3. Қорахонийлар давлати ва ҳуқуқи.
840-1212 йиллар орасида яшаган давлатдир. Келиб чиқиши қарлуқ, чигил, яғмо ва бошқа туркий қабилалардан бўлган Қорахонийлар давлати тарихий манбаларда Ал-ҳоқония, ал-Хония, Ал-и Афросиёб номлари билан шунингдек, Алп-илиг хонлар, Арслон-Буғро хонлар унвонлари билан маълум. Қорахонийлар табири, ғарб шарқшунослари томонидан, ушбу сулоланинг “қора” унвонини кўп қўллаганликлари учун берилгандир. “Қора” сўзи туркийча шимолий томонга ишорат маъносини ҳамда буюклик, юксакликни ҳам ифодалайди.
Қорахонийлар давлати, 840 йилда Уйғур давлатининг, Қирғизлар томонидан инқирозга учратилганидан сўнг, “Ўрта Осиё даштларида, яъни Шарқий Туркистон, Еттисув ва Тяньшаннинг жанубий ён бағирларида ташкил топган давлат”1 асосчиси Билга Кул Қодирхондир.
Қодирхон, Мовароуннаҳр учун Сомонийлар давлатига қарши юришлар қилади. Қорахонийлар давлатининг дастлабки даврлари ҳақида илмий жиҳатдан кам маълумотлар мавжуд. Қодирхондан кейин икки ўғлидан Базир Арслонхон, Боласоғунда Буюк ҳокон даражасида, укаси Ўғулжак Қодирхон эса “Ўртоқ хоқон” даражасида Тарозда давлатни бошқаришади. Ўғулжак Қодирхон, Сомонийлар ҳукмдори Исмоил бин Аҳмадга қарши юришлар қилади. Самонийлар 883 йилда Тарозни қўлга киритганидан сўнг, Ўғулжак Қодирхон пойтахтни Қошқарга кўчиради. Ўғулжак Қодирхоннинг жияни Сотуқ, Қорахонийлар ҳимоясига ўтган шаҳзода Абу Наср ва ислом дин олимлари билан танишиб, Ислом динини қабул қилади.2 Ҳукмрон тоифа вакилларининг ислом динини қабул қилиши натижасида кенг кенг омма вакиллар ҳам уларнинг орқасидан эргашади.
Мусулмон бўлганидан кейин Абдулкарим номини олган Сотуқ Буғрохон, шарқдаги амакисига қарши ҳарбий юришлар олиб боради. 995 йилда вафот қилган Сотуқ Буғрохоннинг ўрнига тахтга ўтирган ўғли Мусонинг ҳукмронлиги эса қисқа вақт давом этади. Ундан сўнг ҳокимият тепасига келган укаси Бойтош Арслонхон, Шарқий Қорахонийлар ҳоқони Арслонхонни мағлубиятга учратиб, ҳамма қорахонийларни бирлаштиради. Бойтош Арслондан кейин ўғли Абул-Ҳасан Али ҳукмдор бўлади. Бу даврда давлатнинг ғарбий қисмини унинг укаси Буғрохон Ҳорун бошараётган эди.
Буғрохон. 990 йилда Исфижобни эгаллаб, 992 йилда Самонийлар давлатининг пойтахти Бухорага киради. Шиҳабуддавла ва Зоҳируддаъво каби унвонларни қўллаган Буғрохон, Қашғарга қайтаётганда 996 йили вафот қилади. Унинг ўрнига Аҳмад бин Али ўтиради. Ҳалифа томонидан эътироф этилган дастлабки Қорахонийлар ҳукмдори Аҳмадхон эди.
Аҳмадхон замонида, Самонийлар ва уларга тобе давлатчалар билан Қорахонийлар муносабатини, давлатнинг ғарбий қисмини бошқарган Илигхон унвонида Наср бин Али таъминлаган. Ўзганда қароргоҳи бўлган Наср, 996 йилда Самонийлар лашкакрбошиларидан Фоиқнинг ташвиқоти билан ушбу давлат ҳудудларига юриш қилади. Фақат Ғазна ҳокими Сабуқтегиннинг воситачилигида ушбу икки давлат ўртасида битим тузилади. Мазкур битимга биноан Самонийлар Сайҳун ҳавзасидан Катавон чўлларигача ҳудудларни Қорахонийларга беради ва Фоиқ Самарқанд ҳокими бўлади. Наср, 999 йилда Бухорони ишғол қилиб, Самонийлар хонадони аъзоларини Ўзкентга олиб келади. Насрхоннинг, Махмуд Ғазнавий билан тузган битимига мувофиқ Жайҳун дарёси икки давлат учун чегара қилиб белгиланади. Орадаги дўстликни кучайтириш учун Махмуд Ғазнавий Насрхоннинг қизига уйланади. Наср Самонийларнинг ҳамма мулкини қўлга киритишни режалаштириб, Хуросонга мувоффаққиятсиз юришлар қилади. Ушбу мувоффақиятсизликлар Қорахонийлар хонадони ичида зиддиятларни кучайтириб юборади. Наср ўз мустақиллиги эълон қилишга киришади. Бундан норози бўлган Буюк Ҳоқон Аҳмадхон Маҳмуд Ғазнавийдан ёрдам сўрайди. Фақат Наср бин Али 1013 йилда вафот этади. Унинг ўрнига, Арслон Илиг унвони билан укаси Мансур бин Али келади. Буюк Ҳоқон Аҳмад Арслонхон касалланиб қолганидан фойдаланиб Мансурхон ўзини Буюк Ҳоқон деб эълон қилади ва укаси Муҳаммадга ҳам Арслон Илиг унвонини беради.
Аҳмад Арслонхон, Ўртоқ Ҳоқон Юсуф Қодирхон ва Али Тегин билан биргаликда хонадондаги ички курашларга барҳам бериш учун ҳаракат қилишади. Али Тегин, Мансурга асир тушади. 1017 йилда эса Аҳмадхон вафот этади.
Аҳмадхондан кейин буюк ҳоқон бўлган Мансур Арслон хон эса, 1024 йилда ўз ҳохиши билан салтанатни Юсуф Қодирхонга топширади. Бу орада Салжуқийлардан ёрдам олган Али Тегин Бухорани қўлга киритади. Юсуф Қодирхонга қарши укалари Аҳмад ва Алилар иттифақ тузади. II. Аҳмад, 1014 йилда Муизуддавла лақаби билан буюк ҳоқон деб эълон қилади. Укаси эса Арслон Илиг бўлади. II. Аҳмад Арслонхон: Боласағун, Хўжанд, Фарғона ва Ўзкентда ҳукмрон бўлади. Али Тегин эса Самарқанд ва Бухорода ҳукмрон бўлади.
Юсуф Қодирхонинг 1032 йилда вафотидан кейин унинг ўғиллари Сулаймон – Арслонхон; Муҳаммад – Буғрохон унвони билан давлат бошқарувини ўз тасарруфига олади. Али Тегин эса Мовароуннаҳрда ўзини Товғач Қора Буғро Ҳоқон деб эълон қилади.
Қорахонийлар хонадонидаги ўзаро ички урушлар натижасида 1042 йили давлат иккига ажралиб кетади. Наср бин Алининг ўғилларидан Муҳаммад Арслон, Қора Ҳоқонлик мавқеида Буюк Ҳоқон; Иброҳим ҳам Тавғоч Буғро Қора Ҳоқон унвонини олиб, Ғарбий Қорахонийлар давлатини вужудга келтиради. Чунки, Ғазнавийлар давлатининг инқирозидан кейин Қорахонийларнинг маҳаллий ҳукмдори Иброҳим Бўритегин ушбу фурсатдан фойдаланиб, дастлаб Хутталон, Вахш ва Чағониённи ғазнавийлардан ториб олади. Кейинчалик бутун Мовароуннаҳрни ва Фарғонани ўзига бўйсундириб мустақил сиёсат олиб боради. Юсуф Қодирхоннинг ўғиллари эса Шарқий Қорахонийлар давлатини ташкил қилади.
Шарқий қисмига Еттисув, Қашқар, Тароз, Исфижоб, Шош ва Шарқий Фарғона кирган. Пойтахти боласағун, маданий маркази Қашқар бўлган. Ғарбий қисм Мовароуннаҳрдан то Фарғона водийсининг ғарбий чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |