Аммо Германиянинг қолган бир қисмида императорнинг таъсири жуда оз эди. Бир воқеанависнинг сўзларига қараганда Фридрих III Германияда узоқ вақт хукм сурганлигидан (1439-1493) фуқаро император борлигини ҳатто унута 6ошлаган. Императорда хеч қандай реал хокимият – на умумимперия қўшини, на умумимперия солиқлари, на марказий суд ва маъмурий аппарат бўлмаган. Илк феодал қиролликларида бўлганидек, император ўзига тенг бошқа йирик феодаллар ўртасида аввалгича биринчи феодал, қиролни сайлаш ва йиқитиш хуқуқига эга бўлган князлар конфедерациясининг бошлиғи бўлибгина қолаверди. Аммо Германиянинг қолган бир қисмида императорнинг таъсири жуда оз эди. Бир воқеанависнинг сўзларига қараганда Фридрих III Германияда узоқ вақт хукм сурганлигидан (1439-1493) фуқаро император борлигини ҳатто унута 6ошлаган. Императорда хеч қандай реал хокимият – на умумимперия қўшини, на умумимперия солиқлари, на марказий суд ва маъмурий аппарат бўлмаган. Илк феодал қиролликларида бўлганидек, император ўзига тенг бошқа йирик феодаллар ўртасида аввалгича биринчи феодал, қиролни сайлаш ва йиқитиш хуқуқига эга бўлган князлар конфедерациясининг бошлиғи бўлибгина қолаверди. XV асрнинг иккинчи ярмида Германияда «Император Сигизмунд реформацияси» сарлавхаси остидаги публицистик acap айниқса катта шухрат қозонган эди(публицистика, яъни ижтимоий-сиёсий масалаларга доир адабиёт). Бу публицистик acap Сигизмунд вафотидан кейин тез орада, афтидан, 1438 ёки 1439 йилда ёзилган ва матбуотда эълон қилинган бўлса керак: Императорнинг ўзининг памфлетга хеч қанақа алоқаси 6ўлмаган(памфлет-бирор кишини ёки бирон ижтимоий ходисани фош қилиш учун ёзилган қаттиқ танқидий мақола). Памфлетни ёзган одам унинг тагига имзо қўймаган. Унинг муаллифи ким эканлиги аниқ маълум эмас. Бир қанча тадқиқотчиларнинг берган баъзи маълумотларига кўра, гусчиларни тарғиб қилгани учун, 1458 йилда Страсбургда қатл этилган немис Фридрих Райзер деган одам шу памфлетнинг муаллифи бўлган. «Сигизмунд реформацияси» императорлик тузумини тубдан ислох қилишни талаб этган эди. Император ва империянинг турли қисмларидаги унинг ноиблари тўла хокимиятга эra бўлишлари лозим; марказий хокимиятга бўйин эгмайдиган феодаллар хаёт ва молу мулк борасида хар қандай ҳимоядан махрум этиладилар. Мамлакатда хap қанақанги ички ўзаро урушлар ман қилинди. Шаҳарларнинг таъсири aнчa ўсди. Император империя солиқларини йиғиш ва уларни харажат қилиш устидан назорат қилиш хуқуқини шаҳарларга топшириб қўймоғи лозим. «Реформация»га кўра; суд умумдавлат ва марказлашган суд бўлмоғи лозим; князлик ва бошқа феодал судлари тугатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |