Збекистон республикасининг


-модда. Насияга сотилган товар ҳақини тўлаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   507
421-модда. Насияга сотилган товар ҳақини тўлаш
Олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан 
сўнг маълум вақт ўтгач тўлаш (товарни насияга сотиш) назарда тутилган 
ҳолларда сотиб олувчи товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, 
агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу 
Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.
Сотувчи товарни топшириш мажбуриятини бажармаса, ушбу 
Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
Товарни олган сотиб олувчи унинг ҳақини тўлаш бўйича олди-сотди 
шартномасида белгиланган мажбуриятни бажармаган ҳолларда сотувчи 
топширилган товар ҳақини тўлашни ёки ҳақи тўланмаган товарни 
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Агар сотиб олувчи топширилган товар ҳақини тўлаш мажбуриятини 
олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда бажармаган ва ушбу 
Кодексда ёки олди-сотди шартномасида бошқа ҳол назарда тутилган 
бўлмаса, кечикиб тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига 
мувофиқ шартномага биноан товар ҳақи тўланиши лозим бўлган 
кундан бошлаб сотиб олувчи товар ҳақини тўлаган кунгача фоизлар 
тўланиши лозим.
Олди-сотди шартномасида сотиб олувчининг сотувчи томонидан 
товар топширилган кундан бошлаб товар баҳосига тенг бўлган сумма 
учун фоизлар тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, товарни насияга сотиш у сотилган кундаги 
нархларда амалга оширилади.
Товар сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб унинг ҳақи 
тўлаб бўлингунга қадар насияга сотилган товар сотиб олувчи томонидан 
товар ҳақини тўлаш мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун 
сотувчида гаровда турган деб ҳисобланади.
1. Товарни насияга сотиш топширилган товар ҳақини кечиктириб 
тўлашнинг кенг тарқалган шаклларидан бири ҳисобланади. Бундай сотиш 


59
товар ҳақини тўлаш у сотиб олувчига топширилганидан сўнг маълум 
вақт ўтгач амалга оширилганида мавжуд бўлади. Бу ҳолда сотиб олувчи 
товар ҳақини шартномада кўрсатилган муддатда, агар шартномада бундай 
муддат назарда тутилган бўлмаса, ФКнинг мажбуриятни бажариш муддати 
тўғрисидаги 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.
2. Сотувчи товарни топшириш мажбуриятини бажармаса, ФКнинг 
256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади, яъни сотиб олувчи 
ўз ихтиёрига кўра ё сотувчидан шартномани лозим даражада бажаришни 
талаб қилиш ё сотувчи товарни топшириш мажбуриятини бажармаслигининг 
оқибатлари ҳақидаги умумий қоидаларга мувофиқ шартномани бажаришдан 
бош тортиш ҳуқуқига эга бўлади.
3. Ўз навбатида, товарни олган сотиб олувчи унинг ҳақини тўлаш 
мажбуриятини белгиланган муддатда бажармаган ҳолларда сотувчи ўз 
ихтиёрига кўра ё сотиб олувчидан олинган товар ҳақини тўлаш мажбуриятини 
лозим даражада бажаришини талаб қилишга, ё шартномани бажаришдан 
бош тортиш ва ҳақи тўланмаган товарни қайтариб беришни талаб қилишга 
ҳақли. Бундан ташқари, сотувчи сотиб олувчи мажбуриятни бажармаганлиги 
туфайли ўзи кўрган зарарни ундириш ҳуқуқига ҳам эга.
4. Сотувчи ФКнинг 327-моддасига мувофиқ бировнинг пул маблағлари-
дан қонунсиз фойдаланганлик учун кечикиб тўланган суммага шартномага 
биноан товар ҳақи тўланиши лозим бўлган кундан бошлаб сотиб олувчи 
товар ҳақини тўлаган кунгача ёки шартномада сотиб олувчи товарни 
олган кундан бошлаб фоизлар тўлаш назарда тутилган бўлмаса, ҳақи 
тўланмаган товар қайтарилган кунгача фоизлар тўланишини талаб қилиш 
ҳуқуқига ҳам эга.
6. Товарни насияга сотиш, умумий қоидага мувофиқ, тарафлар 
шартномада белгилаган нархда амалга оширилади. Бундай сотиш 
шартнома шартларидан келиб чиқиб белгилаш мумкин бўлган нархда 
амалга оширилиши ҳам мумкин. Агар нарх белгиланмаган бўлса ва уни 
шартнома шартларидан келиб чиқиб белгилаш мумкин бўлмаса, нарх 
сотилаётган товарни топшириш пайтида шунга ўхшаш товарнинг нархи 
бўйича белгиланади. Сотилган товарнинг нархи кейинчалик ўзгарганида 
нархни қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди, башарти бундай қайта 
ҳисоблашни амалга ошириш имконияти шартнома шартларидан келиб 
чиқмаса ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган бўлмаса.


60
7. Товар сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб унинг ҳақи тўлаб 
бўлингунга қадар насияга сотилган товар сотиб олувчи томонидан товар 
ҳақини тўлаш мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун сотувчида гаровда 
турган деб ҳисобланади ва ушбу ҳолат бўйича гаров қоидалари қўлланилади.
Бу қоида сотиб олувчи (гаровга қўювчи) томонидан товар ҳақини 
тўлаш мажбуриятининг бажарилишини таъминлайди ва сотувчининг 
(гаровга олувчининг) ўз товари ҳақини олиши бўйича кафолати бўлиб 
ҳисобланади.
Сотиб олувчининг, сотувчида гаровда турган товардан фойдаланиши 
ва уни тасарруф этиши Фуқаролик кодексининг 277-моддаси асосида 
чекланиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish