Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   507
418-модда. Товарнинг баҳоси
Сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ 
белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонун ҳужжатлари, олди-
сотди шарт номаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ 
тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан 
бажариши лозим.
Товарнинг баҳоси унинг оғирлигига қараб белгиланадиган бўлса, 
агар олди-сотди шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, у соф оғирлиги бўйича аниқланади.
Агар олди-сотди шартномасида товарнинг баҳоси уни белгилайдиган 
кўрсаткичлар (таннарх, харажатлар ва ҳоказо)га қараб ўзгартирилиши 
лозимлиги назарда тутилган бўлса, аммо шу билан бирга, баҳони қайта 
кўриб чиқиш усули белгиланган бўлмаса, баҳо ушбу кўрсаткичларнинг 
шартнома тузилган пайтдаги ва товарни топшириш пайтидаги ўзаро 
нисбатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Сотувчи товарни 
топшириш мажбуриятини бажаришни кечиктириб юборганида баҳо 
ушбу кўрсаткичларнинг шарт нома тузилган пайтдаги ва шартномада 
назарда тутилган товар топшириладиган пайтдаги, агар шартномада 
товарни топшириш пайти назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 
242-моддасига мувофиқ аниқланган пайтдаги нисбатидан келиб чиққан 
ҳолда белгиланади.
Агар қонун ҳужжатларида ёки олди-сотди шартномасида бошқача тар-
тиб белгиланган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқ маса, 
ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
1. Сотиб олувчи тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни 
ўз ҳисобидан бажариши лозим. Масалан, пулни почта орқали жўнатиш, 
пул маблағларини ўтказиш харажатларини тўлаш ва ҳ.к. Харид баҳосини 
тўлаш мажбурияти олди-сотди шартномасининг ҳақ эвазига эканлиги 
хусусиятидан келиб чиқади ва сотувчига белгиланган миқдордаги пул 
суммасини топширишда ифодаланади. Товарнинг харид баҳоси, яъни сотиб 
олувчи сотувчига топшириши лозим бўлган пул суммасининг миқдори, 
қоида тариқасида, шартнома тарафлари томонидан белгиланади.
2. Шартномада сотиб олувчи сотувчига бериши лозим бўлган пул 
суммасининг миқдори бевосита белгиланиши, шунингдек товар баҳосини 


54
белгилайдиган кўрсаткичлар, масалан, товар бирлиги ёки оғирлининг 
нархи айтиб қўйилиши, сотилаётган товарнинг уни топшириш пайтида 
муайян биржадаги нархини қўлланилиши тўғрисида келишилиши, товар 
баҳоси унинг чет эл валютасидаги эквивалентида белгиланиши мумкин.
Товарнинг баҳоси унинг оғирлигига қараб белгиланадиган бўлса, агар 
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у товарнинг соф 
оғирлиги нетто бўйича аниқланиши мумкин ва бунда товарнинг идиш 
ёки ўрамдаги оғирлиги брутто ҳисобга олинмайди.
3. Товарнинг баҳоси тўғрисидаги келишув шартноманинг муҳим 
шарти бўлиб ҳисобланади. Айни пайтда, баҳо тўғрисидаги шартлар, 
умумий қоидага биноан, олди-сотди шартномаси ҳақ тўлашни талаб 
қилувчи хусусиятга эга бўлгани туфайли, муҳим ҳисобланмайди. Айни 
пайтда товарнинг баҳоси қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда 
тутилган ҳолларда ёки хусусий аломати билан белгиланадиган ашё 
сотилганида, масалан, товарни унинг ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти 
билан сотишда, корхонани сотишда ва айрим бошқа ҳолларда муҳим 
шарт бўлиши мумкин. Қолган барча ҳолларда, агар товарнинг баҳоси 
тўғрисидаги шарт шартномада назарда тутилган бўлмаса, товар учун 
ҳақ ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар учун олинадиган баҳо 
бўйича тўланиши керак (ФК 356-моддасининг тўртинчи қисми).

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish