламади. Бутун Иттифоқда бўлгани сингари Ўзбекистонда ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: |