Ключевые слова:
сельское хозяйство, дехканское хозяйство, коллективизация, колхоз, совхоз,
коллективный подряд, земледелец, колхозник, подрядчик
Abstract: In this article wa researched the module of soviet agricultural system an the reasons of
collapsing this module. Additionally, the structure of collective and cooperative farms, their achievements and
drawbacks was included.
Key words: agriculture, peasant farms, collectivization, collective farms, cooperative farms, corporate
contract, farmer, contractor
Ўзбекистонда XX аср мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир неча марта тубдан қайта
ўзгаришлар қилинди.
Хусусан, совет ҳокимияти
йилларида асосан аграр республика бўлган
Ўзбекистон ССРда бу соҳада зиддиятли жараёнлар давом этди. XX аср 20
-
йиллари охири ҳамда 30
-
йиллар бошларида оммавий равишда колхозлар (коллектив хўжаликлар) ва совхозлар (давлат
хўжаликлари) ташкил қилинди. Колхозлаштириш жараёнида мажбурий равишда ўзига тўқ деҳқон
хўжаликларининг ер ва бошқа мол
-
мулклари тортиб олинди ҳамда деҳқонлар қулоқлар, яъни
“муштумзўрлар” сифатида
тугатилди.
Тарихдан маълумки, бутун мамлакатда, яъни Совет Иттифоқида бўлгани сингари Ўзбекистон
ССРда ҳам
коллективлаштириш жараёни ва колхозларни ташкил қилиш бир кампания сифатида
ўтказилди. Бундай ҳолатда “ихтиёрий
-
мажбурий” принципига амал қилиб, бу соҳадаги барча
тадбирлар юқори (Москва ва Тошкент)нинг кўрсатмаси билан жойлардаги маҳаллий партия, совет ва
хўжалик органларининг раҳбарлиги ҳамда большевикларнинг қатъий назорати остида амалга
оширилди. 1930 йил 5 январда ВКП(б) Марказий
Комитетининг “Коллективлаштириш суръати ва
колхоз қурилишига давлатнинг ёрдам бериш тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди [1. 750].
Бу қарордан келиб чиққан ҳолда 1930 йил 17 февралда Ўзбекистон Компартияси Марказий
Комитетининг “Коллективлаштириш ва қулоқ хўжаликларни тугатиш тўғрисида” [2. 327] махсус
қарори қабул қилинди. Хуллас, 1930
-
1932 йилларда Ўзбекистонда ўзига тўқ деҳқон хўжаликлари қулоқ
сифатида тугатилиб, қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш амалга оширилди [3. 203].
Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг сўнгги йиллари ҳамда XXI аср бошларида чоп этилган
тарихий тадқиқотларда коллективлаштириш ва қулоқлаштириш масаласи, ўзбек қишлоғининг бу
даврдаги фожиаси нисбатан тўғри кўрсатилган. Хусусан, 2019 йилда “Ўзбекистон” нашриётида чоп
этилган иккита китобдан иборат “Ўзбекистон тарихи (1917
-
1991 й.)” фундаментал тадқиқотида
Ўзбекистонда совет ҳокимияти йилларида
қишлоқ хўжалигининг ҳолати жиддий таҳлил қилинган.
Тарихий тадқиқотларда тўғри таъкидланганидек, ОГПУ Ўрта Осиё вакиллигининг 1930 йил 21
февралдаги тезкор маълумотномасида ёзилишича, коллективлаштириш ўтказаётган район
ходимларининг бирортаси ҳам колхознинг ўзи нима ва уни қандай ташкил қилиш ишини яхши
билмаган. Ёппасига коллективлаштириш маъмурий тартибда, қишлоқ фаолларидан иборат тор доирада
кўрилган. Деҳқонлар йиғинига тайёр қарорлар олиб чиқилган ва колхоз бошқарувини сайлаш таклиф
қилинган. Деҳқонлар оммасига колхоз қурилиши тўғрисида берилган тушунтиришлар “колхозга
Do'stlaringiz bilan baham: |