Збекистон республикасининг


-модда. Товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан сотиш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   507
431-модда. Товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан сотиш
Чакана олди-сотди шартномаси товарни сотиб олувчига етказиб 
бериш шарти билан тузилган ҳолларда сотувчи шартномада белги
-
ланган муддатда товарни сотиб олувчи кўрсатган жойга, агар сотиб 
олувчи товарни етказиб бериш жойини кўрсатмаган бўлса, сотиб 
олувчи фуқаро истиқомат қиладиган ёки юридик шахс жойлашган 
манзил га етказиб бериши лозим.
Агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, 
товар сотиб олувчига, у бўлмаганда эса — шартнома тузилганидан 
ёхуд товарни етказиб бериш расмийлаштирилганидан гувоҳлик 
берадиган квитанция ёки бошқа ҳужжатни тақдим қилган ҳар қандай 
шахсга топширилган пайтдан бошлаб чакана олди-сотди шартномаси 
сотувчи томонидан бажарилган ҳисобланади.
Чакана олди-сотди шартномасида товарни сотиб олувчига 
топшириш учун етказиб бериш вақти белгиланмаган ҳолларда товар 
сотиб олувчидан талаб тушганидан кейин оқилона муддатда етказиб 
берилиши лозим.
1. Товарни сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан тузилган чакана 
олди-сотди шартномасига биноан сотувчига шартномада белгиланган 
муддатда товарни сотиб олувчи кўрсатган жойга, агар сотиб олувчи товарни 
етказиб бериш жойини кўрсатмаган бўлса, сотиб олувчи фуқаро истиқомат 
қиладиган ёки юридик шахс жойлашган манзилга етказиб бериш мажбурияти 
юкланади. Бу шартномада сотиб олувчининг товарни қабул қилиш мажбурияти 
тўғрисидаги масалада умумий қоидалардан бирон-бир истисно ҳолат мавжуд 
эмас. Шуни эътиборга олиб сотиб олувчи бу мажбуриятни бажармаслиги 
оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланади.
2. Шартноманинг товарни етказиб бериш муддати тўғрисидаги 
шарти муҳим шарт ҳисобланади, чунки сотувчига товарни сотиб олувчи 


73
белгилаган муддатда етказиб бериш мажбурияти юкланади. Товарни 
сотиб олувчига етказиб бериш шарти билан тузилган чакана олди-
сотди шартномаси товар сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб 
тузилган, шунингдек бажарилган ҳисобланади. Сотувчининг товарни 
сотиб олувчига топшириш мажбурияти товар шартнома тузилганидан 
ёхуд товарни етказиб бериш расмийлаштирилганидан гувоҳлик берадиган 
квитанция ёки бошқа ҳужжатни тақдим қилган ҳар қандай шахсга 
топширилганида ҳам бажарилган ҳисобланади. Товарни сотиб олувчига 
етказиб бериш шарти билан тузилган чакана олди-сотди шартномасини 
бажариш пайти ҳақидаги қоида диспозитив тусда таърифланган ва 
шартномани бажаришнинг бошқача тартиби қонун ҳужжатларида, 
шартномада назарда тутилиши ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб 
чиқиши мумкин.
3. Чакана олди-сотди шартномасининг товарни етказиб бериш муддати 
тўғрисидаги шарти муҳим шарт ҳисобланади, зеро сотувчига товарни 
сотиб олувчи белгилаган муддатда етказиб бериш мажбурияти юкланади. 
Шартномада товарни сотиб олувчига топшириш учун етказиб бериш 
вақти белгиланмаган ҳолда ҳам сотувчи мажбуриятни бажаришдан озод 
қилинмайди, товар сотиб олувчидан талаб тушганидан кейин оқилона 
муддатда етказиб берилиши лозим.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish