Збекистон республикасининг


-модда. Товар ҳақини олдиндан тўлаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   507
420-модда. Товар ҳақини олдиндан тўлаш
Олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин 
сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ 
тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар 
ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай 
муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига 
мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.
Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар 
ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу 
Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
Олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш 
бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи 
тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар 
учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга 
ҳақли.
Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш 
мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун ушбу 
Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ, товарни топшириши лозим бўлган 
кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан 
тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим. 
Шартномада сотувчининг олдиндан тўланган сумма учун фоизларни 
бу сумма сотиб олувчидан олинган кундан бошлаб тўлаш мажбурияти 
назарда тутилиши мумкин.


57
1. Сотувчи товарни топширишидан олдин унинг ҳақи тўлиқ ёки қисман 
тўланган ҳолларда олдиндан ҳақ тўлаш мавжуд бўлади. Олдиндан ҳақ тўлаш 
шартнома тузилган пайтдан ёки олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириш 
муддати ҳисобланадиган бошқа пайтдан, масалан, сотувчи товарни жўнатишга 
тайёрлиги ёки уни сотиб олувчи ихтиёрига топширишга тайёрлиги ҳақида 
хабар берган пайтдан эътиборан белгиланган муддатда амалга оширилиши 
лозим бўлган ҳақ тўлаш шаклига киради. Олдиндан ҳақ тўлашни амалга 
ошириш шартнома шартларида назарда тутилганида, олдиндан ҳақ тўлашни 
амалга ошириш муддатининг йўқлиги бундай шартноманинг ҳақиқийлигига 
таъсир этмайди, чунки бу ҳолда ФКнинг 242-моддасида назарда тутилган 
мажбуриятни бажариш муддати тўғрисидаги умумий қоидаларни қўллаш
талаб этилади.
2. Сотиб олувчи шартноманинг товар ҳақини олдиндан тўлаш шартини 
бузиши, умумий қоидага мувофиқ, сотувчига шартномани бажаришдан бош 
тортиш ҳуқуқини беради, шу билан биргаликда, агар айрим турдаги олди-
сотди битимларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ёки шартномада 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчини олди-сотди шартномаси 
бўйича ўзига юкланган мажбуриятларнинг барчасини бажаришдан озод 
қилади. Бу ҳолда сотувчининг шартномани бажаришдан бош тортиши сотиб 
олувчини у шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги туфайли 
сотувчи кўрган зарарни қоплаш бўйича жавобгарликдан озод қилмайди.
3. Ўз навбатида, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни 
топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи 
тўланган товарни топширилишини ёки сотувчи топширмаган товар учун 
олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни ва шартнома бажарилма-
ганлиги сабабли етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишга ҳақли.
4. Сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини 
бажармаган тақдирда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, сотиб олувчи шартнома бўйича мажбурият бузилиши натижасида 
ўзи кўрган зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлади. Сотиб олувчи ФКнинг 
327-моддасига мувофиқ тўланган пул суммасини ғайриқонуний ушлаб 
қолганлик учун фоизлар ундириш ҳуқуқига ҳам эгадир. Бунда сотувчи 
товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига 
топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача 
фоизлар тўланиши лозим. Шартномада сотувчининг олдиндан тўланган 


58
сумма учун фоизларни бу сумма сотиб олувчидан олинган кундан бошлаб 
тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish