Xorazm ma ’ mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар



Download 4,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/524
Sana08.04.2022
Hajmi4,6 Mb.
#538111
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   524
XORAZM MA

MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOM
А
SI 

12/2020 
190
Республикаси ногиронлар спорт федерацияси, Ўзбекистон Республикаси спорт федерацияси, Ички 
ишлар Ўзтелерадиокомпанияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Экосан, «Соғлом авлод учун» жамғармаси 
ҳомийлик
қилди[4]
.
Ташкил топганидан то 2003 йилгача 33 марта жаҳон кубокларида иштирок этиб, шундан 18 
тасида 1 ўрин, 11 тасида 2 ўрин, 3 тасида 3 ўрин, 1 тасида 4 ўринни қўлга киритган ва Россия, Грузия, 
Молдавия, Украина, Англия, Бразилия, Германия, Канада, Сальвадор каби давлатларнинг терма 
жамоалари билан учрашдилар
[5]. 
Жаҳон кубоклари ва чемпионатлари ҳар йили ва бир йилда 2 
мартадан ўтказилса, Паралимпия ўйинлари ҳар 4 йилда ўтказилади. 
Паралимпия бу ногиронлар олимпиада ўйини бўлиб, унинг бундай аталишининг сабаби ҳар 4 
йилда олимпиада ўйинлари ўтказилгандан сўнг паралимпия ўйини ҳам ўтказилади. «Паралимпия»

бу 
юнонча сўздан олинган бўлиб, «пара» (ёнида,
параллел) «олимпик» (олимпия)

яъни олимпия ўйинлари 
билан ёнма
-
ён деган
маънони англатади. Ушбу спорт турига 1948 йилда германиялик шифокор Людвиг 
Гутман томонидан асос солинган. Дастлаб таянч ҳаракат тизими шикастланган имконияти чекланган 
шахсларни реабилитация қилиш мақсадида ташкил қилинган ушбу спорт
тури кейинчалик оммалашиб 
халқаро паралимпия ўйинларига айланиб кетди. 1948 йилда шифокор яшаган шаҳар Стокк Мендевилда 
ўтказилган спорт ўйини оммалашиб, 1960 йилда Рим шаҳрида биринчи ёзги паралимпия ўйини 
ўтказилди. Ушбу мусобақада 23 та давлатдан 400 нафар паралимпиячилар спортнинг енгил атлетика, 
сузиш, қиличбозлик, баскетбол, камондан ўқ отиш, стол тенниси каби турлари бўйича беллашдилар. 
Шу йилдан бошлаб паралимпия ўйинлари
(қишқиси 1976 йилдан Швецияда ўтказилган) ҳар 4 йилда 
олимпиада ўйинларидан кейин ўтказиладиган бўлди. 1963 йилда ногиронлар ўртасида халқаро спорт 
мусобақаларини ўтказишни ташкил қилиш мақсадида Халқаро ногиронлар спорти ташкилоти (ХНСТ) 
ташкил қилинди. 1989 йилга келиб, қишки ва ёзги Паралимпия ўйинларини ўтказадиган Халқаро 
ташкилот –
Халқаро Паралимпия Қўмитаси (ХПҚ) ташкил топди. 
Ўзбекистон илк бор 2004 йил 28 сентябрда Грецияда бўлиб ўтган паралимпия ўйинларида 
иштирок этишни бошлади. Ушбу спорт ўйинида 144 та давлатдан 3969 та спортчи спортнинг 19 та тури 
бўйича иштирок этди. Бу ўйинда илк бор кўзи ожизлар футболи ва аёллар учун ўтириб ўйналадиган 
аёллар воллейболи ва ногиронлар аравачасидагилар учун теннис ўйини қўшилди. Унда Хитой 141 та 
медални, Буюк Британия 94 та, Канада 71 та медални қўлга киритди
[6]. 
Ўзбекистондан 1 нафар 
спортчи иштирок этиб медални қўлга кирита олмаган ва 76 ўринни эгаллаган бўлса
-
да, бу ўйин 
Ўзбекистон спортчилари учун тажриба мактаби бўлди. Чунки ҳали Ўзбекистонда соғлом болалар 
спортидан фарқли равишда бундай спорт турларини ўтказишга базавий спортчилар ва ушбу 
спортчиларни тайёрлаб берадиган мутахассис мураббийлар ҳам йўқ эди. Айнан шу йилдан бошлаб 
Ўзбекистонда «Мурувват» уйларида тарбияланаётган болалар ўртасида анъанавий тарзда паралимпия 
ўйинлари ўтказила бошлади.
«Мурувват» уйларининг спорт заллари таъмирланди. Масалан, Тошкент 
шаҳридаги 1

ва 2
-
сон болалар «Мурувват» уйларидаги
ёпиқ бассейнлар, ногиронлар аравачасига 
мўлжалланган спорт анжомлари кабиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Натижада, 
тарбияланувчиларнинг 30 нафари Россия Федерацияси, Туркия ва Канададаги халқаро турнирларда 
иштирок эта бошладилар. Ушбу спорт турнирларини ўтказиш учун давлат ва нодавлат ташкилотлари 
жалб қилинди. Жумладан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Бандлик ва 
меҳнат муносабатлари вазирлиги), Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги, Медикал Тим Интернейшнл, 
Ворлд Вижн халқаро хайрия ташкилотлари мутахассислари ёрдам бериб бордилар
[7]. 
Ногиронлар спортини янада такомиллаштириш мақсадида 2007 йилга келиб Ўзбекистон 
ногиронлар спорт ассоциацияси базасида Ўзбекистон миллий паралимпия
ассоциацияси ташкил топди. 
Ассоциация зиммасига иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларни тайёрлаш вазифаси юкланди. 2007 
йилда Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ампутантларининг «Байналмилал» 
футбол жамоаси олтин медални қўлга киритган бўлса
-
да, 2008 йилдаги Хитойнинг Пекин шаҳрида 
ташкил қилинган ХIII ёзги паралимпия ўйинларида 2 нафар спортчи иштирок этиб ғолибликни қўлга 
кирита олмади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 январда қабул қилинган 
“Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган XXX ёзги 
олимпиада ва XIV паралимпия ўйинларида иштирок этишига тайёргарлиги тўғрисида”ги Қарорига 
биноан ногиронлар паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи халқаро Параосиё ўйинларига жиддий 
тайёргарлик кўра бошладилар. 2010 йилда паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи
Хитойнинг 
Гуанжоу шаҳрида ўтказилган Параосиё ўйинларида 25 нафар спортчи иштирок этиб, шулардан 6 
нафари

1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритган бўлса, 2010 йил Аргентинада 
уюштирилган спорт ўйинларида ампутантлар 2 чи олтин медални
қўлга киритдилар. Айнан Хитойда 
ўтказилган спорт ўйинлари паралимпиячиларнинг халқаро стадионда эришган дастлабки ғалабалари 
сифатида қайд этилди ва бу ҳолат уларнинг 2012 йилда Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган XIV 
паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 10 нафар паралимпиячи спортнинг 4 тури

яъни дзюдо, сузиш, 
пауерлифтинг, енгил атлетика каби турлари бўйича иштирок этди. Ушбу мусобақада 502 та медаллар 
жамланмаси ўйналган мусобақаларда 166 та мамлакатдан фақатгина 75 тасининг спортчилари 
шоҳсупага кўтарилди. Шариф Ҳалилов дзюдо бўйича кумуш медаль, сузиш мусобақасида Кирилл 
Паньков осиё рекордчиси бўлди. У 110 метрга чалқанча батерфлай сузиш бўйича ғалабага эришди. 
Ҳусниддин Норбеков диск улоқтириш
бўйича 4 ўринни эгаллади. Миран Сахатов, Дониёр Солиев уч 



Download 4,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish