Збекистон республикасининг


-модда. Товарнинг сотиб олувчи томонидан белгиланган



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   507
428-модда. Товарнинг сотиб олувчи томонидан белгиланган 
муддатда қабул қилиниши шарти билан сотиш
Тарафлар сотиб олувчи товарни шартномада белгиланган муддатда 
қабул қилиб олиши шарти билан чакана олди-сотди шартномаси 
тузишлари мумкин, бу муддат мобайнида товар бошқа сотиб олувчига 
сотилиши мумкин эмас.
Агар чакана олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, шартномада белгиланган муддатда сотиб олувчининг 
товарни қабул қилиш учун келмаслиги ёки бошқа зарур ҳаракатларни 
амалга оширмаслигини сотувчи сотиб олувчининг шартномани 
бажаришдан бош тортиши деб қаралиши мумкин.


68
Сотувчининг товарни сотиб олувчига чакана олди-сотди шартномасида 
белгиланган муддатда топширишни таъминлаш борасидаги қўшимча 
харажатлари, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, товарнинг баҳосига қўшилади.
1. Чакана олди-сотди шартномасига кўра сотувчининг товарни топшириш 
мажбуриятини тузиш ва уни топшириш пайтлари бир-бири билан мувофиқ 
келади. Айни пайтда, чакана олди-сотди шартномасининг муайян турлари ҳам 
мавжуд бўлиб, уларнинг шартларига кўра мажбуриятни тузиш ва бажариш 
муддатлари мувофиқ келмаслиги мумкин. Чакана олди-сотди шартномасининг 
бундай турларига сотиб олувчи товарни белгиланган муддатда қабул қилиб 
олиши шарти билан тузиладиган шартнома, товарни сотиб олувчига етказиб 
бериш шарти билан тузиладиган шартнома, товарни намуна бўйича сотиш 
шартномаси киради.
2. Шарҳланаётган модданинг мазмунидан кўриниб турганидек, тарафлар 
сотиб олувчи товарни шартномада белгиланган муддатда қабул қилиб 
олиши шарти билан чакана олди-сотди шартномаси тузишлари мумкин, 
бу муддат мобайнида товар бошқа сотиб олувчига сотилиши мумкин эмас 
(ФК 428-моддасининг биринчи қисми). Шу туфайли ҳам товарга бўлган 
мулк ҳуқуқининг сотувчидан сотиб олувчига ўтиши юз бермайди ва сотиб 
олувчи шартноманинг товарни шартномада белгиланган муддатда қабул 
қилиб олиш тўғрисидаги шартларини бузган тақдирда, сотувчи товарни 
исталган шахсга сотишга ҳақли.
3. Шартнома шартларининг бузилиши, яъни шартномада белгиланган 
муддатда сотиб олувчининг товарни қабул қилиш учун келмаслиги ёки 
бошқа зарур ҳаракатларни амалга оширмаслигини сотувчи сотиб олувчининг 
шартномани бажаришдан бош тортиши деб қаралиши мумкин.
4. Мазкур шартнома сотиб олувчи товарни шартномада белгиланган 
муддатда қабул қилиб олиши тўғрисидаги шарт билан тузилгани боис, 
сотувчи ушбу товар мазкур муддат мобайнида яхши сақланишини 
таъминлаши шарт. Товарнинг яхши сақланишини таъминлаш учун 
сотувчи харажатлар қилиши (топшириш муддати келгунча товарни 
омборда сақлаш учун харажатлар қилиши, товар бузилишининг олдини 
олиш, уни қўриқлаш чораларини кўриши) мумкин. Сотувчининг товарни 
сотиб олувчига чакана олди-сотди шартномасида белгиланган муддатда 
топширишни таъминлаш борасидаги қўшимча харажатлари, агар қонун 


69
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
товарнинг баҳосига қўшилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish