Узоқ-узоқ жойларга юришлар қилиш билан банд бўлган герман феодаллари, одатда, хўжалик билан ўзлари шуғулланмай, доменларини ижарага (арендага) берардилaр. Доменларнинг кўпчилик қисми йирик бўлакларга бўлиниб, сўнг ижарага бериларди. Ўрта acp Геpманиясида бундай йирик ижара м e й e p ижарaси деб аталарди, чунки хаммадан аввал собиқ крепостной оқсоқоллар-мейepлар ижарачи бўлардилар. Шимоли-ғарбий Германияда (Вестфалияда) энг кўп тарқалган мейер ижараси бадавлат, қисман қулоқ дехқонлар каттагина табақасининг ташкил топишига имкон беpди. Аммо қишлоқнинг бошқа томонида кaм ерли дехқонлар майдонга келиб, улар бой ҳамқишлоқлари учун ишлайдиган батракларга айландилар. Эльба дарёсининг шарқ томонидаги колонизация қилинган славян ерларида истиқомат қилувчи немис декконларининг ахволи aнчaқулай эди. Дехқон-колонистларнинг катта чек ерларга эга бўлиши ва махаллий территориал князларга белгила6 қўйилган тўловларнигина тўлашни Эльба дарёсининг бу томонидаги дехқонларга иқтисодий мустақилликни ва шахсий эркинликни узоқ вақтгача сақлаб колиш имкониятини берди.Бироқ дехқонлар билан бир қаторда уларнинг қўшниси - помешчик (рицарь ёки дворянлик унвонини олган шульц; Щульц-Эльба дарёсининг бу томонида майда суд хуқуқларига эга бўлган қишлоқ оқсоқоли бўлиб, кўрсатган хизмати бадалига одатда икки ва уч хисса ортиқ чек ер оларди) яшар ва хўжалик билан шугулланарди, шульц қишлоқкa аста-секин ўз таъсирини кучайтира борди. Помешчиклар дехқонлардан солиқлар ундириш хуқуқини князлардан сотиб олардилар, кaм қувват деҳқонларнинг хўжалик(рўзғор) қийинчиликларидан фойдаланар ва турли йўллар билан ўз ер-мулкларини кўпайтирар эдилар. Дастлабки пайтда 4—б деҳқон гуфига тенг келадиган рицарлик чек еpи XV асрга келганда ўрта хисобда 20 гуфгача етди. Шунинг ўзи билан Эль6а дарёсининг бу томонида ҳам крепостной хуқуқнинг aвж олиши учун шаpт-шароит яратилди. Люксем6урглар хонадони Карл IV даврида зўр қудратга эга бўлди, Карл 1V Чехия қироли ва Германия имперaтори сифатида 30 йилдан ортиқроқ хукмронлик қилди (1347-1378).Габс6ургларга ўхшаб, люксем6урглар ҳам князларга ён босишлари лозим эди.Бу ён беришларнинг хаpактери ва уларнинг Германия учун келтириб чиқарган фалокатли оқибатлари тўғрисида Карл IV ҳукмронлигининг бошларида (1356 й.) нашр қилинган Олтин булла тегишли маълумотларни беради. Жами етти шахсдан нборат князларнинг тор доирадаги, ёпик коллегияси тарафидан ўтказиладигаи император сайлаш тартибини Олтин булла узил-кесил қонунлаштириб берди. Сайловчи— князлар курфюристлар деган унвонга эга бўлдилар. Уларнинг таркибига учта рухоний князь - Майнц, Кёльн ва Трир архиепископлари ва туртта дунёвий князь - Богемия қироли (Чехия қироли), Рейн пфальцграфи, Саксония герцоги ва Бранденбург маркграфи кирардилар.Курфюрстлар императорни сайлаш хукукигагина эмас, балки уни тахтдан ағдариб ташлаш хуқуқига ҳам эга эдилар. Олтин булла курфюрстларни ўз князлик мулкларида тамомила суверен хокимлик хуқуқларига эгадирлар, деб тан олган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |