Збекистон республикасининг


-модда. Товар баҳоси ва унинг ҳақини тўлаш



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/507
Sana11.11.2022
Hajmi3,63 Mb.
#864075
TuriКодекс
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   507
432-модда. Товар баҳоси ва унинг ҳақини тўлаш
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотиб 
олувчи товар ҳақини чакана олди-сотди шартномаси тузилган пайтда 
сотувчи томонидан эълон қилинган баҳода тўлаши лозим.
Чакана олди-сотди шартномасида товарнинг ҳақини олдиндан 
тўлаш назарда тутилган ҳолларда, агар тарафлар келишувида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчининг товар ҳақини 
шартномада белгиланган муддатда тўламаслиги унинг шартномани 
бажаришдан бош тортиши деб ҳисобланади.
Товарларни насияга чакана олиш-сотиш ҳақида тузилган, шу 
жумладан сотиб олувчининг товарлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаши 
шарти билан тузилган шартномаларга нисбатан ушбу Кодекс 


74
421-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган 
қоидалар қўлланмайди.
Сотиб олувчи товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашнинг шартномада 
белгиланган даврида
истаган вақтида товар ҳақини батамом тўлашга 
ҳақли.
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида сотиб олувчининг 
товар ҳақини чакана олди-сотди шартномаси тузилган пайтда сотувчи 
томонидан эълон қилинган баҳода тўлаш мажбурияти назарда тутилган. 
Товарнинг сотувчи белгилаган баҳоси сотиб олувчига баҳо тўғрисидаги 
шартни қабул қилиш ёки товар баҳоси уни қаноатлантирмаган ҳолда 
шартномани рад этиш ҳуқуқини бериши тўғрисидаги шарт ҳам чакана 
олди-сотди шартномасининг оммавий моҳиятидан далолат беради.
2. Товарнинг ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан тузилган чакана 
олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олувчи товар ҳақини тўлагунга қадар 
шартномани бажаришдан бир тарафлама тартибда бош тортишга ҳақли ва 
агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб 
олувчининг товар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаслиги 
унинг шартномани бажаришдан бош тортиши деб ҳисобланади.
3. Товарни насияга чакана сотиш, шу жумладан товар ҳақини бўлиб-
бўлиб тўлаш шарти билан сотиш тўғрисидаги шарт асосида белгилан-
ган шартномаларга нисбатан ФКнинг 421-моддаси 4 ва 5-қисмлари 
қўлланмайди. Ушбу шарҳланаётган нормада ҳақ тўлаш муддатини 
кечиктириб юборганлик учун фоиз тўлаш имконияти истисно эти-
лиши ҳақидаги императив қоида назарда тутилган. Мазкур қоидага 
мувофиқ товарни насияга сотиш шарти билан тузилган чакана олди-сотди 
шартномасининг муддати кечиктириб юборилган тўловларга ФКнинг 
327-моддасига мувофиқ фоизлар ёзиш тўғрисидаги ҳар қандай шарти 
ҳақиқий бўлмайди.
4. Товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тузилган чакана 
олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра товар 
ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашнинг шартномада белгиланган даврида истаган 
вақтида тўлаш ҳуқуқига эга, бунда у товар ҳақини батамом тўлашни ё 
муддатидан илгари амалга ошириши, ё даврий тўловлардан бутунлай 
воз кечиши ва харид баҳосининг ҳаммасини товар ҳақини бўлиб-бўлиб 
тўлаш учун белгиланган муддатнинг охирги кунида тўлаши мумкин.


75

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish