Збекистон республикасининг


-модда. Товар ҳақини тўлаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   507
419-модда. Товар ҳақини тўлаш
Агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг 
шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб 
чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни 
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан 
тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш 
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган 
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган 
товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг 
пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб 
қилишга ҳақли.


55
Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни 
қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош тортса, сотувчи ўз ихтиёрига 
кўра товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани бажаришдан 
бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сотувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ сотиб олувчига ҳақи 
тўланмаган товарлардан ташқари бошқа товарларни ҳам топшириши 
лозим бўлганида, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, у ушбу товарларни топширишни 
аввал топширилган барча товарлар ҳақи батамом тўлангунга қадар 
тўхтатиб қўйишга ҳақли.
1. Товарнинг харид қийматини қонунда ёки шартномада белгиланган 
муддатда тўлаш сотиб олувчининг алоҳида мажбурияти ҳисобланади. 
Бунда шартномада сотиб олувчи топширилган товар учун ҳисоб-китоб 
қилишни амалга оширишининг турли хил тартиби ва шакллари, чунончи: 
товар ҳақини қисман ёки тўлиқ олдиндан тўлаш, аккредитив билан ҳисоб-
китоб қилиш, чек билан ҳисоб-китоб қилиш, товар ҳақини белгиланган 
муддатдан сўнг тўлаш (товарни кредитга сотиш), товар ҳақини бўлиб-
бўлиб тўлаш ва ҳоказолар назарда тутилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида 
айрим турдаги олди-сотди шартномалари учун товар ҳақини тўлашнинг 
муайян тартиби назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи харид баҳосини 
шу назарда тутилган тартибда тўлаши шарт. Қонун ҳужжатларининг 
талабларидан ёки шартноманинг шартларидан сотиб олувчининг харид 
баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб 
олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш 
ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим (ФК 
419-моддасининг биринчи қисми).
2. Агар шартномада товар ҳақини қисмларга бўлиб тўлаш назарда 
тутилган бўлмаса, товар ўзига топширилганда сотиб олувчи товарни 
тўлиқ баҳосини тўлаши шарт.
3. Сотиб олувчи ўзининг товар баҳосини тўлаш мажбуриятини бажармаган-
лиги сотувчида ундан товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойда-
ланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишига 
сабаб бўлади.
4. Бундан ташқари, сотиб олувчи товарни қабул қилишдан бош тортган 
ҳолда ҳам, товар ҳақини белгиланган тартибда тўламаганида ҳам сотувчи 


56
сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани 
бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлади.
5. Сотиб олувчи топширилган товарнинг туркумини (бир қисмини) қабул 
қилиш ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортганида, сотувчи шартномага 
мувофиқ сотиб олувчига ҳақи тўланмаган товарлардан ташқари бошқа 
товарларни ҳам топшириши лозим бўлганида, агар қонун ҳужжатлари ёки 
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи умумий 
қоидага биноан ушбу товарларни топширишни аввал топширилган барча 
товарлар ҳақи батамом тўлангунга қадар тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish