Xiii-асргача режа: Араблар истилоси ва мусулмон давлати давлати ва ҳуқуқининг ёйилиши



Download 214 Kb.
bet3/16
Sana21.06.2022
Hajmi214 Kb.
#688317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
маъруза 3

Ижтимоий тузуми. Давлатнинг марказлашуви икки дарё оралиғида ижтимоий-иқтисодий тузумнинг маълум даражада тараққий этишига олиб келади. Феодал ишлаб чиқаришга асосланган усул ривожланиб, ҳунармандчи­лик, савдо-сотиқ, деҳқончилик маданияти, араб, форс тилларидаги илм ва фан ҳамда адабиёт юксалади. Деҳ­қон­чилик асосан, сунъий суғориш ва ёмғир сувлари би­лан суғоришга мосланган эди.
Ҳукмрон доиралар вакилларининг ўзлари катта-катта ер мулкларининг эгалари бўлиб, Сомоний ҳукмдорлари, уларнинг авлодлари, турк лашкарбоши ва амалдорлари, руҳонийлар ҳам шулар жумласидаги юқори табақа ҳисобланар эди. Араб ҳалифалигига қаршилик кўрсатган йирик бой-бадавлат деҳқонлар норозиликлари бости­ри­лиши вақтида катта зарар кўрган бўлсалар-да, ҳали кучли эдилар. Айниқса, Салжуқийлар вазири Низомулмулкнинг ёзишига қараганда, турк аскарбо­шилари, жумладан, Алп Тегин жуда бой бўлиб, Мовароуннаҳр ва Хуросондаги 500 қишлоқ унинг хусусий мулки ҳисобланарди. Ҳар шаҳарда унга қарашли карвонсаройлар, ҳаммом ва уйлар сингари қўзғалмас мулклар мавжуд эди. Абу Али Симжурий, Фоиқ каби бошқа турк аскарбошилари ҳам ундан қо­лиш­масди. Бутун ички ва ташқи савдони, дўконлар, карвон­саройлар ҳамда уй-жойларни ўз қўлларига олган савдо­гарлар табақаси ҳукмрон қатламни ташкил қилар эди.
Сомонийлар даврида Бухоро ислом динининг марказ­ларидан бирига айлана борди. Диний муассасалар, мас­жид ва мадрасаларга ер, сув мулкларини вакф қилиб бериш кенгайди.
IX аср охири ва Х асрлардаги ер мулклари барча ислом мамлакатларидаги каби аввало, кимга тегишлигига, ундан кейин эса солиқ тўлаш тартибига кўра гуруҳлаштирили­ши мумкин. Жумладан, кимнинг эгалигига қараб, мулк­лар қуйидаги уч турга бўлинган:
1. Мулки Мамлоки Султоний  яъни, Султон (ҳукм­дор) ва давлат бошлиқларига қарашли ерлар. Улардан келадиган даромад давлат муассасалари бўлган девонлар томонидан бошқарилганлиги учун ҳам давлат ерлари (мулки) ҳисобланган.
2. Вақф ерлари, яъни диний ташкилотларга вақтинча ёки доимий фойдаланишга ўтказилган ерлар. Сомо­ний­лар давридан қолган вақф ёрлиқларининг бизгача етиб келганлиги бу мулкнинг ҳам тараққий қила бошла­ган­ли­гини кўрсатади.
3. Хусусий эгаликдаги ерлар.
Солиқ тўлаш шаклига қараб эса асосан:
а) хирож ерлари, яъни давлат ерларида яшаб, уни ишлаб, фойдаланганлиги учун деҳқонлардан давлат соли­ғи  хирож ундириладиган ерлар;
б) солиқ тўлашдан қисман ёки тамоман озод этилган ерлар, уларга келиб чиқишига кўра Муҳаммад, (саллол­лоҳу алайҳи васаллам) хонадонига бориб боғланувчи са­йидларнинг ерлари кирган.
Сомонийлар даврида ноиблар, аскарбошилар ва амал­дорларга мукофот тариқасида бутун-бутун вилоятлар инъ­ом қилиб берилган ва бу “иқта”, уни олган киши “иқтодор” деб аталган. Бундай ер-мулк эгалиги ҳам ри­вожланган бўлиб, иқтодорлар ердан келадиган даромадни қисман ушлаб қолишга ҳақли ҳисобланардилар.
Бу даврда феодалларга тегишли ер мулклари кўпроқ ижарачи деҳқонлар томонидан турли шаклларда ижарага олиниб, ишлаб бериларди. Ўзининг от улови, уруғлари бўлганлар ҳосилнинг 4 дан 1 ёки 3 дан 1 қисмини олса­лар, ҳеч нарсаси бўлмаган ижарачилар ҳиссаси ҳатто 10 дан 1, 12 дан 1 га тушиб қолган эди.
Ижарачиларга берилган ерлардан ҳосилнинг қанча қисми кимга текканлигига қараб давлат солиғи  хирож олинган. Булардан ташқари, Сомонийлар давлатида қул­лар кўп бўлиб, улар меҳнатидан кенг фойдаланилган.

Download 214 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish